Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:11

Божхоначи Азизлардан бири Уч Қаҳрамонда қўлга олинган


Озодлик манбасига кўра, Азиз Абдураҳмонов Уч Қаҳарамонда "қора ниқоблилар" томонидан қўлга олинган.
Озодлик манбасига кўра, Азиз Абдураҳмонов Уч Қаҳарамонда "қора ниқоблилар" томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари қўлга олинганига доир янги тафсилотлар чиқмоқда. Озодлик манбалари юборган хабарга кўра, бошлиқ ўринбосари Азиз Абдураҳмонов Тошкент четида жойлашган Уч Қаҳрамон мавзесида қўлга олинган. Абдураҳмонов ва унинг раҳбари Азиз Хасанов қўлга олингани тўғрисида Озодлик шу ҳафта бошида хабар қилган эди. Айтилишича, божхона қўмитасининг нуфузли амалдорлари Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида қолмоқда.


Озодликнинг Тошкентдаги манбалари юборган хабарга кўра, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азиз Абдураҳмонов 10 июнь куни Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг Юнусобод тумани қисмига туташ Уч Қаҳрамон мавзесида қўлга олинган.

Бу ҳодисага ўз кўзи билан гувоҳ бўлганини иддао қилаётган манбага кўра, Абдураҳмонов бу мавзеда давдабали чойхона қурмоқда.

“Азиз Абдураҳмонов чойхона қурилишини кўргани келган экан. Ичкаридалиги пайтида Уазикда бир гуруҳ қора маскаликлар келишиб, чойхонага кириб кетишди. Бироздан кейин уни (Азиз Абдураҳмоновни-таҳр.) олиб чиқиб кетишди. Бу воқеа 10 июнь куни соат 5-6лар атрофида бўлди”, дейди Озодлик манбаси.

Унинг яна айтишича, Абдураҳмонов қураётган чойхона улкан иншоот бўлиб, Тошкентда энг йирик чойхонага айланиши керак бўлган.

“Абдураҳмонов бу чойхонани “Мегапланет” гипермаркетининг хўжайини Саке исмли қозоқ бола билан бирга қурмоқда. Айтишларича, унга камида 500 минг доллар сарфлашган”, дейди Озодлик манбаси.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг нуфузли икки амалдори ҳибсга олингани ҳақида Озодликнинг бир-биридан мустақил манбалари ўтган ҳафта хабар қилган эди.

Ўзбекистон ҳокимияти доираларидаги ҳодисалардан яхши хабардор Узметроном ҳафта бошида эълон қилган “Икки Азиз – битта иш” номли мақолада, божхона қўмитаси бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарини қўлга олиш операцияси, ортиқча шов-шувнинг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилоятида ўтказилган.

“Манбанинг айтишича, бундай эҳтиёткорлик ортиқча бўлмаган. Юқори лавозимли божхоначиларни ҳибсга олиш операцияси Тошкентда ўтказилганида эди, уларнинг жуда юқори даражадаги шахсий алоқаларини ишга солишлари эҳтимоли юқори бўлган бўларди”, дейилади мақолада.

Айни пайтда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг ўзини таништирмаган ходими, Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда, икки амалдор айнан Термиз шаҳрида қўлга олинганини билвосита тасдиқлади.

“Ҳа, улар шу ерда (Сурхондарё вилоятида – таҳр.) ҳибсга олингани ҳақида эшитдик, лекин бу ҳақда бошқа маълумот бера олмайман”, деди термизлик божхоначи.

Озодлик манбалари ҳибсга олингани айтилаётган божхоначи мулозимларнинг нуфузли шахсларга алоқадорлиги тўғрисида бир-бирига мутлақо зид версияларни илгари сурмоқда. Бу иддаолардан бирига кўра ҳибсга олиш операциясига МХХ ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев бошчилик қилган.

Лекин Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бошқа манбасига кўра, қўлга олинган божхоначилардан бирининг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг нуфузли амалдорлари ака-ука Ҳаёт ва Жавдат Шарифхўжаевларга қариндошчилиги бор.

“Божхонанинг контрабандаси бошлиқлари қўлга олинди. Бирданига бошлиғи билан ўринбосарини қамаб қўйишди. Иккаласининг исми Азиз, бир вақтнинг ўзида қамалди. Қизиғи, улардан бири МХХдаги “энг буюк одамлар” Жавдат ва Ҳаёт Шарифхўжаевларнинг қариндоши”, дея иддао қилди Озодлик манбаси.

Озодликнинг бошқа манбаси ҳам илгари сурган бу иддаоларини расмий идоралардан тасдиқлатишнинг имкони бўлмади.

Расмий идоралар божхона қўмитаси раҳбарларидан икки нафари ҳибсга олингани ёки уларга қандай айблов қўйилаётгани тўғрисида эълон қилгани йўқ.

Ўзбекистон ҳокимияти йўлакларидаги гап-сўзлардан яхши хабардор Узметроном нашрининг ёзишича, контрабандага қарши кураш ишларига бош-қош бўлиши керак бўлган бу икки амалдор “контрабанда товарларининг ҳеч бир тўсиқсиз” мамлакатга олиб кирилишига ҳомийлик қилган.

“Уларнинг мамлакатдаги шахсий бизнеси 20 миллион АҚШ долларига тенг бўлган”, дея ёзди нашр.
XS
SM
MD
LG