“Исломий Давлат” жанггарилари асир олинган ливанлик аскарнинг бошини танасидан жудо қилгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
“Исломий Давлат” жанггарилари ўтган ой Ливан чегараси яқинидаги Арсал шаҳарга ҳужум қилганидан бери бу иккинчи ливанлик аскарнинг қатл этилишидир.
Арсалга террорчилар ҳужумидан сўнг ливанлик 19 аскар бедарак йўқолган. Ундан олдин “Исломий Давлат” террорчилари америкалик икки журналистни ҳам қатл этган.
Айни пайтда, Сурия ҳукуматига қарашли учқич Раққа шаҳридаги “Исломий Давлат” жанггариларига тегишли новвойхонага ҳаводан ҳужум қилди.
Сурия Инсон ҳуқуқлари обасерваторияси ташкилоти ҳужум натижасида 25 киши ўлганини билдирди.
Ташкилот маълумотига кўра, Сурия учқичлари террорчилар ҳарбий тайёргарликдан ўтадиган лагерга ҳам иккинчи кун ҳужум қилган.