Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:24

Москвада йўқолган қўқонлик Сарваржон қидирилмоқда


Москванинг Жулебино туманида жорий йил май ойида дараксиз кетган қўқонлик 19 яшар Сарваржон Иброҳимовни яқинлари қидирмоқда. Россия пойтахтида фаррошлик қилиб келган Сарваржон ётоқхонасидан чиқиб кетгач, у билан алоқа узилган. Сарваржон яқинлари унинг қулликка тушиб қолганини тахмин қилмоқда.

Москвада меҳнат қилаётган ўзбекистонлик Сардор Озодликка мурожаат қилиб, 1994 йил 29 декабрда туғилган укаси Сарваржон Искандарович Иброҳимов йўқолиб қолганини хабар қилди:

- Москванинг Жулебино районидаги Привольная кўчасидаги 32- уйда дворник бўлиб ишлаган. Кечки пайт ишдан ётоққа кетиб, қайтиб келмади. Аям ҳам шу ердалар, кутдик-кутдик, кейин телефон қилиб ўша ердагилардан билдикки, эртаси якшанба куни обедга яқин чиқиб кетган. Шу билан топа олмадик, мана икки ой бўлди. Мен сайтларингизда кўрдим, одамларни подвалларда яширинча ушлаб ўтирганини, меҳнат муҳожирларини, ишчиларни Ўзбекистонга қайтарганингизларни кўриб, балким бирор ёмон одамлар қамаб қўйгандир. Телефонлари ҳам ўчирилган, паспортлари бизда эди. Аям ҳам роса қидирдилар, бормаган жойимиз қолмади: отделениеларга, бу ердаги таниш депутатларга мурожаат қилдик. ФМСга ҳам бордик, депорт қилинганлар рўйхатида ҳам йўқ экан,- дейди Қўқондан эканини гапирган Сарборбек.

Сардорбек укаси шу йилнинг 25 майида соат 10:45ларда “Ишга кетяпман”, деб чиқиб дараксиз кетганини маълум қилди.

Сардор билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00
Бевосита линк

Муҳожирнинг айтишича, улар оилавий – ота-она ва икки ўғил – Жулебинода фаррошлик қилиб келган.

Сарваржоннинг онаси – Гулсанам опа ўғлининг душмани бўлмагани ва унга бундан олдин биров таҳдид қилмагани, ўғли 2014 йилнинг январь ойларида биринчи маротаба Россияга келиб, акаси билан бир жойда ишлашни бошлаганини айтади.

Гулсанам опа Озодликка ўғли тирик эканига ишонишини гапириб, Сарваржоннинг йўқолишига ўз тахминини келтиради:

- Ўғлимнинг Россияга биринчи келиши. У фақат шу ишга борарди, келарди. Шаҳарни билмас эди. Биз ишлаётган корхона раҳбарияти билан келишмовчилик бўлганди. Мен шу янги хўжайинлар – фирмалари кўп-да – ўғирлаб кетиб, ушлаб турибдими, деб ўйлаяпман. Ахир оналик меҳри бор-ку, боласини тирик-ўликлигини сезади. Бормаган жойим, мурожаат қилмаган жойим қолмади,- дейди Гулсанам опа.

Гулсанам Иброҳимова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:01 0:00
Бевосита линк

Озодлик Москванинг Жулебино туманида фаррош бўлиб ишлаб келган Иброҳимов Сарваржонни кўрганларни ёки у ҳақда бирор маълумотга эга бўлганларни Озодликка хабар беришларини сўрайди.

XS
SM
MD
LG