Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:04

“Оҳангаронцемент” 2013 йилги дивидентни тўламасликка қарор қилди


“Оҳангаронцемент” Очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) 2013 йил якунлари бўйича ҳиссадорларга дивидентлар тўламайди.

UzDaily.uz нашри дивидентлар ширкат ҳиссадорлари қабул қилган қарорига мувофиқ тўланмаслигини билдирди.

Расмий ўзбек матбуоти 22 июль куни “Оҳангаронцемент” корхонаси 2013 йилда соф даромадни қарийб икки баробарга ошириб, 127 миллиард 807 миллион сўм (55 миллион АҚШ доллари)га етказгани ҳақида хабар қилди.

“Евроцемент груп” ширкатига кўра, Ўзбекистондаги заводда йилига ўнга яқин турдаги 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади.

Ҳиссадорлар 2013 йилги даромадни ширкат ихтиёрида қолдиришга қарор қилган.

Тошкент вилоят хўжалик судининг 21 июль кунги қарори билан “Оҳангаронцемент” улушларининг қарийб 84 фоизига эгалик қиладиган Россиянинг “Евроцемент груп” компанияси активлари давлат ҳисобига ўтказилган.

XS
SM
MD
LG