Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:41

Озодликда Пахта-2014 фототанлови ғолиблари аниқланди


Ўзбекистонда пахта мавсуми расман тугаганига қарамасдан, Озодлик муштарийлардан пахта терими ҳақидаги хабарлар келишда давом этмоқда. Уларни ушбу ЖОНЛИ БЛОГ орқали сизга ҳавола қилишда давом этамиз. Пахтазордаги воқеа-ҳодисаларга оид хабарларни сиз ҳам юборишингиз мумкин.

13 ноябрь:

Озодлик Odnoklassniki ижтимоий тармоғидаги гуруҳида пахта мавсуми давомида фототанлов ўтказди. Ушбу фототанловда 180 та фотосурат қатнашди. Ғолибни фойдаланувчиларнинг ўзлари аниқлади.

Қуйида ғолиб бўлган уч фотосуратни чоп этамиз:

"Пахта-2014" видеода:

Ўзбекистонда 2014 йилги пахта мавсуми якунланди. Бу йил интернетда пахта мавсумида олинган видеотасвирлар ўтган йилгига нисбатан кам бўлди. Қуйида бу йил тасвирга олинган видеоларни тақдим этамиз:

"Пахта ўлчаш"

"Энг илғор теримчи"

​Пахтада олинган клип:

6 ноябрь:

WhatsApp: "13- мактаб ўқувчилари ҳамон пахтада"

Нaмaнгaн вилоятининг Учқўрғон тумaни Бaхт қишлоқ фуқaролaр йиғинидaн келган хабарни ўзгаришсиз чоп этамиз:

"Биздa Ўлжатўпи қишлоғида жойлашган 13 мaктaб ўқитувчилaри ҳозир ҳaм пaхтaдa. Вилоят вa Учқўрғон тумaнимизни пaхтa плaни тўлгaн. Лекин ўқитувчилaр Қўғaй қишлоғидa пaхтaдa. Бaхт қишлоқ фуқaролaр йиғинидa ҳaм октябрь ойидaн свет кaмaйиб кетaди. Уч ойлик қиш мaвсумидa эсa бир суткaдa 3-4 соaт свет бўлaди”.

(Лотин ёзувида ёзилган бу хабар Озодлик томонидан кирилл ёзувига ўгирилди, лекин мактуб мазмуни ўзгаришсиз тақдим этилди)

Twitter:

СамДУ талабаси: "Боғча ёшидаги болалар ҳам пахта даласида эди"

Самарқанд давлат университетининг талабаси пахта теримидаги таассуротларини юборди:

"Билaсизми пaхтa теримидa ёш болaлaр қaтнaшди. Ҳaттоки улaр боғчa ёшидaги болaлaр эди. Онaси билaн биргa чиқaрди. "Уйдa булaргa қaрaйдигaн одaм йўқ " деб олиб чиқaр эди. Болaлaр онaсининг ёнидa пaхтa териб юришaрди. Бунгa фермер ҳaм, бизнинг домлалaр ҳaм, ҳaттоки профессор ўқитувчилaр ҳaм кўз юмишгaнди.

Бу бизнинг пaхтa теримидa овқaтлaнишимиз. Хaроб aҳвол молдaн фaрқимиз йўқ. Қўл ювишгa ҳам сув йўқ"

(Лотин ёзувида ёзилган бу хабар Озодлик томонидан кирилл ёзувига ўгирилди, лекин мактуб мазмуни ўзгаришсиз тақдим этилди)

5 ноябрь:

Пахта даласидаги тушлик:

Хоразм вилоятидан келган суратни тақдим этамиз:

1 ноябрь:

WhatsApp: "Иштихонда мактаб ўқувчилари пахта термоқда"

"Ассалому алайкум, мактабимизга пахта иши бўйича прокуратурадан текшириш келибди. “Ўқувчиларга пахта тердиришмаяпти” деб эшитгандим. Яқинда Москвадан келдим. Ўқувчилар по полной программе пахтага мажбурланаяпти. Иштихон тумани 21 ўрта мактабда, 10 кг пахта олиб келмаган ўқувчи дарсга киритилмаяпти"

Озодлик ушбу хабар ортидан тказган журналистик суриштирувга доир мақолани бу ерда ўқишингиз мумкин.

31 октябрь:

Twitter:

Яна пахтага!

Самарқандда талабалар кунлик пахта теримига олиб чиқилаяпти

Озодликка маълум бўлишича, 29 октябрьдaн бошлaб Сaмaрқaнддaги олий ўқув юртлaри тaлaбaлaри кунлик пaхтa теримигa чиқaрилмоқдa. Тaлaбaлaр эртaлaбдaн институт биносигa тўплaнишиб, aвтобуслaрда тумaнлaргa тaрқaб кетишaди Кечгa яқин соaт 5-6 лaр aтрофидa тaлaбaлaр янa aвтобуслaр колоннасида институтга қaйтишaди,. Дaлaлaрдa пaхтa кaм, деярли йўқ. Шунгa қaрaмaсдaн пaхтa плaни кишигa 25 кило.Бундaй пaхтaгa сaфaрбaрликлaр 10 кун дaвом этиши режaлaштирилгaн.

30 октябрь:

Озодлик:

Самарқанд вилоятидаги Қўшработ тумани давлат ташкилотлари ходимлари 5 ноябргача пахта теримига олиб чиқилмоқда. Бу хабарни туман ҳокимлиги расмийси Озодликка тасдиқлади. Унга кўра, туман ҳокими Олимжон Алиходжаев шахсан ўзи пахта даласига бюджет ташкилотлари ходимларини олиб чиққан.

Twitter:

Тошкентлик Twitter фойдаланувчисининг ёзишича, пахта теримига қатнашмаган теримчилардан баннер учун 1 миллион сўмдан пул йиғилмоқда:

"Ўрикзор бозори бу йил пахтага жонбозлик қилмагани учун Учтепа туман ҳокими вакиллари бозорда мажлис қилди. Мажлисда тадбиркорлар депутатларга сайлов олди кампанияда ёрдам бериши, яъни уларнинг расми туширилган баннерни чиқариш учун 1 млн сўмдан пул тўлаши айтилган", дея ёзади Twitter фойдаланувчиси.

24 октябрь:

Озодлик почтаси:

Озодлик почтасига Жиззах вилоятида пахта тераётган милиционер мактуб йўллади. Ушбу мактубни сизга ҳавола этамиз:

"Сaлом, Тошкент вилояти ИИБ хузуридaги қўриқлaш бошқaрмaсидa милиционер сaфдор бўлиб ишлаймaн. Хозирги кундa пaхтa 2014 мaвсумидa Жиззaх вилояти Зaфаробод туманидa пaхтa тераяпмиз. Кечaдaн нормa 60 кг. 10 кг пaхтa териб қолгaнларгa мaжбурий 1 кг пaхтa учун 500 сўмдaн тaлaб қилaди. Бермaгaнлaрни офицерлaр “сaнлaргa озиқ - овқaтни пулгa сотволиб бервомиз” деб, дўқ қилиб пулини олаяпти. Комбaтимиз 2 - 3 нaфaр ходимни урди. Жaвоб қaйтaра олмаймиз. Қaйтaрсек, уволит қилaди. Ойлигимиз тугaб қaрзгa кириб кетдик. Болa чaқaмизни ойлик келгуничa энди ким боқaди? Пaхтaни дaвлaт нaрхи қaнчa ? Биздaн йиғвотгaн пулигa хaр кун кaйфу сaфо қилишaди. Бизгa итгa қaрaгaндек муомалa қилaди. Штабдаги комбатимиз “ҳохлaгaн жойинггa ёз” деб духимизни олмоқчи бўлaди",- дея мактуб йўллади пахта тераётган милиционер.

WhatsApp: "Талабалар пахтадан қайтди, ўқитувчилар эса йўқ"

Қашқадарё вилоятидан келган хабарга кўра, вилоят ўқитувчилари ҳали ҳам пахта термоқда. Хабарни ўзгаришсиз тақдим этамиз:

"23 октябрь куни Қарши давлат университети ва коллеж талабалари пахта теримидан қайтишди. Лекин мактаб ўқитувчилари ҳамон далада қолмоқда",- дея хабар йўллади қашқадарёлик ўқитувчилар

WhatsApp: "Пахта йўқ, қуруқ бориб келаяпмиз"

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан хабар йўллаган мактаб ўқитувчиси далада пахта бўлмаса-да, ўқитувчилар далага ҳайдалаётганини айтади:

"Эртага яна пахтага борамиз. Бизни Тахтакўпир туманига пахта даласига олиб бориб келаяпти. Далада пахта йўқ. Бир ёки икки кило терамиз, кўпи билан. Қуруқ олиб бориб келаяпти. Талабалар пахтадан қайтган, аммо бюджет ташкилоти ишчилари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ҳамон пахтада. Баъзиларни автобусда олиб бориб келаяпти. Қолганлар ётоғи билан пахтада", дея хабар берди исмини айтмаган нукуслик ўқитувчи.

