Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:09

OzodlikOnline: Ишчи-хизматчилар қачонгача мажбурий меҳнатга жалб қилинади?


Сирдарёлик ўқитувчиларнинг 40 кундан буён дала ишларига мажбурланаётгани ҳақидаги хабар ортидан OzodlikOnline дастурининг навбатдаги сонини ушбу мавзу муҳокамасига бағишладик. Ўзбекистонда ўқитувчилар, шифокорлар, турли корхона хизматчиларидан текин ишчи кучи сифатида фойдаланиланишга қачон чек қўйилади? Бу борадаги фикрларингиз билан 28 апрель, душанба куни Тошкент вақти билан 19:05да бошланадиган жонли мулоқотимизда иштирок этинг!

25 апрель куни Озодликка етиб келган хабарда Сирдарёнинг Боёвут туманидаги коллеж ва лицей ўқитувчилари қирқ кундан буён дала ишларига мажбурланаётгани айтилади. Ўқитувчиларга кўра, улар навбати билан далаларни ёввойи ўтлардан тозалаш, ер чопиш ишларига жалб қилинган.

Сўнги йилларда Ўзбекистонда мактаб, боғча, коллеж, институт, университет, шифохона, завод-фабрика ва бошқа давлат идоралари ишчи-хизматчиларини йилнинг тўрт фаслида турли ишларга мажбурий тарзда жалб қилиш ҳолатлари кўпаëтгани кузатилаяпти.

Расмий Тошкент халқаро босимлардан кейин ўтган йили пахта йиғим-теримига мактаб ўқувчилари ўрнига ўқитувчилар¸ врачлар¸ ҳамширалар¸ корхона ишчиларини чиқаришни йўлга қўйди. Ҳатто пойтахтлик ишчи-хизматчилар ҳам пахтага ҳайдалиш қисматидан қутулиб қола олмади.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Ҳюман Райтс Уотчнинг аниқлашича¸ Ўзбекистон ҳукумати 2013 йилда бир миллиондан ортиқ фуқароларини пахта теримига чиқарган.

Айниқса, ўқитувчилар маҳаллий ҳокимиятларнинг текин мардикорларига айлангани кузатилади. Ободонлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этиш, қарздорликни ундириш ўқитувчиларнинг кундалик юмушига айланган.

Мамлакатнинг қатор вилоятларида қарияларнинг пенсияларини пластик карточкаларга ўтказиш жараёнига ўқитувчи-шифокорлар сафарбар этилган.

Жорий йилда ишчи-хизматчиларни мажбурий тарзда "Намунавий уйлар" қурилишига жалб қилиш ҳолатлари ҳам кузатилаяпти.

Озодликда кўп бора ёритилган ушбу мавзуни OzodlikOnline дастурининг навбатдаги сонида ҳам муҳокама қиламиз:

Ишчи-хизматчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинишининг сабаби нима?

Нима учун ишчи-хизматчилардан текин ишчи кучи сифатида фойдаланилади?

Қачонгача ўқитувчи ўқувчиларга таълим бериш ўрнига ҳукуматнинг "мардикори" бўлади?

Бу жараёнга қачон чек қўйилади, деб ўйлайсиз?


OzodlikOnline жонли мулоқотининг 28 апрель, душанба, Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга жавобларингизни тинглаймиз.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали мулоқотда бевосита иштирок этинг!

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат, Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагида бўлган муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!
XS
SM
MD
LG