Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:55

Ромитандаги мактабда ҳашарчи-талабалар тунаб, кундузи ўқувчилар ўқимоқда


Талабалар пахта теримига олиб кетиляпти
Талабалар пахта теримига олиб кетиляпти

Бухоро Муҳандислик-технология институтининг талабалари 10 сентябрь куни пахта теримига жўнатилди. Ромитан туманидаги Қизил Байроқ қишлоғига етиб келган талабаларнинг айтишларича, улар поли бетон мактабга жойлаштирилган. Синфхоналарнинг етишмаслиги боис кундузи дарс ўтиладиган хоналар кечқурун ҳашарчиларнинг ётиши учун бўшатилиб, эрталаб яна ўқишга ҳозирлаб қўйилади.

Исми сир қолиш шарти билан гапирган Озодлик манбасига кўра, Ромитан туманининг Қизил байроқ қишлоғидаги мактабнинг учта синфхонасига муҳандислик-техника факультетининг 150 талабаси жойлаштирилган.

Манбанинг айтишича, синфхоналарнинг етишмаслиги боис ўқувчилар ва ҳашарчилар хоналарни бўлишиб фойдаланадиган бўлган:

- Биз эрталаб соат 7 да пахтазорда бўламиз экан. Мактабда қолган навбатчилар эса бир четга йиғиштириб қўйилган стол-парталарни ўқувчиларга ҳозирлаб қўяди. Биз пахтадан қайтгандан сўнг, яна парталарни йиғиштириб қўйиб, жойимизни солиб ётамиз экан. Пол тахтадан эмас, бетоннинг устидан линолеум ташлаб қўйган. Бетонни устида ётишга мажбурмиз, деди талаба.

Ромитандаги мактабда ҳашарчи-талабалар тунаб, кундузи ўқувчилар ўқимоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:18 0:00
Бевосита линк

Муҳандислик-техника факультетида таҳсил оладиган бошқа бир талабанинг айтишича, баъзи талабалар ўз ўрнига ёлланган ҳашарчиларни жўнатган:

“Пахтага жўнашдан бир-икки кун олдин проректоримиз Олимов бизга “агар биронталаринг пахта теримига ночёвка билан бормасанг, сенларни сиёсатга қарши боряпсан деб, институтдан ҳайдайман”, деди. Орқаваротдан эшитишимизча баъзи талабалар 500 долларгача пул бериб, пахтадан қолган. Баъзилари эса ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган. Улар ҳам биз билан бирга келди”, деди талаба.

Институт раҳбарияти пахта терими 40 кун давоми этишини талабаларга билдирган.

Ўзбекистон мактаб ўқувчиларини пахта теримига мажбурий чиқаришни тўхтатганидан сўнг, бу йил Бош вазир Шавкат Мирзиёев коллеж ва лицей ўқувчиларини ҳам пахта теримига чиқармаслик ҳақида фармойиш берган эди.

Озодликка тинимсиз келаëтган хабарларга қараганда¸ айни кунларда мамлакатдаги барча олий ўқув юртлари талаба ва ўқитувчиларига 10 сентябрдан бошлаб пахтага жўнаш ҳақида буйруқ берилган.

Бу оммавий сафарбарлик¸ Озодлик манбаларига кўра¸ Вазирлар маҳкамаси томонидан берилган оғзаки буйруқ асосида ташкил этилмоқда.

XS
SM
MD
LG