Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:57

Қирғизистонда болалар ўлимига сабаб бўлган портловчи мосламанинг ЎИҲга тегишли экани тахмин қилинмоқда


17 апрель куни Қирғизистоннинг Зардоли қишлоғидаги “Қўрғон” чегара заставасида содир бўлган портлашда 2 бола ҳалок бўлди, 4 бола эса яраланди. Портловчи модда 2000 йилларда Ўзбекистон Исломий ҳаракати томонидан ўрнатиб кетилган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Боткен вилоятининг Зардоли қишлоғида яшаган 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган олти бола “Қўрғон” чегара заставаси яқинида ўйнаб юрганида портловчи мослама топиб олишган. Болалар бу мосламани ўйнай бошлаганлар ва оқибатда портлаш юз бериб, улардан бир нафари воқеа жойида, иккинчиси эса касалхонага олиб кетилаётганда ўлган. Тўрт бола эса оғир жароҳатланган.
Қирғизистонда болалар ўлимига сабаб бўлган портловчи мосламанинг ЎИҲга тегишли экани тахмин қилинмоқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00
Бевосита линк

-Тунги соат 12 дан 50 дақиқа ўтганда учта болани, кейинроқ эса яна бир болани олиб келишди. Шу тўрт боладан 2 тасининг аҳволи жуда оғир. Иккитасинигг аҳволи ўртача оғир. Воқеа жойида ўлган боланинг қўл ва оёқлари узилиб кетган. Иккинчи бола эса Боткен вилоят касалхонасига олиб келинаётганда, шаҳарга 20 километр қолганда вафот этган, -деди Боткен вилоят касалхонаси бош шифокори Тургунбай Айжигитов.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Жўрўбай Абдураимовнинг айтишича, воқеа юзасидан тергов гуруҳи тузилди. Ҳозирча портлаган мослама 1999-2000 йилларда Қирғизистон ҳудудига бостириб кирган Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари томонидан ўрнатиб кетилган миналардан бири бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Қирғизистон Бош вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдирахман Маматалиев эса воқеа жойида ҳалок бўлган болаларнинг ота-оналари билан учрашар экан, портлаган нарса қўл гранатаси бўлиши мумкин, деган тахмин ҳам борлигини айтган.

-Чегарани жангарилар бузиб ўтганига ҳам 15 йил бўлди. Портлаган нарса 15 йилдан бери шу ерда ётган экан. Ўз вақтида жангарилар ҳайдаб чиқарилганидан кейин Зардоли қишлоғининг атрофи текширувдан ўтказилган, портлайдиган нарсалардан тозаланган эди. Лекин ҳудуд яхши тозаланмаганга ўхшайди. Шунинг учун тозалаш ишларини жиддийлик билан яна қайта ўтказиш керак. Бўлмаса бундай воқеалар яна такрорланиши мумкин, –деди Зардоли қишлоғи оқсоқоли Бадриддин Нажмиддинов.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудига 1999-2000 йилларда Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари ҳужум қилган эди. Ўшанда тўқнашувларда Қирғизистоннинг 54 ҳарбийси ҳалок бўлган. Ўзбекистон Исломий ҳаракати Қирғизистон ҳукуматидан Ўзбекистонга ўтиш учун йўл очиб беришни талаб қилган, аммо расмий Бишкек бу талабнинг бажарилиши ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмаслигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG