Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:37

Болани мактабга тайёрлаш 500000 сўмга тушяпти


Ўзбекистондаги барча мактабларда 2 сентябрь куни биринчи қўнғироқ чалинди, янги ўқув йили бошланди. Илк бор мактаб парталарига ўтирган ярим миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ҳар бир ўқувчига президент совғалари топширилган.

2 сентябрь эрталабдан Ўзбекистоннинг барча мактабларида ўқувчилар мамлакат мадҳиялари билан бошланадиган тантанали линейкаларга ўнг қўлларини кўкракка қўйиб, сафланишди.

Ярим миллиондан кўпроқ бола биринчи синф ўқувчилари сифатида илк бор мактаб парталарига ўтиришди. Хоразмлик 6 ёшли Жасмин бу йил биринчи синфга бораётган 587 минг ўзбекистонлик боланинг бири.

- Мактабга бордим, папка берди. Ичида 12 дона дафтар бор экан. Китоб, қалам, фламастер бор экан,- дейди Жасмин.

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги расмийларига кўра, бу йил биринчи синфга борган ҳар бир болага ўқув қуролларидан иборат президент совғалари топширилган.

- Биринчи синфга борадиган ҳар бир бола бугун 12 турдаги ўқув қуроллари, дафтар, линейка, расм дафтари, рангли қоғозлар, акварель бўёқлар, рангли қаламлар, елим, ручкалардан иборат президентимиз совғаларини олишди,- деди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги расмийси.

Биринчи қўнғироқ
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00

Мустақиллик дарслари

Совет даврида янги ўқув йили Ленин дарслари билан бошланган бўлса, Ўзбекистонда бу мустақиллик дарслари қилиб ўзгартирилган.

Асосий фанлардан ташқари, мактабларда президент Ислом Каримов асарлари ва маърузалари ҳам ўқитилади.

Бу йилдан бошлаб, 9-синф ўқувчилари учун Каримовнинг май ойида Самарқанддаги халқаро анжуманда қилган маърузаси ҳам ўқув жадвалига киритилди.

- Мактаб ихтиёрида 34 соат бор. Шундан олти соати президентимизнинг Самарқанддаги нутқига ажратилган. Кейин кетидан Юксак маънавият енгилмас куч 10 соат ўқитилади, кейин иккинчи ярим йилликда Ўзбекистон мустақилликка эришиш бўсағасида алоҳида дарс сифатида ўқитилади,- деди Маориф вазирлиги расмийси.

Бухородаги мактаблардан бирининг ўқув ишлари бўлими мудири Ғайбулло Бектошкевга кўра, бу йилдан бошлаб биринчи синф ўқувчилари ҳам инглиз тилини ўқишни бошлайди.

Болани мактабга тайёрлаш 500000 сўмга тушяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:33 0:00
Бевосита линк

Уларнинг ҳар бирига “Kid’s English”, деб номланган инглиз тили ўқув қўлланма китоблари ҳам бепул берилди.

- Ўқув йилини яхши бошладик. Президент совғаларини олдик. Ўқувчиларимиз чиройли кийимларни кийиб келишди. Бу йилги янгилик шуки, биринчи синфларга ҳам инглиз тили қўйилди. Ҳафтасига икки соатдан,- дейди Бектошев.

Мактаб ота-онага қимматга тушяпти

Айрим ўзбекистонлик ота-оналар фарзандларининг ўқув китоблари ва кийим-кечакларини сотиб олиш йилдан-йилга қийинлашиб бораётганидан шикоят этишади.

- Боланинг мактабга бориши учун фақат китоб –дафтар олинмайдику. Кийим –бош ҳам олиш керак. Менинг уч фарзандим мактабга боради. Ҳар бирини мактабга тайёрлаш 500 минг сўмга тушяпти. Бошқа болаларни, бойларнинг болаларини кийимига қараб кўнгли ўксимасин деб, охирги пулимизга олиб беряпмиз, нима қиламиз,- дейди сурхондарёлик Феруза опа.

Хоразмлик Барно опа мактабларда ўқиш сифати пасайиб кетгани, ёнидан репититорларга пул тўлаб фарзандини ўқитаётганини айтади.

- Мактаб харажатлари бир ёнга. Репититорга тўлайдиганимиз бир ёнга бўляпти. Мактабдаги ўқиш билан қаноатланадиган бўлсангиз болангиз ўқишга киролмайди. Шунинг учун репититорга пул тўлаб, дарсдан кейин болани яна ўқитяпмиз,- дейди Барно опа.

Коррупция катта муаммо

Исми сир қолишини истаган қорақалпоғистонлик собиқ мактаб директорининг айтишича, мактабларда коррупция, айниқса сўнгги йилларда жиддий муаммога айланмоқда.

- Ҳозир ўқувчини бир мактабдан иккинчи мактабга, яхшироқ мактабга олиб ўтиш ҳам порасиз бўлмайди. Яхши ўқитувчилар кетиб қоляпти. Мактаб директорлари малакасиз ўқитувчиларга кўпроқ соатларни бериб, ўқиш савиясини тушириб юборяпти,- дейди қорақалпоғистонлик собиқ мактаб директори.

Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланар-бошланмас, шу кунларда қишлоқ мактабларининг юқори синф ўқувчилари пахтага олиб чиқилиши ҳақидаги гап-сўзлар аллақачон урчиган.

Лекин, қорақалпоғистонлик собиқ директорга кўра, бу йил ҳам мактаб ўқувчиларини пахтага олиб чиқмаслик ҳақида мактаб раҳбариятлари қаттиқ огоҳлантирилган.

- Қишлоқ жойларида авваллари ўқувчилар пахтага чиқарилган бўлса, ҳозир ўқитувчилар чиқарилади. Кўпчилик ўқитувчилар ўзларини ўрнига ўқувчиларини чиқартириши холлари бўлади. Ўзи асли ўқувчилар пахтага чиқарилмаслиги керак, - дейди қорақолпоғистонлик собиқ мактаб директори.

Аввалги йиллардагидан фарқли, бу йил Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари пахтага чиқарилмаслиги айтилмоқда.

Лекин, айрим қишлоқ мактабларида ўқувчилар дарслардан кейин пахта теримига чиқарилишлари ҳақида огоҳлантирилган.

XS
SM
MD
LG