Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:23

"Фирибгар машинафуруш наманганликларнинг $277 мингини еб кетди"


Озодликка Наманган вилоятидан боғланган ва ўзини 30 яшар тадбиркор Маъруф Абдурахмонов, деб таништирган тингловчи Наманган автомобиль бозорларида фирибгарлик қилган шахс машина олишни ният қилган харидорларнинг 277 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулини еб кетганидан арз қилди.

Унинг даъвосича, 2 ойча муқаддам бозорда пайдо бўлган нотаниш шахслар ўзини тошкентлик машинафуруш, деб таништирган ва чортоқлик харидорларга Тошкентдан келтирилган автомобилларни таклиф қилган.

- Нексия, Ласетти, Дамасга ўхшаган машиналарни сотишяпти, ойига бўлиб тўлашга келишаяпти. Сиз сотиб олганингиздан кейин бирдан машинанинг асл эгаси келаяптида, бу менинг машинам, деб тортиб олаяпти, - дея арз қилди Маъруфжон.

Унинг ўзи ҳам фирибгар гуруҳга чув тушганини айтди.

- Мен 6 ойлик келишув билан Нексия машинасини 13 минг АҚШ долларига олдим. 7 минг долларини бердим. Ҳаммасини тўлагандан кейин, машинани менинг номимга ўтказишга келишдик. Бир ойдан келиб, машинани сизнинг номингизга ўтказамиз, эгаси Туркияга кетаётган экан, деб машинани олиб кетди. Йўқ шу билан - машина ҳам йўқ, пул ҳам, - дейди Маъруфжон.

Қарийб 300 минг доллар пулини тошкентлик фирибгарга олдирган чортоқликлар ИИБга арз қилган.

- Ушлашибди у одамни. Лекин, терговчилар юзимизга очиқ айтишди, 6 ойми - 1 йил қамалиб, амнистия билан чиқаркан. Пулингизни тўлатиб бера олишмас. Тошкентга қидириб борсак, бу йигитларнинг номида ҳеч нарса йўқ. Оиласиям ҳеч нарса қилиб беролмаймиз, деб қайтаришворди. Билсак, бу йигитларнинг клиникалари бор экан. Хуллас, келишишганда - сен 1 йил ўтириб чиқасан, шу билан 300 минг долларни бўлиб оламиз, деганда, - деб гумон қилди чортоқлик тингловчи.

Бу муаммо билан Озодликка арз қилгани сабабни эса тингловчи шундай ифода қилди:

- Наҳотки, Ўзбекистон қонунчилигида бундай фирибгарлардан бечора одамларнинг ҳаққини ундириб берадиган куч йўқ бўлса?! Тўғри, биз через нотариус ҳужжат қилмаганмиз, ойма-ой тўлашга келишганимиз учун. Лекин, олди-бердиларимизга гувоҳлар кўпку. Наҳот, пулимизни ундиролмасак? - дея савол ташлади чортоқлик Маъруфжон Абдураҳмонов.

Озодлик айни пайтда Наманган ва Андижондан боғланган яна бир неча тингловчи берган маълумотларга ойдинлик киритишга уринмоқда.

Янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг!

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG