Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:40

Қирғизистонда Ҳайит намозлари бош майдонларда ўқилди


Президент Атамбаев (ўнгдан бешинчи) Арашан қишлоғи масжидида Ҳайит намозини ўқимоқда.
Президент Атамбаев (ўнгдан бешинчи) Арашан қишлоғи масжидида Ҳайит намозини ўқимоқда.

29 июль куни Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон, Марокаш ва бошқа бир қатор давлатларда миллионлаб мусулмонлар ҳайит намозларини ўқиди.

28 июль куни эса Ҳайит байрами Ўзбекистон, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Яқин Шарқ, Европа ҳамда Қўшма Штатларда нишонланган эди.

Рамазон Ҳайитининг турли минтақаларда бошқа-бошқа кунларда ўтказилиши, мазкур давлатларда ойнинг бир кун аввал ва бир кун кейин кўриниши билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ҳайит намози 20 йиллик анъанага риоя қилинган ҳолда бош майдонда ўқилди.

Бишкекда Ҳайит намози
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:41 0:00
Бевосита линк

Президент Асқар Ақаев ҳукумронлиги давридан бери урфга айланган одатга биноан бу ерда давлат раҳбарлари намозхонлар билан бир сафда туриб намоз ўқиди.

Бу гал Бишкек бош майдонида парламент раиси Асилбек Жээнбеков, парламент депутатлари, Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Тайирбек Сарпашев, Бишкек шаҳар мэри Кубаничбек Кулматов намозхонлар сафидан жой олди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эса ҳар йилгидек бу гал ҳам Ҳайит намозини ўзи туғилиб ўсган Бишкек яқинидаги Арашан қишлоғи масжидида ўқиди.

Қирғизистоннинг бошқа вилоятларида ҳам Ҳайит намозлари бош майдонларда ўқилди. Ўшда байрам намозидан сўнг “Ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси” тантанали равишда очилди.

XS
SM
MD
LG