Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:18

Фоторепортаж: Чорвоқда чўмилиш мавсуми авжида

Тошкентда ёзнинг сўнгги ойи хийла иссиқ келди. Ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетгани боис одамлар ўзини соя-салқинга урмоқда. Бундай жазирама кунларда, ҳаммасидан ҳам, чўмилиш ҳавзалари жонга ора киради. Тошкентдан 80 километр наридаги Чорвоқ сув омборида ҳам мавсум авжида. Бу ерда эркагу аёл, ёшу қари дам олувчилар, ҳаваскору профессионал ғаввосларни кўриш мумкин. Пул бўлса бас! Скутер, катамаран, катер, яна бир неча номдаги сув уловлари хизматга шай. Ўтган асрнинг 70-йиллари Чотқол ва Угом тоғлари орасида экин майдонлари учун оби ҳаёт ғамлаш ва тошқинларнинг олдини олиш мақсадида Чорвоқ сув омбори қурилган эди. Ушбу гидротехника иншооти бугун ўзига хос пляж вазифасини ҳам бажармоқда.

XS
SM
MD
LG