Авжи саратон ва рамазон кунларига тўғри келган олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш мавсуми¸ абитуриентларнинг Озодликка маълум қилишича¸ ўта оғир шароитда ўтмоқда. Саҳардан шомга қадар тикка офтобда навбат кутаëтган абитуриентлар¸ бу жараëннинг порахўрлик ва таниш-билишчиликни рағбатлантириш мақсадида¸ атайин шу тарзда уюштирилганидан шикоят қилмоқдалар.
Тошкент Темир йул институтидаги қабул ҳаддан ташқари қийин бўлмоқда. Узоқ вилоятдан келаëтган абитуриентлар тиббий кўрикдан ўтолмасдан навбатма-навбат эрталабдан кечгача кутишмоқда. Масалан¸ менинг жияним Андижондан келиб 3 кундан бери навбат кутмоқда. Мана бугун учинчи кун, эрталаб 5 да қабулга навбатга борсак, 380-бўлиб ëзилдик. Кеча 500 ларга ëзилгандик. Кечгача кутдик, рўзанинг кунида роса қийналдик. Бугун яна шу аҳвол. Навбатни дафтарга кеч соат 24:00 дан бошлаб ëзишмоқда экан. Энди биз хам бугун кеч соат 12 еки 1 ларга борамиз. Кунига атиги 150 та абитуриент қабул қилинмоқда. Наҳотки, ҳужжат топшириш имтиҳондан қийин бўлса? Бизку кариндошимизникида турибмиз. Бошкаларчи, Бухоро, Кашқадарëдан келганлар кўчада ëтадими? ИЛТИМОС, ШУНГА ЭТИБОР ҚАРАТИНГЛАР!”
“Абитуриент-2014” бошланганидан бери Озодликка бундай мурожаатлар тез-тез бўлмоқда. Пойтахт Тошкент ва вилоят марказларидаги олий ўқув юртларига ҳужжат топширишга уринган абитуриентлар йўллаган хабарлардан¸ Ўзбекистон бўйлаб кузатилаëтган муаммоларнинг деярли бир хил экани кўрилади.
Жазирамада тик оëқда кун бўйи¸баъзан бир неча кунлар навбат кутишлар¸ ҳужжат қабул қилувчилар сонининг ниҳоятда озлиги ва улар ишининг ўта сустлиги¸ арзимаган баҳона билан бир неча кун навбат кутган абитуриентларни қайтариб юборишлар¸ таниш-билишчилик ва порахўрлик – мурожаатларда энг кўп тилга олинаëтган муаммолар сирасидан.
Куни-кеча саҳардан то шомга қадар тик оëқда навбат кутиб¸ ниҳоят Жаҳон тиллари университетига ҳужжат топширган Аҳмад ( исми ўзгартирилган) гапиради:
- Эрталабдан бордик. Навбатни кўрсангиз¸ қўрқиб кетасиз. Камида 600-700 бола турибди. Вилоятдан келганларнинг ëнида ота-оналари ҳам бор. Ўтиргани бирорта скамейка йўқ. Соя жойга ўтмоқчи бўлсангиз¸ қўриқчилар келиб ҳайдаб юборади. Бир кунда кўпи билан 100-120 бола ичкарига кирди. Қолганларни эртага келасиз¸ деб қайтариб юборишди. Ҳар кун шу аҳвол¸ дейди Озодлик билан суҳбатда абитуриентлардан бири.
Унга кўра¸ ҳужжат топшириш учун ичкарига киргандан сўнг ҳам¸ абитуриентлар сарсон қилинмоқда:
- Битта йўналишга фақат битта одам ҳужжат қабул қилаяпти. Обедга деб икки соат кетади. Келиб¸ бу қоғозда бу печать йўқ¸ унисида буниси йўқ¸ деб роса қайтаради. Бечора вилоятдан келганлар эзилиб кетди. Таниш-билишчилик¸ ўқитувчилар ўз одамларини навбатсиз олиб киради¸ танишсиз офтобда сарғайиб ўтираверади¸ деб ҳикоя қилади ўз кўрганларини бу абитуриент.
Унга кўра¸ бу йилги ҳужжат топширишда кузатилаëтган янгилик¸ олиб келинган суратларни қабул қилмай¸ ҳаммани ëппасига 5000 сўм эвазига қабулхонада суратга олишдир. Кузатувчиларга кўра¸ бундай сураткашликнинг оммавий тарзда жорий этилиши¸ Олий таълим вазирлигига алоқадор шахсларнинг бу бизнесни монополия қилишга уринаëтгани бўлиши мумкин.
Озодлик¸ “Абитуриент-2014” жараëнида кузатилаëтган бу каби муаммолар сабабини ўрганиш мақсадида Тошкентдаги қатор олийгоҳлар Қабул комиссиясига мурожаат қилди. Расмийлардан бири¸ қабул жараëнининг муаммоларсиз¸ узун навбат ва порахўрликсиз¸ текис ўтаëтганини иддао қилди:
- Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳамма шароит яхши. Ишонмасангиз¸ ўзингиз келиб кўринг. Сиз айтган гаплар йўқ бизда¸ деди Тошкент олийгоҳларидан бири Қабул комиссияси расмийси.
Озодлик олийгоҳларга ҳужжат топшириш ва қабул имтиҳонларига ҳозирлик ва уларнинг ўтишини мунтазам ëритиш мақсадида “OzodTalaba” деб номланган махсус лойиҳа бошлади. “Абитуриент-2014” ва қабул имтиҳонларига оид барча маълумотларни¸ Озодликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари¸ Skype манзиллари¸ шунингдек WhatsApp рақамига қўнғироқ қилиш¸ мактуб ëзиш¸ ëхуд суратлар йўллаш орқали сиз ҳам “OzodTalaba”га айланинг!