Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:35

"Спартак" фанати ўлимида айбланаётган ўзбек муҳожири Россияга берилиши мумкин


Спартак футбол клуби фанатини ўлдириб қўйганликда айбланаëтган Жаҳонгир Аҳмедов.
Спартак футбол клуби фанатини ўлдириб қўйганликда айбланаëтган Жаҳонгир Аҳмедов.

Подмосковьенинг Пушкино шаҳрида 13 май куни маҳаллий фуқарони ўлдирилишда айбланиб қидирувга берилган 25 яшар ўзбек муҳожирининг Ўзбекистонга чиқиб кетишга улгургани айтилмоқда. Россия расмийлари бу шахснинг ҳибсга олиниши ва Россияга экстрадиция қилиниши борасида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан келишувга эришилганини билдирмоқда.


Ўзбекистонлик муҳожир қидирувга берилди


Сешанба куни Пушкино шаҳрида маҳаллий фуқарони ўлдириб қўйганликда гумонланаётгани икки нафар ўзбекистонлик қидирувга берилди.

Озодликнинг Москва вилояти бўйича Тергов қўмитасидан олган маълумотига кўра, 13 май куни кечки соат 19:30 ларда “Пушкино” темир йўл бекати ёнидаги бозорчада “BMW” машинасини нотўғри парковка қилган 23 яшар Леонид Сафьянников ва “ВАЗ-2104” машинасидаги икки нафар муҳожир ўртасида жанжал бошланган.

Тўрт йил давомида бокс билан шуғулланиб келган Сафьянников машинасидан чиқиб ўзбекларга ташланган, бироқ ўзи зарба забтидан боши билан асфальтга йиқилган ва ҳушидан кетган.

Москва вилояти бўйича Тергов қўмитаси расмий вакили Ольга Врадий пушкинолик йигитга ҳалокатли зарба берганликда айбланаётган шахснинг кимлиги аниқланганини маълум қилди.
​- Бу шахснинг 25 яшар Ўзбекистон фуқароси Жаҳонгир Аҳмедов экани аниқланди. У дарҳол қидирувга берилди. Экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчи ёпиқ бош суяги жароҳати ва энса қисмининг синиши натижасида шифохонада жон берди. Айбланувчилар Леонид гўё аварияга учраганини ўхшатиш ниятида унинг машинасини устунга бориб урган. Буни шу ерда ўрнатилган видеокамералар ёзуви тасдиқлайди. Кейин ўзбекистонликнинг ўзи Леонидни таксида шифохонага олиб борган, дейди Тергов қўмитаси вакиласи.

Футбол ишқибозини ўлдириб қўйганликда сиртдан гумонланаётган Жаҳонгир Аҳмедовнинг чоршанба 14 май куни Москванинг Домодедово аэропортидан Фарғонага учиб кетгани айтилмоқда.

Ольга Врадий Ўзбекистон фуқароси Жаҳонгир Аҳмедовга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 111-моддаси 4-қисми (ўлимга сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш), 166-моддаси 1-қисми (ўғирлаш ниятисиз автомобилни эгаллаб олиш) ва 167-моддаси 1-қисми (бировнинг мулкига шикаст етказиш) асосида ситрдан жиноий иш очилганини очиқлади.

Ўзбекистон ўз фуқаросини Россияга экстрадиция қилиши мумкин

13 май куни муштлашув пайтида бошидан жароҳат олиб шифохонада ўзига келмасдан нобуд бўлган 23 яшар маҳаллий фуқаро Леонид Сафьянников хотирасига пайшанба куни Москва вилоятининг Пушкино шаҳрида “Спартак” футбол жамоаси ишқибозлари ва ўлган йигитнинг дўстлари оммавий митинг уюштирди.

Митингда туриб Озодлик билан суҳбатлашган йигитнинг энг яқин дўстларидан Ильёс Хасанов йиғилганлар Леонид Сафьянниковни ўлдирган шахсларни ҳибсга олиш ва бу бозорчанинг ёпилишини талаб қилаётганини билдирди:

- Бу аслида митинг эмас, норозилик акцияси. Мана ҳозиргина бизга хабар келдики, уни Ўзбекистонда маҳаллий ҳукумат ҳибсга олибди ва уни бизга Россияга бериб юборишар экан. Биз бундай шов-шувни кўтармаганимизда бундай натижага эришиб бўлмас эди! Биз тинчлик акциясига йиғилдик. Лёняга гуллар олиб келинди ва маҳаллий ҳукуматдан бу бозорнинг ёпилишини талаб қиламиз, албатта. Мен таъкидлаб ўтмоқчиманки, биз экстремизм ва миллатчиликка қаршимиз ва бу вазиятнинг қонуний йўл билан ҳал этилиши тарафдоримиз, деди норозилик намойишига келган Илёс Хасанов.
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:10 0:00
Бевосита линк

Илёс ҳозирда бозор дарвозаларига катта қулф осилгани ва бирорта дўкон ишламаётганини тасдиқлади. Маҳаллий ҳукумат Пушкино бозоридаги ноxуш ҳодиса ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқиши ва мигрантларга ҳужумлар уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

16 май куни Леонид Сафьянников маҳаллий қабристонга дафн этилади.

Айни пайтда, 13 май куни Леонид Сафьянниковни ўлдирганликда гумонланаётганлардан бири Жаҳонгир Аҳмедовнинг Ўзбекистонда яширинган жойи аниқлангани хабар қилинди. Интерфакс ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари Жаҳонгирни ҳибсга олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича расмийси Ольга Врадийга кўра¸ Подмосковьеда қолган Аҳмедовнинг рафиқаси ва ота-онаси унинг қаерда эканини аниқлаштиришга кўмаклашган. Ўз исмини ошкор этишни истамаган Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакили ҳозирда Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари билан Жаҳонгир Ахмедовни ҳибсга олиш ва уни Россияга экстрадиция қилиш тўғрисида келишиб олинганини билдирди.

Россияда марказий осиёлик муҳожирларга нисбатан миллий адоват асосида содир этиладиган зўравонликларга кўпинча футбол ишқибозларининг алоқадор бўлгани кузатилади.

2010 йил декабрь ойида кавказликлар билан бўлган жанжалда футбол фанати Егор Свиридовнинг ўлдирилгани ортидан Москванинг Манежная майдони ва бошқа жойларида оммавий тартибсизликлар юзага келган эди. Кавказлик айбланувчилар ҳисбдан озод қилинганидан кейин бошланиб кетган тўполонларда асосан марказий осиëлик меҳнат муҳожирлари жабр кўрган - юзлаб гастарбайтер миллатчилар томонидан калтакланиб¸ бир нечаси ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG