Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:58

Юлдуз Усмонова тўйда калтакланди


Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.

4 апрель куни Тошкентнинг Osiyo Grand ресторанида рўй берган бу воқеа тафсилотларини Озодликка ҳодиса гувоҳлари гапириб берди. Маълум бўлишича, тўйга келган меҳмонлардан бири 30-35 ёшли йигит Ўзбекистон халқ артистига тарсаки туширган.


Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида жойлашган Osiyo Grand тўхонасида 4 апрель, жума куни бўлиб ўтган тўй базми иштирокчиларидан бирининг Озодликка айтишича, воқеа кеч соат 8.30-9.00 атрофида рўй берган.

"Юлдуз Усмонова ашула айтаётган эди. Куёвнинг акасининг ўртоқларидан бири, деб айтишди, хуллас, 30-35 ёшлардаги бир йигит ўйин-кулги қилиб, Юлдузга пул қистирмоқчи бўлган, Юлдуз пулни олмасдан қўли билан итариб юборган. Кейин барабанчиси у маст йигитни туртиб юборган. Шундан кейин ҳалиги йигит, буни ўзига ҳурматсизлик, деб қабул қилган бўлса керак, Юлдуз Усмоновага тарсаки туширган", дейди воқеа гувоҳларидан бири.
Ю.Усмонова: Семизликни кўтарганга берса яхши экан
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:36 0:00
Бевосита линк
Озодликнинг WhatsApp муштарийларидан бири юборган бу видеода ҳодисадан олдинги ҳолат тасвирланган.

Ўзбекистон халқ артистининг калтакланишига гувоҳ бўлган яна бир тошкентликнинг WhatsApp орқали Озодликка билдиришича, юқорида келтирилган видеодаги ҳолатдан аввалроқ, ҳалиги маст йигит пул қистираётиб, Юлдуз Усмонованинг қулоғига бир нарса деган, кейин қўшиқчи видеода акс этган гапларни айтган.

"Шундан кейин ҳалиги одам шапалоқ туширди, Юлдуз опа турган жойларида ерга йиқилди. Кейин тўйдагилар составдаги (мусиқа гуруҳи вакиллари-таҳр.) йигитларни ҳам уришди. Айниқса, Шерзод Ҳакимов билан сочи узун Фуад деган болани роса уришди", деб ёзди Озодликнинг WhatsApp муштарийси.

Унинг айтишича, қўшиқчига тарсаки туширган йигит тўйда меҳмон бўлган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ўтирган столга бориб ўтриган. Шундан хулоса қилиб, унинг айни идорага дахлдор эканини тахмин қилмоқда суҳбатдошимиз.

Лекин воқеанинг бошқа гувоҳи бу тахминни инкор қилди.

"Йўқ, у МХХчи бўлмаган. Ёш йигит эди, 30-35лар атрофида. Ҳақиқатан тарсаки туширганидан кейин, ҳамма ташқарига чиқди. Юлдуз Усмоново дарров машинага ўтириб кетиб юборди. Гуруҳ вакилларини ўртага олиб уришди, айниқса Шерзод деган продюссер билан ўрис бўлса керак, сочи сариқ болани роса калтаклашди. Лекин тўй тўхтагани йўқ, кейин яна икки-икки ярим соат давом этди", дейди воқека гувоҳи.

Озодликка маълум бўлишича, Ўзбекистон халқ артисити милицияга мурожаат қилиб, шикоят аризаси ёзган.

"Тўй бемалол давом этди. Юлдуз Усмонова тўққизларда кетиб юборгандан кейин бир соатча ўтиб, маҳалланинг мелисалари чиқиб, суриштиришди. Кейин билишимизча, эртасига шаҳар милициясидан суриштиришни бошлашган, куёвни дўстлари билан куёвоши қилиб ўтирган жойларидан 15-20 киши қилиб, олиб кетишган. Тўйнинг видеосини олишиб, ҳалиги тарсаки туширган болани аниқлашибди. Эшитишимча, ўша куни уни олиб кетишган", дейди воқеа гувоҳи.

WhatsApp орқали Озодликка хабар йўллаган муштариймизнинг Юлдуз Усмонова маъмурларидан бирига таяниб, ёзишича, қўшиқчини калтаклаган йигит жавобгарликка тортилмаган.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун Озодлик Юлдуз Усмонованинг тўйда калтакланган продюссери Шерзод Ҳакимов билан боғланишга ҳаракат қилди, лекин телефонга ҳеч ким жавоб бермади.

Ўзбекистонда тўйларда санъаткорларнинг ҳужумга учраши ёки бошқа кўринишда камситилиб, таҳқирланиши тез-тез учраб турадиган ҳолатдир.

Юлдуз Усмонова сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистондан чиқиб кетиб, Туркияда ижод қилаётган эди. Баъзи маълумотларга кўра, унинг Ўзбекистонда фаолият қилиш учун лицензияси ҳам бекор қилинган бўлган.

Ўтган йили Ўзбекистонга қайтиб, президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова тадбирларида қатнашиши ортидан Маданият вазирлиги унинг лицензиясини тиклагани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG