Ўш шаҳрининг Турон ҳудудий кенгашида яшаган ўзбеклар тўй ва маракаларни камчиқим қилиб ўтказиш учун кураш бошлади.
-Куёвнинг уйига 40 кун мазар ташиш тўхтатилди. Бизда “Мазар еди”, дейилади, эртага тўй деган куни мазар еди бўлади шуни тўхтатдик. “Фотиха тўйи” дейилган урф бор, бу ҳам тўхтатилди. “Юз очди”, деган нарса бор, уни ҳам тўхтатдик. Бундан ташқари ЗАГСга чиқаётган машиналарни 5тадан оширмасликка қарор қилдик. Биз нима учун 30-40 тоғара қилиб, “Мазар еди”, деб куёв болага олиб боришимиз керак. Булар ҳаммаси жамоатчилик ўртасидаги ортиқча иш. Бу нарсаларни қилмасак, қизларимизни куёв олмай қоладими? Ёки турмушга чиқолмай қоладими? - дейди Турон худудий кенгаши раиси Маҳаммадимин Хожиахунов.
Бундан буён маросимлар қандай ўтказилишини махсус комиссия кузатиб боради. Агар тақиққа амал қилинмаса, у одамга хайфсан эълон қилинади. Ҳозирча бундан бошқа таъсир кўрсатиш воситаси ўйлаб топилгани йўқ.
-Қонунда “ортиқча сарф-ҳаражат қилган одамга жазо кўрилсин”, деган нарса йўқ. Агарда “жарима солинсин” каби кўрсатмалар бўлганида, биз бу воситани қўллаган бўлар эдик. Шунинг учун биз қурултой ўтказмоқчимиз, ортиқча ҳаражат қилганларга таъсир кўрсатиш воситалари тўғрисида қурултой қарорини чиқармоқчимиз, - дейди Турон ҳудудий кенгаши оқсақоллар судининг раиси Рустам Содиқов.
Туронлик ўзбеклар тўй ва маракаларга сарфланадиган чиқимларни озайтириш ташаббусига ижобий баҳо бермоқвда. Шундай одамлардан бири яқин кунларда ўғлини уйлантирмоқчи бўлган Муҳаббат Қодирбоева:
- Аввалига озгина ҳафа бўлдик. Сабаби, оиламиз бюджетидан кетаётган пул бўлса, орзу - ҳавас деган нарсалар бор. Биз ўғлимизни уйлантираётганда барча орзу - ҳавасларимизни қилолмаймизми, деб ҳафа ҳам бўлдик. Кейин ўйланиб кўрсак, бу ишларни мен бошламасам, сиз бошламасангиз ким бошлайди. Ана шу 40та мазарни бермасак ҳам қудани хонадонида қозони қайнаркан ёки 40та мазарни келинимиз олиб келмаса ҳам бизнинг уйимизда ўша қозонимиз қайнайди, -дейди Турон ҳудудий кенгашида яшовчи Муҳаббат Қодирохунова.
Туронликлар ташаббусини қўллаган Ўш шаҳар қозияти шаҳар аҳолисини исрофгарчиликка йўл бермасликка тарғиб қилиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқчи. Ҳозирча бу каби учрашув Ўш шаҳрига қарашли Жапалақ қишлоқ ҳукумати аҳолиси билан бўлиб ўтди. Жапалақликлар ҳам туронликлар каби тўй ва маракаларни ортиқча дабдаба билан ўтказишилиши тақиқланиши тарафдори эканлар.
- Бир уйда тазия бўлиб, одам ўлса, қудалар, қариндошлар қаторлашиб турли совғалар кўтариб келишади, тўйга кўтариб келгандек. Вафот этган одамни аъза очиб кузатиш керак, тўй қилиб эмас, - дейди жапалақлик Қанайим Мамитова.
Дин уламоларининг айтишларича,хатто бойларга ҳам маросимларни ортиқча сарф - ҳаражат билан ўтказишга шариат йўл бермайди.
- Шариатимизда қозони қайнамаган, овқатга зор бўлган етим – есир, камбағалларнинг қорнини тўйдирсин, ўшаларнинг уст бошидан хабар олиб, уларнинг дуосини олсин, дейди. Шариат бойларга пулни қаерга сарфлашни кўрсатиб қўйган. Шунинг учун бой ёки камбағаллар таъзия ва тўйларни бир ҳил меъёрларда ўтказишини шариат талаб қилади, - дейди Ўш шаҳар қозиси Убайдулла хожи Сарибаев.