Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:46

Тошкентдаги “Чинни бозор”да ўнлаб дўкон ёниб кул бўлди


12 август куни ярим тунда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “Чинни бозор”да содир бўлган ёнғин оқибатида бозорда жойлашган савдо расталарининг қарийб ярми ёниб кул бўлди.

Озодлик манбаларига кўра, бозорга қасддан ўт қўйилган деган тахмин ҳам ўрганилмоқда.

Яқинда ушбу бозорнинг 20дан зиёд раҳбари бозор қурилишидаги фирибгарлик боис узоқ муддатларга қамалган эди.

Зангиота ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, ёнғинни ўчиришга 18та ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.

Ҳозирда “Чинни бозор”даги ёнғин бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG