Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ қишлоғидаги чинор тарихи нафақат минтақада, балки бутун ислом оламида эъзозланадиган Хувайдо авлодларига бориб тақалар экан.
“Авлоди Хувайдо ёхуд Ўшнинг девон соҳиблари” тарихий қиссаси муаллифи Бегижон Ахмедовга кўра, Шарқ қишлоғида яшаган уламо Хувайдо эшонинг авлодларидан тўрт нафар девон соҳиби чиққан ва улар шу ерда яшаб ижод қилган.
Эшони Хувайдонинг ўғли Эшон Холмуҳаммад шоир ва авлиё одам бўлган. У кишини ўғиллари ориф шоир Мавлавий Сирожий нақшбандий тариқатида устоз бўлган ҳамда ҳозирги чинор ўсиб турган ерда мадраса қурган. Мавлавий Сирожий 1877 йилда ўша чинорни ўз қўллари билан эккан ва 2 йилдан сўнг вафот этган. Октябрь инқилобидан сўнг бу мадраса ёпилган ҳамда унинг ўрнида мактаб қурилган, кейинчалик мактаб идорага айлантирилган. Ҳозир эса бу ер чойхона сифатида фойдаланилади.
- Мавлавий Сирожийнинг неваралари Разийиддин “чинорнинг ким томонидан экилгани одамлар хотирасида сақланиб қолсин”, деган ният билан, 1977 йилда чинорнинг баланд жойига “Бу чинорни Сирожиддин Холматов эккан, 1877”, деб ёзилган лавҳани илиб қўйган. Қарангки, шўролар даврида “Холмуҳаммад Эшон ўғли Мавлавий Сирожий” деб ёзгани қўрқиб, Мавлавий Сирожийга отасининг исмини фамилия қилиб, “Сирожиддин Холматов”, деб ёзиб кетган,- дейди Бегижон Ахмедов.
Ўш шаҳрида асрлардан бери ўсиб келаётган чинорлар сони учта экани аниқланган. Уларнинг бири Ўш марказидаги Работа Абдуллохон Жоме масжиди ёнида, яна бири Рисбай Абдуқодиров кўчасидаги “Чинор терак истирохат боғи”да, учинчиси Ўш шаҳри яқинидаги Шарқ қишлоқ хукуматида ўсади. Мутахасислар бу дарахтларнинг баландлиги 30 метр, диаметри 2,5 метрдан 6 метргача эканлигини айтишади. Бу чинорлар Қирғизистон қонунчилиги билан ҳимояланган ва уларни кесиш тақиқланган.
Ўш шахридаги қадимий икки чинорнинг парвариши билан Ўшдаги Кўкаламзорлаштириш комбинати шуғулланса, Шарқ қишлоғидаги Мавлавий Сирожий томонидан экилган чинор парвариши билан Қорасув туманидаги масъул ташкилотлар шуғулланади.
- Чинорларни кенглиги 25-30 метргача бўлган катта йўлларнинг четларига экса бўлади. Авваллари Фарғона водийсида ботқоқлик кўп бўлган. Ботқоқларга чинор экилиб, ўша ботқоқ қуритилган. Бу дарахт уруғида асматик касалликнинг ёйилишига олиб келувчи моддалар борлиги аниқланиб, экилмай қолди. Чинор минг йил яшар экан. Менимча, ота-боболаримиз бундан 15-20 аср аввал ҳам ундан фойдаланиб келган, - дейди Ўш шахри Кўкаламзорлаштириш хўжалиги бош агрономи Жаанбай Турсункулов.
Ўшдаги бир неча асрга тенг бўлган яна бир чинор Рисбай Абдуқодиров кўчасидаги истирохат боғида жойлашгани учун бу ер “Чинор терак боғи” деб аталади. 2010 йил Ўш воқеаларига қадар бу ер чойхона бўлган. Ундан аввал маҳалла гузари бўлгани айтилади. Ўшликлар бу дарахтнинг бир неча асрларга тенг эканини эшитганларини айтишади:
- 98 ёшга кирган бир оқсақол келган ва биз чинор бўйича савол берганимизда, у айтиб берганди, “Мен 6 ёшли болакайлигимда ҳам бу дарахт шундай катта эди. Бу ердан ўтувчи карвонлар тўхтаб дам олиб кетишар эди”, деган. Демак, бунинг тарихи анчагина катта бўлади. Тахминан 4-5 аср бўлса керак. Шу сабабли биз бу дарахтларни Гинес китобига киритилиб, сақлаб қолиниши истар эдик, - дейди ўшлик фаоллардан бири Алмаз Аликулов.
Ўшда экилган ёш чинорлар хам дерпли 50 ёшни қаршилаган. Шундай чинорларнинг бири шаҳардаги Работа Абдулохон Жомий масжиди ҳовлисида ўсмоқда. Бу чинорни эккан одам ҳозирда 91 ёшни қаршилаган Ғанижон ота Алимовдир. Отанинг айтишича, 1964 йили Жоме масжиди олдида музей қурилиши бошланган. 1967 йилда эса Сулаймон тоғи этагида жойлашган мазкур масжидга туташ боққа ўша ерда яшовчи аҳоли томонидан турли дарахтлар экила бошланган:
- Боққа ўтсам, ариқни бўйида турган экан, энди уни ўша ерга ким эканини билмайману, мен уни ковлаб, кўчириб, масжидни ўртасида бўлсин, деб экканман. Шундай қилиб 1967 йили экканман, - дейди Ғанижон ота Алимов.
1979-80 йилларда Фарғона ва Наманган шахарларида чинор кўп экилгани боис Ўш шаҳрининг ўша даврдаги рахбарияти ҳам чинор экиш тўғрисида қарор чиқарган. Шундан сўнг Ўшга 2 минга яқин чинор экилган. Қолаверса, ўшликлар Бишкек шаҳрига ҳам мингдан ортиқ чинор дарахтини экиб келишган.