Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:40

OzodNavigator: Сиз яшайдиган мамлакат ва шаҳар ҳаёт учун қулайми?


Ҳаёт учун қулайлик рейтингида Тошкент 140 шаҳар орасидан 120-поғонадан пастроқда қолмоқда.
Ҳаёт учун қулайлик рейтингида Тошкент 140 шаҳар орасидан 120-поғонадан пастроқда қолмоқда.

OzodNavigator дастурининг 10 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиққан сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакат ва шаҳар ҳаёт учун қулайми?” деган савол жавобини қидирдик.

Ўтган ой охирида Economist Intelligence Unit тадқиқот маркази ҳаёт учун энг қулай шаҳарларга доир Global Livebility ҳисоботини эълон қилди. Тадқиқотчилар дунёдаги 140 йирик шаҳарда одам ҳаёти тарзи сифатини белгилаб берадиган бешта мезон бйўича яшаш учун қулай шаҳарлар рейтингини тузган.

Барқарорлик, соғлиқни сақлаш хизматлари, маданият ва муҳит, таълим сифати, инфратузилмалар мавжудлиги бўйича чиқарилган хулосаларга кўра, Ўзбекистон пойтахти Тошкент 140 шаҳар орасида бир неча йилдан бери собит 120-поғонадан пастроқда қолмоқда.

OzodNavigator: Сиз яшайдиган мамлакат ва шаҳар ҳаёт учун қулайми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:25 0:00

Бу шароитларнинг яратилгани бўйича Австралиянинг Мельбурн шаҳри одам ҳаёти учун энг қулай шаҳар, деб топилди. Қарийб тўрт йилдан бери фуқаролар уруши давом этаётган Сурия пойтахти Дамашқ рейтингнинг энг тубидан ўрин олган. Айни пайтда Украина бўҳрони туфайли Киев, Москва ва Санкт Петербург каби шаҳарлар кўрсаткичлари ўтган йилгига нисбатан анча пасайган.

OzodNavigator: Сиз яшайдиган мамлакат ва шаҳар ҳаёт учун қулайми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:22 0:00
Бевосита линк

OzodNavigator дастурида бу сафар хорижда яшаб, ишлайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлардан “Сиз яшайдиган мамлакат ва ёки шаҳар ҳаёт учун қулайми", деб сўрамоқчимиз.

OzodNavigator дастурининг 10 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган шаҳарда ҳаёт сифатини белгилаб берадиган шароитлар яратилганми?

Сиз яшайдиган мамлакат ва ёки шаҳарда одамлар ҳаёти қулайлиги қандай шароитлар билан белгиланади?

Сиз учун ҳаётингиз сифатли бўлиши учун энг муҳим мезон қайси? Сиз яшайдиган мамлакат ва ёки шаҳарда комфорт ҳаёт учун сизга нима етишмайди?

Сиз яшайдиган шаҳарда одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун яна қандай шароитлар яратилиши керак, деб ҳисоблайсиз?

Сиз хорижда кўрган қулайликлардан қайсиларини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш мумкин?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG