Ўзбекистонда пилла топшириш мавсуми ниҳоясига етмоқда. Озодлик олган маълумотларга кўра, ипак қурти боқишга мажбурланган фермерлар топширилган пилла учун бир неча йиллардан буён ҳақ олгани йўқ. Қишлоқ одамлари эса фермер берадиган буғдой ва ер эвазига фермерларга пилла етиштириб бермоқда.
Ўзбекистон вилоятларида пилла топшириш мавсуми ниҳоясига етай деб қолди.
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида фермерлик қилаётган Абдували Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда тўрт қути қуртдан 200 килограмм пилла топширганини айтди:
- Бу ёқда пахтани ўт босиб кетяпти, уни чопиш керак, бу ёқда эса ипак қуртини боқиш керак. Фермерларга бу ортиқча ташвиш. Кошки пилладан деҳқонга бирор сўм фойда бўлса эди. Ҳеч бўлмаганда тутнинг шохлари ўтинликка ярайди, бошқа иложимиз йўқ, деди Абдували.
Фермер ҳар бир қути пилла етиштириш учун бир қопдан ун ва саккиз килограммдан пахта ёғи олганини қўшимча қилди.
Қизириқлик бошқа бир фермер эса пилла учун бир неча йиллардан буён ҳақ олмаслигини айтар экан, ҳатто пилланинг харид нархи қанча эканини билмаслигини ҳам таъкидлайди:
- Пилла пулини бермагандан кейин қизиқмай ҳам қўйяр экансан. Мана шуни боқасан, планни бажарасан, дейди. Мажбурмиз, бўлмаса раҳбарлардан кун йўқ. 70 га кирган қари онам ахийри безор бўлди, бўлди бошқа боқмиман, бир тийин пул бермаса мен сенларга мардикорманми, йиғиштир, деди. Ишчиларимизга буғдой ва сомон ваъда қилиб боқтириб олдик, деди қизириқлик фермер.
Пилла пулини берганда "Эпика" миниб юрардик
Етиштирилган пилла учун фермерларга ҳақ берилмаслиги Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам кузатилади.
Жиззах вилоятининг Арнасой туманида фермерлик қилаётган Оязимхон Хидирова пилланинг турган-битгани фермер учун зарар эканини айтади:
- Ипак қуртини тарқатганда коробкасига 50 минг сўмдан пул беради. Берган пули шу. Кейин биз аҳоли билан келишиб қуртни тарқатамиз. 2 қути қурт боқиб 100 кило пилла берган одамга 1 тонна буғдой ва томорқа учун 25 сўтих ер берамиз. Бу албатта фермер ҳисобидан бўлади, деди фермер.
Оязимхон Хидирова пилла пулини берилишини ширин бир туш деб билишини айтади:
- Пилладан бизнинг ҳисоб рақамларимизга бир тийин пул тушмайди. Агар пул тушганда Арнасойнинг фермерлари бой бўлиб “Эпика” миниб юрармиди? Сиз бизга эртак айтяпсизми? Агар ғинг десангиз, прокуратурага, ички ишларга олиб бориб келовради. Э, борэ, шу бир ой қийналсам ҳам, мендан кетса ҳам планини қилиб берай, қутулай дейсиз. Индамасдан обориб топширяпмиз, нима қилайлик, бизни тинглайдиган одамнинг ўзи бўлмаса, деди Оязимхон Хидирова.
Пилланинг фойдасини ким кўряпти?
Расмий маълумотларга кўра, ҳар йили Ўзбекистонда 25 минг тоннадан кўп пилла етиштирилади.
Жиззах вилояти “Пилла” масъулияти чекланган жамиятининг ўзини таништирмаган мулозимнинг Озодликка айтишича, бу йил ҳар килограмм пилланинг ўртача харид нархи 6600 сўм қилиб белгиланган:
- Биринчи нав 10500 сўм, иккинчи нав 5138 сўм, ностандарт нав 3020 сўм қилиб белгиланган. Энди шунинг ўртача нархи 6600 сўм бўляпти. Вазирликнинг тақсимотига асосан биз фермерлардан олиб истеъмолчиларга, яъни енгил саноат корхоналарига сотамиз. Нархни эса Вазирлар Маҳкамаси белгилайди, деди мулозим.
Сирдарё вилоятидаги “Пилла” масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг исми сир қолишини сўраган мулозими пилла топшираётган фермерларга пул етиб бормаётгани сабабини шундай изоҳлади:
- Олдинлар бу соҳада катта зарар кўрилган, энди шу зарарларни ўрнини қоплолмай ётибди деб айтишади. Лекин мен бу фикрга қўшилмайман. Гап пилланинг ҳам пахта каби монополия эканлигида. Фермерларнинг эътирозлари тўппа-тўғри. Пул уларга етиб бормаяпти. Ўртада қаердадир йўқ бўлиб кетяпти. Агар бизга, МСЖларгача етиб келганида эди, фермерга ҳам етиб борарди. Бизгача ҳам етиб келмаяптида, деди мулозим.
Жаҳон бозорида бир килограмм пилла толасининг нархи сўнгги уч йилда 30-35 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Бир килограмм тола 3 килограмм пилла хом ашёсидан олинади. Демак ўзбек пилласининг бир килограмми нархи ўртача 10 АҚШ долларига тенг.
Пилла хом ашёсини фермердан сотиб олаётган давлат ҳозирча унга ўртача 6600 сўмдан ҳақ бермоқда. Бу расмий курсда 3 долларни ташкил этади.
Ўзбекистонда фермерлар пилла харид нархининг пастлиги ва машаққатли меҳнатидан тегишли даромад ололмаётганидан шикоят қилиб келади.
Айни пайтда, Ўзбекистонда ипак қурти боқиш фермерларга мажбурий равишда юклатилади. Фермерлар эса, ишчилар ҳақини буғдой ёки сомон билан беради.
Ўзбекистонда пилла хом ашёсини қайта ишлаб, уни толага айлантирадиган 26та корхона фаолият юритади.
“Ўзбекенгилсаноат” давлат ҳиссадорлик компаниясидан Озодлик олган маълумотга кўра, бу корхоналар пилла тайёрлаш ширкатлари билан ҳар йили шартнома тузади.
Ўз исмини очиқламаган компания мулозимига кўра, Ўзбекистонда тайёрланган пилла толасининг 70 фоизи экспорт қилинади, 30 фоизи мамлакат ичкарисидаги ипакчилик корхоналари эҳтиёжи учун ишлатилади.