Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:22

“Ўзбекистонга сувни тўхтатмаймиз, аммо Тошкент бизга газ бермаяпти”


Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тайирбек Сарпашев.
Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тайирбек Сарпашев.

Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Тайирбек Сарпашев Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган интервьюсида мана шу гапни айтди. Қирғизистон парламенти бир неча ҳафта аввал Ўзбекистон Ўшга деряли икки ойдан бери газ бермаётгани муносабати билан Қирғизистон ҳукуматига Ўзбекистонга сув беришни тўхтатишни тавсия қилган эди.

Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Тайирбек Сарпашев Қирғизистон парламенти депутатлари ҳукуматни Ўзбекистонга сув беришни тўхтатиш масаласини ўрганишга ундаганини “ақлга сиғмайдиган таклиф” деб атади. Унга кўра, Қирғизистоннинг амалдаги ҳукумати ҳеч қачон бундай қалтис қарорни қабул қилмайди.
“Ўзбекистонга сувни тўхтатмаймиз, аммо Тошкент бизга газ бермаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:50 0:00
Бевосита линк


Қирғизистон парламентининг ёнилғи - энергетика комплекси ва табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича қўмитаси 21 май куни Қирғизистон ҳукуматига Ўзбекистонга сув беришни тўхтатишни тавсия қилган эди. Қўмита раиси Кўжўбек Риспаев деярли икки ойдан бери Ўшга газ беришни қайта тиклаш бўйича Тошкент расмийлари билан олиб борилаётган музокаралар самарасиз якунланаётгани сабабли мана шундай тавсия берилганини айтган.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун керакли бўлган сувнинг асосий қисмини Қирғизистоннинг Тўқтўғул сув омборидан олади. Агар Ўзбекистонга сув бериш тўхтатиладиган бўлса, у ҳолда Қозоғистон ва Тожикистоннинг айрим вилоятлари ҳам сувсиз қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам Қирғизистон ҳукумати бу қалтис таклифни қабул қилган эмас.

Тайирбек Сарпашев суҳбат давомида Ўшга газ берилишини қайта тиклаш масаласида Ўзбекистон музокаралардан бош тортаётганини ҳам айтиб ўтди.
Бош вазир ўринбосарининг билдиришича, Ўзбекистон билан “Газпром”дан ташқари Қирғизистон ҳукумати ҳам музокаралар олиб боришга ҳаракат қилган. Бироқ Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари бу таклифни эътиборга олмаётир.

Ўзбекистон билан “Газпром” ширкати олиб бораётган сўзлашувлар натижа бермаётгани сабабли Ўшга қачон газ берилиши ҳалигача номаълум бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон томони 10 апрелда “Қирғизгаз” Россиянинг “Газпром”ига сотилганидан 4 кун ўтиб, яъни 14 апрелда Ўшга газ беришни тўхтатган эди. 16 апрелда эса Тошкентда минтақа мамлакатлари сув хўжаликлари мувофиқлаштирувчи кенгашида Қирғизистон томони Ўзбекистон ва Қозоғистонни жорий суғориш мавсумида узлуксиз сув билан таъминлаш мажбуриятини олган.

Қирғизистон ҳукумати “Қирғизгаз”ни “Газпром”га сотиш ортидан газ таъминоти бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликдан воз кечиб, мамлакатни газ билан таъминлаш ҳуқуқини Россияга берган эди.
XS
SM
MD
LG