Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:17

Покистон ҳарбийлари ЎИҲ қароргоҳига зарба берди


Покистон хавфсизлик кучлари 15 июнь куни эрталаб Шимолий Вазиристонда жанггариларнинг камида саккиз жамлоғига берилган ҳаво зарбалари натижасида 100 дан зиёд жанггари ўлдирилгани ҳақида маълумот тарқатди. Хабарларга кўра, зарбалар нишони асосан Карачи аэропортига ҳужум учун масъулиятни зиммасига Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг базаси бўлган.

Якшанба куни ўтказилган амалиёт чоғида, покистонлик ҳарбийлар иддаосига кўра, Карачидаги аэропортга уюштирилган ва беш соатдан зиёдроқ давом этган ҳужум ташкилотчиларидан бири Абу Абдулраҳмон ал-Маоний ҳам ўлдирилган.

Амалиёт Шимолий Вазиристон маъмурий маркази бўлган Мироншоҳ шаҳридан 25 чақирим нарида жойлашган, толиблар ва Ал-Қоида билан боғлиқ жанггарилар фаол ҳаракатланувчи Деҳган тоғли ҳудудида ўтказилган.

Покистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бу ердаги амалиёт ҳудудда ўзбек жанггарилари ва бошқа қуролли гуруҳлар борлиги тасдиқланганидан кейин бошланган.

Аввалроқ покистонлик толиблар ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўзбек жанггарилари Карачи аэропортига қилинган ҳужумда иштирок этгани ҳақида баёнот тарқатгандилар.
Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг Карачи аэропортига 9 июнга ўтар кечаси ҳужум уюштиргани иддао қилинаëтган 10 нафар худкуш аъзоси.
Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг Карачи аэропортига 9 июнга ўтар кечаси ҳужум уюштиргани иддао қилинаëтган 10 нафар худкуш аъзоси.
Хусусан, ЎИҲ эълон қилган баëнотда иддао қилинишича¸ Карачи аэропортига ҳужум уюштирган 10 нафар мужоҳид олти соат давомида аэропортдаги Покистон ҳарбий учқичлари ва АҚШ жосуслик тайëраларинининг катта қисмини вайрон қилган.

Баëнотга худкушлик амалиëтини уюштирган ҳаракат 10 аъзосининг сурати ҳам илова қилинган ва бу ҳужумнинг Покистон армияси 21 май куни Вазиристондаги жанггарилар базасига уюштирган ҳарбий амалиëтлар учун қасос экани таъкидланган.

9 июнга ўтар кечаси Карачи аэропортига уюштирилган ҳужум чоғида 38 киши, шу жумладан, 10 нафар жанггари ҳалок бўлганди.

Наманганлик Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангоний томонидан ташкил топган Ўзбекистон исломий ҳаракати Ал-Қоида террор ташкилотига алоқадор гуруҳ сифатида халқаро террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган.

2013 йилда Покистоннинг Кветта ва Курам минтақаларидаги ҳужумлар учун ҳам масъулиятни ўз зиммасига олган Ўзбекистон исломий ҳаракати ўзининг шу кундаги ҳадафи Афғонистон хавфсизлик кучлари ва Покистон армияси эканини эълон қилган.

2009 йили АҚШ ва Покистон ҳарбийлари Жанубий Вазиристонда ўтказган ҳарбий амалиëтлар давомида ҳаракат асосчиси ва етакчиси Тоҳир Йўлдош ўлдирилган эди.

Қарийб бир йил сир тутилган Тоҳир Йўлдош ўлимидан сўнг майда-майда гуруҳларга бўлиниб¸ пароканда бўлган бу ҳаракатга унинг куëви Усмон Одил “амир” этиб тайинланганди.

Усмон Одил ҳам 2012 йил йил апрелида Покистон ҳарбийлари ўтказган ҳаво ҳужумлари оқибтида ўлдирилгач¸ ҳаракатга Усмон Ғозий етакчилик қилишга ўтган.

Хавфсизлик бўйича таҳлилчилар¸ Тоҳир Йўлдош ўлимидан сўнг бир неча юз аъзоси қолган Ўзбекистон исломий ҳаракатининг ҳозирга келиб қайта жонланиб¸ бир неча минг кишилик бу гуруҳнинг Марказий Осиë хавфсизлигига таҳдиди ҳам кучайиб бораëтганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG