Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:31

Ўзбекистонда лўли жамоалари ичида Ҳизбут-Таҳрир ячейкаси фош этилган


Ўзбекистон махсус ҳизматлари лўли жамоалари ичидаги яширин Ҳизбут-Таҳрир ячейкасини фош этган.

Бу ҳақда 12uz.com нашри Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбааларига асосланиб хабар қилди.

Ҳизбут-Таҳрир Ўзбекистон жанубида маҳаллий лўлиларни ҳам ўз сафларига қўшиб, тиламчилик йўли билан 5 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғишга ҳам муваффақ бўлган, дейилади хабарда.

Гуруҳ етакчиси деб айтилаётган Раҳим Ҳайдаров ҳибсга олинган. Хабарда айтилишича, Ҳайдаров яширин йиғинлар ўтказиб, араб мамлакатларидаги жанггари гуруҳларни молиялаш мавзусида суҳбатлар қилиб келган.

Ҳизбут-Таҳрир Марказий Осиё мамлакатлари ва Россияда террорчилик ташкилоти деб кўрилади. Ушбу диний гуруҳ аъзолари узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган.

Ҳизбут-Таҳрир эса ўзини террорчи ташкилот деб ҳисобламаслигини билдириб келади.
XS
SM
MD
LG