Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:15

Озодликнинг Остонадаги мухбири ҳибс қилинди


Қамалганлар ичида Озодликнинг Остонадаги мухбири Ўркен Жўямерган ҳам бор.
Қамалганлар ичида Озодликнинг Остонадаги мухбири Ўркен Жўямерган ҳам бор.
Қозоғистоннинг “Евроосиë иқтисодий иттифоқи” шартномасини имзоланишига қарши бўлган сиëсий фаол ва журналистлар мамлакат пойтахти Остонада ҳибс қилинди. Улардан баъзилари 29 май куни Қозоғистоннинг “Евроосиë иттифоқи” шартномасини имзолашига қарши пикетга чиқишган бўлса¸ баъзилари бу жараëнни ëритиш учун боришган эди.

Қамалганлар ичида Озодликнинг Остонадаги мухбири Ўркен Жўямерган ҳам бор.

Тўрт кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган мухбир пикетни ëритиш асносида ўз касбий фаолиятини амалга ошираëтган эди .

Майда безориликда айбланган журналист Ўркен Жўямерган Остона суди тарафидан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Остонадаги ҳибсхона вакиллари Озодлик билан суҳбатда Ўркен Жўямерганнинг қамоқда ëтганлигини тасдиқлади.

Шу билан бирга “16/12” интернет портали мухбирлари Санъат Урналиев ва Виктор Гудзнинг ҳам қамоққа олингани билдирилди.

Қозоғистондаги “Антигептил” сиëсий ҳаракати фаоллари Улан Шамшет ва Олмос Максутовларнинг сиëсий норозилиги Остона суди тарафидан “майда безорилик” деб малакаланган.

Остона Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Софья Киличбекова Озодлик билан суҳбатда қўлга олинганларнинг "шаҳар осойишталигини бузиб¸ дам олаëтган шаҳар сокинларига халақит бергани боис" қамоққа олинди дея билдирди.

27 май куни ҳам Остонанинг Ильинка мавзеида “Аксилевроосиë” тадбири қатнашчиларидан 20 киши қўлга олинган эди.

Остоналик фаоллар Ильинка мавзеида бир ўтовни кирага олиб журналистлар учун давра суҳбати ташкил қилишган эди.

Остона Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Софья Киличбекованинг Озодликка айтишича¸ ўтовдаги давра суҳбатидан норози бўлган етти нафар остоналик полицияга ариза берган.

Аризагўйлар иддаосига кўра¸ ўтовга йиғилган фаол ва журналистлар уят гапларни айтишган. Бу гапларни айтманг¸ деб эътироз билдирган остоналиклар эса¸ аризагўйлар иддаосига кўра¸ калтакланган.

Қамоққа олинган журналист ва фаоллар бу айбловларни рад қилмоқда.

Бу фаоллар¸ ўзларининг 29 май куни имзоланадиган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини тузиш келишувига қарши ўз норозилигини ифода қилгани боис сиëсий тутқунга айланганини айтишди.

Қўлга олинган фаоллардан баъзиларининг кечга бориб қўйиб юборилгани ҳам билдирилди.

Уйига қўйиб юборилган “Антигептил” сиëсий ҳаракати фаоли Мақсат Илëсулининг Озодликка айтишича¸ фаолларни судлаш кун бўйи давом этган.

Айни пайтда Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларидаги сиëсий фаоллар ҳам тазйиқ остида қолмоқда.

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини тузиш келишуви имзоланишига бир кун қолганида Олмаотадаги фаоллар 28 майдан тот 29 майгача уйда тинч ўтириш бўйича шаҳар прокуроридан кўрсатма олишди.

29 май куни Остонада Россия, Беларус ва Қозоғистон президентларининг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини (ЕИИ) тузиш тўғрисидаги келишувни имзолаши кутилмоқда.

Бу уч мамлакат ЕИИга асос бўлаётган Божхона Иттифоқининг асосчи аъзоларидир.

Россия ҳукумати 2015 йилга қадар ЕИИга айлантирилиши айтилаётган Божхона Иттифоқига собиқ иттифоқнинг бошқа давлатларини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG