2014 йили футбол бўйича Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилган ўзбек реферилари ўз она ватанига қайтиб келишди. 16 июль куни ҳакамлардан бири, Жаҳон чемпионатларида 9 марта ҳакамлик қилган Равшан Эрматов гуруҳида ён қанот ҳақами бўлган ўшлик Баҳодир Қўчқоровни ҳамшаҳарлари тантана билан кутиб олишди.