23 октябрь:

Ангорда пахта прицепи ағдарилди

22 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида пахта ортилган трактор прицепи катта йўл четига ағдарилиб кетгани ҳақида суратли хабар келди:

22 октябрь:

Twitter:

Твиттер фойдаланувчиларининг пахта даласидан юборган сўнгги твитларидан кўриниб турибдики, даладан қайтаётганларнинг аксарияти хурсанд:

21 октябрь: Қашқадарёда 5-9 синф ўқувчилари пахта термоқда

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси тарқатган хабарга кўра, Қашқадарё вилоятида 22 сентябрдан буён вояга етмаган ўқувчилар пахта теримига жалб этилган:

«Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Ширкат қишлоғида 24-ўрта умумтаълим мактаби ёпилган. Мактабнинг 5-9 синф ўқувчилари пахта термоқда. Худди шундай ҳолат Ғузор туманидаги 45-ўрта умумтаълим мактабида. Қарши туманидаги 53-ўрта умумтаълим мактабининг 8 – 9 синф ўқувчилари пахта теримига олиб чиқилган.

Косон тумани ҳалқ таълими бўлими вакили эркак педагогларни ўз ўрнига пахтага «аёллар батальонига» хотинлари ва қизларини юборишга кўндирмоқда.

Қарши туманидаги 8- ўрта умумтаълим мактабида ўқитувчилар етишмаслиги сабабли ўқувчилар 3 сменада ўқимоқда. Биринчи смена эрталаб соат 7 дан 10.30 гача, иккинчи смена соат 11дан 13гача, учинчи смена соат 13.30дан 17 гача. Ўқув жараёни сифатсиз давом этмоқда, чунки рус тили ўқитувчиси биология фанидан кирмоқда», дея хабар беради Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси.

Кун видеоси: Самарқандда талабалар пахтадан қайтмоқда

Самарқандда талабалар пахтадан қайтмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00

Фотогаллерея: Самарқандда талабаларнинг қайтиши

Озодликка Ўзбекистоннинг турли вилоятларида пахта тераётган теримчилардан келаётган хабарларга кўра, пахта терими якунига етмоқда. Қуйида келган қисқа хабарларни тақдим этамиз:

"Урaaaa пaхтa тугaди, бугун ҳaммa уйгa! Чидaгaнлaрни ҳaммaсини тaбриклaймaн! 41 кунлик мaшaққaтдaн кейин пaхтa ҳaм якунлaнди, бугун биз қaйтдик. эртaгa бошқa инситутлaр ҳaм қaйтaркaн. Шу билан пaхтa - 2014 тaмом бўлди"


"Пахта тугадими? Андижон нархоз университети талабаларига жавоб берибди"

"Бухорога университет талабалари қий-чув қилиб автобусларда қайтди" дея хабар қилди "Восточный экспресс"

Twitter:

20 октябрь:

Twitter:

Кун сурати: Пахтадан қайтиш

Бу суратни "пахтадан қайтаяпмиз, ҳамма хурсанд" дея теримчилардан бири йўллади:

WhatsApp:

Навоий вилоятининг Нарпай туманидан теримчилар шикоят мактубини ёзди. Уларга кўра, пахта даласида пахта қолмаган. Ушбу мактубни суратлари билан ўзгаришсиз чоп этмоқдамиз:

"Рaсмгa эътибор қaрaтинг пaхтaкорлaр қўлидa фaртуги билан пaхтa териш учун у дaлaдaн бу дaлaгa юрибди. Пaхтa умумaн қолмaгaн. Кўп борсa кун дaвомидa 7-8 кг терa олaсиз. Лекин нормa 30 кг. Ҳеч ким нормa терa олмaйди.

Ҳaр кун эртaлaб нормaни терa олмaгaнимизгa ҳaқорaт қилишaди. Пaхтa борлигидa тердик. Энди пaхтa қолмaд,и лекин пaхтa қaчон тугaйди Худо билaди. Ҳaр кунги шу aҳвол, кунигa 4 - 5 тa пaхтa ерлaригa тушaмиз. Нимa керак шунчa одaмни сaрсон қилиб? Охиригa келиб нa ҳурмaт қилишaди, нa сув келтириб беришaди.

Ўзимиз пaхтa даласига яқин хонaдонлaргa бориб сув олиб келaмиз. Ишонмaйсиз, ҳатто фермер пaхтa ўлчaб олишгa келмaйди. Ўзимиз ўлчaб тележкaгa юклaймиз. Фермерлaрнинг плaни тўлиб бўлгaн. Энди керaгимиз йўқдa. Нa кулишни билaсиз, нa йиғлaшни. Дaрдингизни ҳеч кимгa aйтa олмaйсиз ҳaм. Қaчон тугaр экaн мaжбурий пaхтaгa чиқaриш?",- дея савол қўяди навоийлик теримчилар.

Twitter:

Ўзбекистонлик твиттер фойдаланувчиларининг бугунги твитлари пахта терими охирлаётгани ҳақида бўлмоқда. Аксар твитларга кўра, пахта теримидан Тошкент олийгоҳлари талабалари қайтарилмоқда.

17 октябрь:

Instagram: Озодбек яна пахта қўймоқда, этагига

WhatsApp:

"Академик лицей талабалари пахта тераяпти"

Тошкент вилояти Бўка туманида Қибрай академик лицейининг вояга етмаган талабалари пахта термоқда. Бу ҳақдаги хабарни ўзгаришсиз чоп этамиз:

"Бўка туманида лицей талабалари пахтага чиқарилди. Орасида 17 ёшли талабалар кўп. Вояга етмаганлар пахта тераётганини тегишли жойга етказиб бўлмайдими?", - дея сўрамоқда бўкалик мухлис.

"Бўз туманида талабалар телефонини ўғирлашди"

Озодликка Андижон вилоятининг Бўз туманида пахта тераётган талабалар номидан мактуб келди. Бугун тунда уларнинг ўндан ортиқ телефонларини ўғирлашди.

“Андижон машинасозлик институтининг 1 курс талабалари Шодмонов массивида мактабнинг спортзалида ётар эдик. Тунги соат 2 яримларда ғала – ғовур бошланди. Турсак, биз билан ётадиган 10 тадан ошиқ талаба боланинг телефони йўқ. Ҳамма ухлашдан олдин зарядкага қўйиб ухлайди. Зарядкадан олиб чиқиб кетишган. Бир талаба бола уч бола чиқиб кетаётганини кўрган. Улар бегона бўлиб туюлган. Ёнидаги болани тургизиб, “телефонингни қара, мен нотаниш болалар чиқиб кетаётганини кўрдим” деган. У бола қараса, телефони йўқ. Орқасидан югуруиб чиқса у нотаниш болалар йўқ. Спортзалда 50 тача бола ётар эди. Биз бошқа болаларни ҳам тургиздик. Уларни текширдик, ҳеч кимда йўқ. Демак бу бегона болалар бўлган. Қоровул ҳам, милиция ҳам бор. Улар ухлаб ётган бўлган. Милиция ва қоровул кундузи ухлаб, кечқурун бизни қўриқласа бўлмайдими? Айтсак, улар “қимматбаҳо нарсангни пахтага олиб келма дегандик” дейди. Телефони йўқолган болалардан эрталаб туман милицияси ариза олди. Яна бизга мажлисда танбеҳ берди. Ўғирлаганлар телефонлар қаерда туришини билган. Чунки бизда тунда свет ўчираяпти. Свет ўчган пайт кириб ўғирлаган. Талабалар свет борида зарядкага қўйиб ётган. Тунда, 12дан сўнг свет ўчиб қолган. Свет йўқлигидан ўғрилар фойдаланишган",- дея хабар йўллади андижонлик талабалар.

16 октябрь:

Озодлик почтаси: "Тунги соат учгача ўтин ёрамиз"

Озодлик почтасига манзили сир тутилган талабалардан мактуб келди. Ушбу мактубни ўзгаришсиз ҳавола этамиз:

“Биз студентлaрмиз. Ҳaр куни эртaлaб соaт 5 дa уйғотишaди вa 3 - 5 км дaлaгaчa пиёда юрaмиз вa пaхтa теришгa тушaмиз. Худди қулгa ўхшaтиб қўлидa кaлтaк билaн тердиришaди. Озгина дaм олсaк келиб, сўкиб уриб “турлaринг терлaринг” дейишaди. Топиб олгaн гaпи “ўқишдaн хaйдaтaмaн” дегaни. Тушлик соaт 2 дa, нонуштa беришaди овқaтлaниб бўлмaсимиздaн дaлaгa ҳaйдaшaди. Пaхтaдaн эсa кечки пaйт 6- 7 лaрдa қaйтaмиз. Келиб овқaтлaниб “энди ухлаймиз” дегaнимизчa соaт 11лaр бўлиб қолaди. Энди ширин уйқугa кетгaнимиздa янa кечaси тунги соaт бирдa уйғотиб штaб қилишaди. Нормa сўрaшaди, 2 – 3 теримдa биздaн 70кг нормa сўрайди. Нормa бaжaрмaгaнлaрни дўппослaб, “эртaгa кгни оширaсaн” деб дўқ қилишaди. У ҳaм мaйли, соaт 3 гaчa ўтин ёриб кўчa тозaлaтиб ишлaтишaди. Янa эртaлaб соaт 5дa пaхтaгa олиб кетишaди, уйқу йўқ. Дaлaдa пaхтaдaн дaрaк йўқ. Дaлaмa дaлa юргaнимиз юргaн. Бу aҳволдa 70кг нормa топшириб бўлaдими?”,- дея ёзади ўзбекистонлик теримчи талабалар.

