Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:31

OzodNavigator: “Сиз яшайдиган мамлакатда мажбурий меҳнат борми?”


Ўзбекистон шаҳар ва туманларида кўча супураётган олий маълумотли врач ажабланарли ҳол бўлмай қолди.
Ўзбекистон шаҳар ва туманларида кўча супураётган олий маълумотли врач ажабланарли ҳол бўлмай қолди.

OzodNavigator дастурининг 11 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда мажбурий меҳнат борми?”деган савол жавобини қидирамиз.



Ўзбекистонда давлат ташкилотлари ишчилари шу кунларда пахта далаларини ягана қилишга оммавий сафарбар қилинаётгани тўғрисида Озодлик тез-тез хабар бериб турибди. Далада тўккан тер ҳақи у ёқда турсин, ишчилар емаги харажатини ўзлари кўтариши керак. Эътироз билдирганлар ишдан ҳайдалишидан огоҳлантирилмоқда.

Ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари давлат учун текин мардикорга айланиб қолгани, ҳатто хусусий ширкатлар ходимлари ҳам пахта даласига, шаҳар кўчаларини тозалашга, аҳолидан газ ва электр ҳақини йиғиб олгани ва шунга ўхшаш бошқа югут-етим ишга мажбурланиши Ўзбекистонда ажабланарли ҳол бўлмай қолди.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонига ана шу мавзуни танладик..

Хорижда яшаб, ишлайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда мажбурий меҳнат борми?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг 11 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда иш берувчи билан ишчи ўртасидаги муносабатлар қандай белгиланади?

Давлат ташкилот ва муассасалари ишчилари ўз вазифаларидан ташқари давлатнинг бошқа ишини қилиб берадими? Давлат иш берувчи сифатида ишчидан “ихтёри-мажбурий” тарзда далага чиқиш ёки шанбаликда қатнашишга мажбурлайдими?


Хусусий ширкатларда раҳбар ходим қўл остидаги ишчилардан хазмат вазифалари доирасидан ташқари бошқа иш қилишни талаб қиладими?

Меҳнатга мажбурланаётган ва меҳнат ҳуқуқи бузилаётган ишчи ўзини қандай ҳимоя қилади? Ёки уни ким ҳимоя қилади?

Меҳнат ҳақи вақтида берилмаслиги ҳолати хорижда ҳам учрайдими? Бундай ҳолда маошсиз қолган ишчи нима қила олади?

Давлат ташкилоти ёки хусусий ширкат “ихтиёрий-мажбурий” меҳнатга кўнмаган ходимни ишдан бўшатиши мумкинми? Ўз вазифасини қониқарли бажариб турган одам ишдан ҳайдалса, нима қила олади?


OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG