Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:04

Coca-Cola раҳбарлари Тошкентда ўзбек расмийлари билан музокара ўтказмоқда


Coca-Cola International ширкатининг Туркия, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича раҳбари Галей Молинас жума куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги расмийлари билан музокара ўтказган.

Вазирлик матбуот ҳизматига кўра, музокараларда Coca-Cola ширкати билан ҳамкорликни кенгайтириш масаласи мухокама этилган.

Вазирлик расмийлари Тошкентдаги учрашув ҳақида шундан ортиқ маълумот бермади.

Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова назорат қилиши тахмин этиладиган “Coca-Cola Ichimligi - Uzbekistan” ширкатининг икки топ-менежери ширкат маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ва молиявий ҳужжатларни сохталаштириш каби айбловлар билан ўтган йил декабрь ойида ҳисбга олинган эди.

Ширкатда ўтказилган комплекс текширувлар ортидан Coca-Cola ишлаб чиқариш тўхтаб қолгани хабар қилинганди.

Ўзбекистон бозорида 1993 йилдан бери фаолият олиб бораётган “Coca-Cola Ichimligi – Uzbekistan LTD” қўшма корхонаси турли идишларда беш хил – Coca-Cola, Coca-Cola Zero, Fanta, Sprite, Bonaqua ва Fuse Tea, Ice Tea салқин ичимликларини ишлаб чиқаради.

Ширкат Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг собиқ эри¸ АҚШ фуқароси¸ асли афғонистонлик ўзбеклардан бўлган Мансур Мақсудий оиласи томонидан Тошкентда ташкил қилинган эди. 2001 йилда Ўзбекистон президентининг қизи Мақсудийдан ажрашгач, Гулнора Каримова собиқ эрининг ўша пайтда 60 миллион АҚШ долларига баҳоланган "Coca-Cola Ichimligi - Uzbekistan" корхонасини тортиб олгани айтилади.
XS
SM
MD
LG