Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:01

Пахта теримига одам йиғиш кампанияси бошланди


Пахта мавсуми бошланиши билан бюджетдан маош олиб ишлайдиганларни теримга сафарбарлик этилиши кутилмоқда.
Пахта мавсуми бошланиши билан бюджетдан маош олиб ишлайдиганларни теримга сафарбарлик этилиши кутилмоқда.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен шаҳарларидаги коллеж ва лицей ўқитувчиларини пайдар-пай пахта теримига жўнатиш ҳақида рўйхат тузила бошлади. Бундан ташқари меҳнат таътилида бўлган ўқитувчилар ҳокимнинг буйруғи билан уйма-уй юриб пахта теримига яроқли бўлган шахсларни рўйхатга олмоқда.

Ўзбекистонда пахта терими мавсуми бошланишидан бир ой олдин Тошкент вилоятининг саноат шаҳарлари Оҳангарон, Олмалиқ ва Ангренда ишчи-хизматчилар, ўқитувчилар ва аҳолини теримга сафарбар қилишга тайёргарлик тадбири бошланди.

Оҳангарон шаҳридаги мактаблардан бирида ишлайдиган ўқитувчининг айтишича, улар меҳнат таътили пайтида уйма-уй юриб, пахта теримига одам йиғишга мажбурланмоқда:

- Бизда ўқитувчиларнинг биринчи, иккинчи потокка ким бориши рўйхати аллақачон тайёр. Энди директоримиз, ҳар бир ўқитувчига ўзининг маҳалласидан пахтага ким чиқишини ёзиб келишни буюрди. Ҳар бир уйга кириб, пахтага ким боришини, паспортини ксерокопиясини олиб келишимиз керак. Мана ҳозир ёзиб келдим,- дейди ўқитувчи.

Ўзи яшайдиган маҳалла аҳолисининг 80 фоизи ишсиз эканлигини айтган ўқитувчи, яна асосий оғирлик пенсионерлар ва болаларига нафақа оладиган оналар зиммасига тушмоқда, дейди:

- Биласизку, ҳеч қаерда ишламайдиган одамларни пахтага мажбурласанг, бор тошингни тер дейди. Шунинг учун асосий эътиборни пенсионер ва нафақахўрларга қаратяпмиз. Элга келган тўй, ўзингиз чиқмасангиз ўрнингизга пахта терадиган одамни топиб беринг, деяпмиз. Энди улар боласига оладиган нафақасидан ҳам қуруқ қолмай деб рози бўладида. Шунақа қилиб рўйхат қиляпмиз. Энди уларнинг қанчаси пахтага чиқадими ёки йўқ, у ёғини ҳокимият билади, деди ўқитувчи.

Оҳангарон тумани ҳокимиятининг ўзини таништирмаган мулозими пахта териш мавсумига тайёргарлик қизғин бораётганини Озодликка айтди:

- Ҳа, тайёргарлик қизғин. Ҳокимимиз буйруғи билан одамларни пахтага сафарбар қилиш чораларини кўряпмиз. Маҳаллаларда ишга яроқли бўлган одамлар рўйхатга олиняпти. Ўқитувчилар, ҳамширалар навбатма навбат пахтага чиқади. Ҳаммаси яхши бўляпти, - деди ҳокимлик мулозими.

Оҳангаронга қўшни бўлган Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳам ўқитувчилар ва аҳолини пахтага сафарбарлик қилишга тайёргарлик қизғин боряпти.

Ангренлик коллеж ўқитувчисининг Озодликка айтишича, у биринчи навбатда теримга жўнатиладиганлар рўйхатига киритилган:

- Ўрта мактаб ва коллеж ўқитувчиларидан кимлар қайси навбатда пахтага бориши ҳақида рўйхат талаб қилиняпти. Директоримиз аллақачон бу рўйхатни халқ таълими бўлимига тақдим этган. Энди мустақиллик байрамидан сўнг болаларга далада таълим бергани пахтага жўнаймиз, -деди коллеж ўқитувчиси.

Сўнги йилларда Ўзбекистонда мактаб, боғча, коллеж, институт, университет, шифохона, завод-фабрика ва бошқа давлат идоралари ишчи-хизматчиларини йилнинг тўрт фаслида турли ишларга мажбурий тарзда жалб қилиш ҳолатлари кўпаëтгани кузатилаяпти.

Ўзбекистон мактаб ўқувчиларини пахта теримига мажбурий чиқаришни тўхтатганидан сўнг, асосий оғирлик бюджетдан маош олиб ишлайдиган идораларнинг ишчи-хизматчилари бўйнига тушмоқда.

XS
SM
MD
LG