Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:35

Тошкент вилоятида бензин тижорий нархда сотилмоқда


Жойлардан олинган хабарларга қараганда, қарийб икки ҳафтадан буён Ўзбекистон вилоятларидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларининг аксарияти ёпиқ.

Кейинги кунларда Тошкент вилоятида бензин тижорий нархларда сотилаётгани маълум бўлди.

Бу ҳолат вилоятларга қараганда ёнилғи билан яхшироқ таъминланаётган пойтахт аҳолисида бензин тижорий нархларда сотила бошлармиш, деган хавотирни пайдо қилди.

Бу хавотир тингловчилардан Озодликка келаётган мактубларда акс этмоқда:

“Тошкент шаҳри атрофидаги “Ўзгазойл” шохобчаларининг кўпчилигида бензин нархи коммерческийга ўзгартирилди. 81-бензин 3000 сўм, 91- бензин 3200 сўмдан сотилмоқда. Харидорлар бу ҳолат шаҳарга ҳам кўчишидан хавотирда”, дейилган хатлардан бирида.

Маълум бўлишича, “бетонка”нинг (пойтахтдаги халқа йўл) нариги томонида нарх баландлиги ҳеч кимга сир эмас.

“Ўзгазойл” шохобчаларидан бирининг оператори Озодлик саволига жавоб берар экан, “Бетонканинг у томонидаги филиалларимиз коммерческий нархларга ўтган. У ерларда бензин 3000 сўмнинг устида”, деди.

Тошкент вилоятида бензин тижорий нархда сотилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:08 0:00
Бевосита линк

Исми айтилишини истамаган фарғоналик бир ҳайдовчининг айтишича, у яшайдиган шаҳарда ҳам “Ўзгазойл” шохобчаларидан бирида бензин давлат белгилаб қўйган нархда сотилса, иккинчисида тижорий нархда сотилади”.

Фарқнинг сабаби нимада?

Фарғоналик ҳайдовчи эл оғзида юрган мана бу гапни айтди: қиммат нархдагиси Россиядан импорт қилингани, давлат нархида эса, маҳаллий бензин сотилади. Лекин сифатида фарқ йўқ.

Саволнинг аниқ жавобини биладиган ширкат - “Ўзгазойл” билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Жавобини излаётганимиз асосий савол – Тошкентда бензин нархи тижорийлашиб кетмайдими, деган саволга "Ўзбекнефтмаҳсулот" ҳиссадорлик ширкатининг исми сир қолишини истаган расмийси бундан 2 кун муқаддам айтган гап ҳозирча жавоб бўлиши мумкин:

- Бензин нархи ошмайди, лекин бензинга солиқ ошиши мумкин. Солиқ ошгани бензин ошганлигини билдирмайди. Мана бугун бензин бемалол сотиляпти,- деган эди "Ўзбекнефтмаҳсулот" ширкати расмийси 25 август куни.

Ўша куни бензин бемалол сотилса-сотилгандир. Лекин 27 август куни “Ўзгазойл” Тошкентдаги шохобчаларидан бирида ёнилғи куннинг биринчи ярмида тугагани маълум бўлди. Шохобча оператори билан Тошкент вақти билан соат 13.30 да гаплашдик:

- Бензин борми?

- Тугади. Тугаганига 1 соат бўлди.

- Ҳар куни шундай аҳволми?

- Беришаяпти. Вақтида сотаяпмиз, лекин тез тугаб қолаяпти-де...

Манзара тўлиқ бўлиши учун шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, бошқа бир шохобча оператори дадил “Бензин бор”, деди.

Бироқ вилоятларда, хусусан, 27 август куни сўраб билганимиз Жиззахнинг Зарбдорида ва Фарғона шаҳрида қарийб икки ҳафтадан бери бензин йўқлиги маълум бўлди.

- Заправкаларда қарийб 10 кундан бери бензин сотилмаяпти. Одамлар бензинни қўлдан литрини 4 – 4,5 минг сўмдан олишаяпти, деди Зиёдилло исмли зарбдорлик.

Шунга ўхшаш гапни фарғоналикдан ҳам эшитдик.

Бензин тақчиллиги билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб беришни шу кунда Европа мамлакатларидан бирида истиқомат қилаётган иқтисодчи, Молия вазирлигининг собиқ ходими Саодат Нишоновадан илтимос қилдик.

У кишининг айтишича, Ўзбекистонда бензин нархи давлат томонидан назорат қилинади ва бу ҳолатда талаб эҳтиёждан ортиб кетиши натижасида тақчиллик пайдо бўлади. Импорт ҳажмини ошириш учун эса, валюта заҳираси етарли эмас. Иккинчидан, пахта терими мавсуми бошланмоқда. Шунинг учун бензин ҳаражати қатъий лимитлаштирилади. Пойтахтда назорат кучлироқ бўлгани учун бензинни давлат белгилаб қўйган нархда сотишга мажбурлар. Назорат заифроқ бўлган жойларда қимматроқ сотишади. Чегарага яқинроқ жойларда “қора импорт” ҳам бўлиши мумкин, деди Саодат Нишонова.

Ўзбекистонлик иқтисодчи билан рус тилида ўтказилган қисқа савол-жавобни қуйида тингланг:

Ўзбекистонлик иқтисодчи Саодат Нишонова бензин тақчиллиги ҳақида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG