Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:54

Тожикистонда муллаларнинг шаҳвоний ҳаëти акс этган янги видеолар тарқалди


Тожикистондаги ижтимоий тармоқларда Ислом уйғониш партиясининг(ТИУП) аъзоси эканлиги айтиладиган шахснинг жирканчли шаҳвоний видеолари тарқалди. Партия раҳбарияти видео қаҳрамони уларнинг аъзоси эканлигини тан олган бўлсада, бу видео партия сафларини бузиш учун монтаж қилинган демоқда.

Тожикистондаги ижтимоий тармоқларда Ислом уйғониш партиясининг(ТИУП) аъзоси эканлиги айтиладиган шахснинг жирканчли шаҳвоний видеолари тарқалди. Партия раҳбарияти видео қаҳрамони уларнинг аъзоси эканлигини тан олган бўлсада, бу видео партия сафларини бузиш учун монтаж қилинган демоқда.

Тожикистонликларнинг мобил телефонларида ва ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган видеолавҳада ТИУПнинг аъзоси Маҳмадражаб Ризоевнинг жуда ҳам жирканчли шаҳвоний ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Видеотасвирда кадр ортидан гапираётган шахс бу тасвирлар ТИУПи бошқаруви уюштирган махсус гуруҳ томонидан суратга туширилганини ва бу гуруҳ партия раиси ўринбосари Муҳаммадали Ҳайит раҳбарлиги остида ишлаётганини айтади.

Бироқ, Муҳаммадали Ҳайитнинг ўзи бундай гуруҳ тузилганини инкор қилади. У бундай ҳаракатлар парламент сайловлари арафасида Ислом уйғониш партиясига босим ўтказиш мақсадида қиланаётганини айтади:

“Қайсидир маънода ишлаш қийин бўляпти. Чунки босимлар ўз кучини кўрсатяпти. Лекин биз ишлашда давом этяпмиз ва парламент сайловига жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Кимки бу билан партия фаолиятини фалажлаштирмоқчи бўлса ҳеч қачон мақсадига етолмайди”, дейди Муҳаммадали Ҳайит.

ТИУП аъзолари фикрича 2010 йилдан бошлаб партияга расмийлар томонидан турли хил таъқиб ва тазйиқлар кучайиб бормоқда.

Икки йил бурун муҳожирликдан қайтган тожик шоири Бозор Собирнинг “ТИУП фаолиятини тақиқлаш керак” мазмунидаги интервьюси расмий нашрларда чоп этилганидан сўнг бу жуда катта мубоҳасани келтириб чиқарган эди.

ТИУП вакилларига кўра, бундай ҳаракат ва босимлар партияни обрўсизлантириш ва кучсизлантириш учун қилинмоқда.

Минтақавий хавфсизлик бўйича тожикистонлик эксперт Комёб Жалиловнинг айтишича, ТИУП фаолиятини тақиқлаш ҳақида мамлакатдаги бирорта тузилманинг аниқ дастури йўқ. Унинг фикрича, тожик ҳукуматини хориж кучларининг ТИУПни ўз мақсадлари йўлида ишлатиши мумкинлиги ташвишга солмоқда.

-Иккинчи томондан,- дейди тожик эксперти,- ТИУП ва бошқа сиёсий партияларга нисбатан барқарор муносабатни сақлаб қолиш учун мамлакат қонунчилигига, айниқса Конституцияга эҳтиромда бўлиш керак. Зеро, Конституция бу партиянинг эркин фаолият юритишини таъминлайди.

Тожикистонда сўнгги пайтларда дин вакилларининг шаҳвоний ҳаракатларини ошкор қиладиган видеотасвирлар кўпайди.

Тожикистон ИУП номидан тарқатилган яна бир видеотасвирда обрўли масжид имомларидан бирининг муқаддас исломий китоблар турган хонада бир аёл билан жинсий алоқа қилаётгани тасвирланади.

Ўтган йилнинг октябр ойида Тожикистонда ижтимоий тармоқларда “жодугар мулла” номи билан тарқалган видеоролик қаҳрамони Асадулло Иброҳимов Душанбе шаҳри Сино тумани суди қарорига кўра¸ 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Ундан олдин эса яна бир тожикистонлик мулланинг ўз қўшнисининг хотини билан жинсий алоқа қилаётгани ҳақидаги тасвир ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг мулла Тожикистондан қочиб кетган эди.

Жорий йилнинг бошида Қирғизистон муфтийси Раҳматулла Эгамбердиев ёш аёл билан интим муносабатлари акс этган видео Интернетда тарқалиб кетганидан сўнг лавозимидан истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG