Тест синовлари бошланиши арафасида этикдўзларнинг қўли-қўлига тегмади. Билимига ишонмаган абитуриентлар жонига этикдўзлар ора кирган. Бу ҳақда хабар қилган мобил мухбирларимизга кўра, этикдўзлар 5000 сўмдан 8000 сўмгача ҳақ эвазига абитуриентларнинг туфлилари орасига кичкина ҳажмдаги мобил телефонларни жойлаштириб беришган.