Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:12

Халқаро Амнистия ўзбекистонлик қочқин Москвада ўғирлаб кетилгани ҳақда бонг урди


Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россияда ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик қочқин Умид Ёқубов тақдири борасида ташвиш билдирди.

Ташкилотга кўра, БМТ тарафидан расман қочқинлик мақоми берилган Ёқубов 29 апрел куни Москва кўчаларида ўғирлаб кетилган.

Уч киши уни машинага солиб олиб қочган. Гувоҳлар Ёқубовни олиб қочганларнинг бири полиция кийимида бўлганини айтишган.

Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, Ёқубовни тақдири ўшандан буён номаълум бўлиб қолмоқда.

Ташкилот Россия хавфсизлик идоралари Ёқубовни Ўзбекистонга бериб юборган бўлиши мумкин, деган хавотирда.

1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Умид Ёқубов 2008 йилда Ўзбекистондан қочиб чиққан. Бир йил ўтиб, у Россияга келган.

Ёқубов Ўзбекистонда тақиқланган Ҳизбут Таҳрир исломий партиясига аъзоликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG