Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:59

Ўзбек муҳожири қамалиши ортидан Пушкино полиция назорати остида қолмоқда


Москва вилоят Ички ишлар бошқармаси Пушкино шаҳрида жорий йилнинг 13 майида содир этилган бу нохуш ҳодиса ортидан бошланиб кетган оммавий тартибсизликларни тўхтатишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Полиция ва терговчиларнинг 13 май куни Пушкино шаҳри темир йўл бекати ёнида 22 ёшли фуқаро Леонид Сафьянниковнинг ўлимида гумонланган ўзбекистонлик Жаҳонгир Аҳмедовни зудлик билан аниқлаб¸ уни дарҳол Ўзбекистондан олиб келгани¸ шунингдек шаҳарга ички ишлар вазирлигининг кўп сонли қисмларининг ташланиши можаронинг “иккинчи Бирюлёво”га айланиб кетиши олдини олган кўринади.

Айни пайтда¸ 20 май куни Пушкино шаҳар Ички ишлар вазирлиги бўлими бошлиғи Алексей Головков ишдан бўшатилди.

13 май куни Пушкино шаҳри темир йўл бекати ёнидаги бозорча майдончасида содир бўлган муштлашув натижасида энсаси билан ерга тушиб, боши ёрилгач шифохонада жони узилган маҳаллий 22 ёшли фуқаро Леонид Сафьянниковнинг дафн маросими “Спартак” фанатлари ва миллатчиларни жунбушга келтирди.

Кўчага отилиб чиққан асосий қисми вояга етмаганлар¸ миллатчи ва футбол ишқибозларидан иборат оломон Пушкино шаҳридаги рус бўлмаганлар савдо расталарини вайрон қилди, кўзига кўринган осиёликни дўппослади. Ўша куни полиция бўлимларига 80 зиёд одам тартибсизликларда иштирок этгани учун олиб келинди, бироқ бироздан кейин қўйиб юборилди.
Ўзбекистонлик муҳожир Алишер: Жаҳонгирда айб йўқ деб ўйлайман
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:08 0:00

Айни пайтда, Ўзбекистондан самолётда кишанлаб келтирилган фарғоналик 25 ёшли Жаҳонгир Аҳмедовнинг дастлабки терговда ўз айбига иқрор бўлгани хабар қилинди:

- Мен уни бир урдим, у йиқилди, кейин мен уни шифохонага олиб бордим, ҳаммаси жойида эди. Бундай бўлишини мутлақо истамаган эдим. Унинг ота-онаси олдида кечирим сўрайман. Мени деб биров жабрланишини истамайман, деди Сафьянниковнинг ўлими ортидан Пушкино ва унинг атрофида оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтгани ва кўплаб ўзбек-тожик муҳожирлар ишсиз қолганини эшитган Жаҳонгир Аҳмедов.
Спартак фанати ўлдирилган Пушкино шаҳрининг бугунги куни
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:03 0:00

Терговчилар катта шов-шув кўтарган бу ҳодисага оид айрим тафсилотларни очиқлади.

Маълум бўлишича, 22 ёшли Сафьянников ва 25 ёшли Аҳмедов 7 йилдан зиёдроқ вақт давомида ўзаро таниш бўлган ва Жаҳонгир марҳум йигитнинг отасини ҳам жуда яхши таниган.

Жаҳонгир Аҳмедов Ўзбекистонда ҳам, Россияда ҳам кик-бокс клубига қатнашган. Ўзбекистонда унинг биринчи оиласидан бир қиз ва бир ўғли, Москвадаги молдовалик иккинчи турмуш ўртоғидан эса бир ёшлардаги яна бир ўғилчаси борлиги маълум қилинди.

Аҳмедов яшаган квартирада Тергов қўмитаси томонидан тинтув ўтказилган ва терговга тегишли бўлган ашёвий далиллар мусодара қилинган.

Озодликнинг Пушкино вокзал бозорчасидаги савдогарлардан олган маълумотига кўра, Жони (Жаҳонгирни маҳаллийлар шундай деб чақиришган) шаҳарчанинг “кузир”ларидан бўлган, бу бозорчада бир нечта савдо дўконини бошқарган унинг оила аъзолари эса меҳнат муҳожирлари ва маҳаллий руслар орасида катта обрўга эга бўлган.

Пушкинода ишлаётган муҳожирлар бу воқеадан сўнг шаҳар ва атрофдаги туманларда ФМС ва полиция оммавий текширув рейдларини ўтказаётганини хабар қилди.

Москва вилоят Федерал миграция хизмати ўтган ҳафтанинг ўзида суд қарори билан 70 зиёд ноқонуний меҳнат муҳожирини Россиядан депортация қилганини билдирди.

Шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Пушкино қаттиқ назорат қилинаётгани ва деярли ҳар бир қадамда полиция ва ОМОН ходимлари турганига қарамасдан, маҳаллий миллатчилар ва “Спартак” фанатлари Интернет орқали навбатдаги митингга йиғилишларини эълон қилди.

Полиция расмийлари иддаосича¸ тартибсизликларга чақириқлар маҳаллий бўлмаган ёшлардан чиқмоқда ва Интернетдаги ёзувларни ҳам шундайлар назорат қилмоқда.

Озодлик суҳбатлашган Леонид Сафьянников дўстлари ва яқинлари ўзларининг дафн маросимидан кейин бошланиб кетган оммавий тартибсизликларга алоқаси йўқлиги ва бундай усуллар билан муаммо ҳал этилмаслигини билдиришди:

- Биз миллатчилар эмасмиз, биз адолат тарафдорларимиз. Шу сабабли, биз дўстимиз хотирасига бирор юриш ёки митинг уюштирилишига қаршимиз, деди исмини ошкор этмасликни сўраган Леониднинг дўстларидан бири.
XS
SM
MD
LG