Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:07

Пензада ўзбек муҳожирларини тупроқ босиб қолди


Россия қурилишларида нобуд бўлаëтган ўзбек муҳожирлари кўпайиб бормоқда¸ аммо улар аниқ сонини ҳеч ким билмайди.
Россия қурилишларида нобуд бўлаëтган ўзбек муҳожирлари кўпайиб бормоқда¸ аммо улар аниқ сонини ҳеч ким билмайди.

1 июль куни Пенза шаҳридаги тиббий препаратлар ишлаб чиқарувчи корхонада чуқур ковлаётган иккита ўзбекистонлик ишчини тупроқ босиб қолди. Ҳодиса жойида бўлганлар ўпирилган ер остидан муҳожирлардан бирини тирик чиқариб олган, 22 яшар яна бири эса нобуд бўлган.

1 июль куни Пенза шаҳридаги тиббий препаратлар ишлаб чиқарувчи корхонада чуқур ковлаётган иккита ўзбекистонлик ишчини тупроқ босиб қолди. Ҳодиса жойида бўлганлар ўпирилган ер остидан муҳожирлардан бирини тирик чиқариб олган, 22 яшар яна бири эса нобуд бўлган.

Ҳаётжон энди ишга чиққан эди..."

Шу йилнинг 1 июль куни Пенза шаҳрининг Шуист туманида жойлашган “Биосинтез” препаратлар ишлаб чиқарувчи корхонада олиб борилаётган таъмирлаш ишлари пайтида 1992 йилда туғилган қўқонлик Ҳаётжон Мақсудов ҳалок бўлди.

“Бу йигитлар бу воқеадан бир ҳафта олдин Россияга кириб келувди”, дейди Ҳаётжоннинг амакиси Бекзод:

- Ўша куни энди биринчи куни ишга чиқишган эди. Уларни таъмирлаш ишларига чақиришган. Кунига минг рублдан ишлашга келишишган. Булар девор бузган. Лекин Ринат исмли прораб уларни чақириб, “Чуқур ковлайсан!”, деган. Булар труба очган экан – чуқур ҳовлида бўлган. Булар “Ковламаймиз!”, деса ўрислар бақирибди “Ойликларингни бермаймиз, тушасан”, деб. Белидан арқон боғлаб туширибди ямага. Пастда ишлаётганда тупроқ кўчиб кетиб, устига тушган. Ишлаётган поччамни тортиб олишган, иккинчиси – жиянимнинг арқони узилиб кетиб, қолиб кетган. 20 минут - ярим соатда ковлаб олишган, лекин аллақачон кеч бўлган, дея ҳодиса тафсилотларини гапириб берди Бекзод.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:45 0:00
Бевосита линк

Тупроқ остидан қутқариб олинган 34 яшар қўқонлик Йўлдошев Собиржон¸ гувоҳларга кўра¸ ярим соат ҳушсиз ëтганидан сўнг ўзига келган ва ҳозирда унинг аҳволи барқарорлашган. Яна бир ўзбекистонлик муҳожирнинг иш берувчи буйруғига бўйсунмасдан, хавфли бўлгани боис чуқурга тушишдан бош тортган ва четдан туриб кузатиб тургани айтилмоқда.

22 яшар қўқонлик марҳум жасадининг¸ “Биосинтез” корхонаси ҳисобидан 4 июль куни ватанига жўнатилиши кутилмоқда.

"Ишни ёпди-ёпди қилишмоқчи"

Ўзбек муҳожирининг ўлими билан боғлиқ ҳодисани ўз кузатувига олган Пенза шаҳар “Ўзбеклар жамоаси” ташкилоти раҳбари Сатимбой Бердиев¸ фожиага хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани ва Ҳаëтжоннинг нолегал муҳожир эканини била туриб ишга ёллаган иш берувчилар айбдор¸ деган фикрда.

Озодлик билан суҳбатда Бердиев вилоят миқёсида катта нуфузга эга бўлган “Биосинтез” ташкилоти “ишни ёпди-ёпди” қилишга уринаётганини гапиради:

- Россияга кириб келганига 4-5 кун бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган. Улар умуман бошқа ишга чақирилган, лекин чуқур қазишга тушурган. Болaлар қўрқиб тушмаган. Шунда иш берувчи тушмаса пул бермаслигини айтган. Шу масала бўйича биз ҳозир прокуратурага, бошқа идораларга чиқaяпмиз. Завод жуда катта рус бизнесменига қарашли, жуда нуфузли одам. Улар ўликни жўнатишга кетадиган йўл xаражатларини берамиз деган, холос. Бу йигит уйланиш учун пул ишлагани Россияга келган экан. Булар ҳозир “бахтсиз ҳодиса рўй берди¸ ўзи кўчада бораётиб чуқурга тушиб кетган” деб, ёпти-ёпти қилмоқчи. Булар аслида жиноий жавобгарликка тортилиши керак! Бир одам ўлиб кетадию, ҳеч ким жавоб бермайдими?! дейди Пенза ўзбеклар жамоаси раҳбари.

Айни пайтда¸ одатда ўзбек муҳожирларига алоқадор ҳодисаларни шов-шув қилишга ўрганган маҳаллий матбуотнинг Ҳаëтжон ўлими тўғрисида сукут сақлагани кузатилмоқда.

Бу воқеа юзасидан жиноят иши очилган-очилмагани хусусида Озодлик сўровига жавоб берган Пенза вилояти бўйича Россия тергов қўмитаси расмийлари Ўзбекистон фуқароси ўлими юзасидан “суриштириш ишлари олиб борилаётгани, жараëннинг бир ойча давом этиши мумкинлиги”ни билдиришди:

- Ўзбекистон фуқароси ўлими юзасидан терговолди суриштирув, албатта, олиб борилаяпти. Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Жиноий иш қўзғатиш ёки қўзғатмаслик масаласи кейинги бир ой давомида ҳал этилади, шу сабабли жиноий иш очилмаган, деди Пенза вилояти бўйича Россия тергов қўмитаси ахборот маркази раҳбари¸ адлия капитани Людмила Фомина.

"Завод эгаси - Путиннинг таниши!"

Аниқланишича, “Биосинтез” ОАЖи турли биопрепаратлар ва доривор моддаларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган Россиянинг энг йирик корхоналар ўнлигига киради. Корхона эгаси, тадбиркор Борис Шпигельнинг Россиядаги энг бадавлат одамлардан бири экани, унинг президент Владимир Путин билан шахсий танишлиги борлиги айтилмоқда (кўпчиликка Борис Шпигель кўпроқ Россия эстрадаси юлдузи Николай Басковнинг қайнотаси сифатида танилган). Шунингдек, Борис Шпигель Рус тилида сўзлашувчи яҳудийлар бутунжаҳон конгресси президенти, Россия Федерация кенгаши аъзоси ҳамдир.

“Биосинтез” препаратлари МДҲнинг барча мамлакатлари, жумладан Ўзбекистонга ҳам экспорт қилинади.

XS
SM
MD
LG