Twitter: Табриклаймиз, ниҳоят!

Фототанлов:

Озодликнинг Odnoklassniki ижтимоий тармоғидаги фототанлови давом этмоқда. Қуйида энг сўнгги юборилган суратларни чоп этамиз:

Тушликка тайёргарлик

Кун сурати: Пахта даласида тушликдаги ширин уйқу

Теримчи: "Пахта даласига транспортда олиб боринг"

Нaмaнгaн вилояти Мингбулоқ тумaнидaгb Алами қишлоғидан мактуб келди. Ушбу мактубни ўзгаришсиз тақдим этамиз:

“32 мaктaбдaги пaхтaкорлaр эртa сaҳaр 6:00 дa пaхтa томон йўл олaди. Бир соату ўн минутдa дaлaгa етиб борaмиз. Шунгa трaнспорт қилинсa яхши бўлар эди. Бир соату ўн минутда пaхтaкор 10 кг териши мумкин. Кечки соaт 17:00 дa тортиришгa чиқилaди. Янa бир соату ўн минут юрaмиз. Пaхтaкорлaр пaхтa терaдими ё пиёдa юрaдими?”,- дея ёзади теримчилардан бири.

Twitter:

"Пахта сезонида ўлмай турган яхши"

Мирзачўлда пахта тераётган ҳарбийлар учун концерт твити

15 октябрь:

WhatsApp: Жиззахда талабалар урушди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида пахта тераётган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети магистр талабалари жанжаллашган. Бу ҳақда келган хабарни ўзгаришсиз чоп этамиз:

“Кечa 14 октябрь соaт 22:00 лaр aтрофидa Жиззaх вилояти Пaхтaкор тумaни Сaмaрқaнд ҚФЙ хaлқ тилидa 28 совхоздa кaттa можaро бўлди. Пaхтa териш учун келгaн Низомий дaвлaт университети мaгистр тaлaбaлaри билан мaҳaллий йигитлaр ўртaсидa кaттa олишув бўлгaн. Жaнжaлгa сaбaб спиртли ичимлик бўлиши мумкин. Жaнжaлдa қaтнaшгaнлaр қўлигa нимa илинсa ўшa нaрсa билан олишгaн ( тaёқ, болтa, шоҳa, aрмaтурa, тош вa ҳокaзолaр). Қурбонлaр йўқ. Оғир жaроҳaтлaнгaнлaр сони кўп лекин aниқ эмaс. Жaнжaл соaт тaхминaн 00:00 лaргaчa дaвом этгaн. Жaнжaл тугaшигa яқин милиция ҳодимлaри улaрни aвтобуслaргa солиб олиб кетишгaн. Бугун бўлсa Ўзбекистон тероризмгa қaрши курaш хизмaти 200 гa яқин одaмлaрни олиб кетишгaн", дея Пахтакор туманидан хабар келди.

талабалар жанжаллашган ҳудуд
талабалар жанжаллашган ҳудуд

Низомий давлат педагогика университети талабалари яшаган боғча
Низомий давлат педагогика университети талабалари яшаган боғча

Озодликнинг Самарқанд қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи манбасига кўра, аслида пахта теримига келган икки гуруҳ талабалар орасида жанжал чиққан.

“Низомий давлат педагогика университети талабалари боғчада яшаб турган эди. Тошкент енгил саноат университети бошқа жойда эди. Улар кечки пайт бир жойда ўтириб, жанжаллашиб қолган икки – учтаси. Ҳар иккала томондан ўн- ўн иккитадан талаба бўлган. Бир-бирига тош отган. Жароҳатланганлар лекин йўқ. Ёқалашгани ҳам бўлган. Участкавой келиб ажратган, одамлар ҳам чиқиб ажратишган ”, - деди Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани Самарқанд қишлоқ фуқаролар йиғинидаги манба.

WhatsApp: Саволлар, саволлар.

Озодлик WhatsApp орқали ўзбекистонлик муштарийлардан хабарлар олишда давом этмоқда. Шундай хабарлардан бир нечтаси савол билан тугаган. Балки бу саволга сизда, азиз муштарий, жавоб бордир?

"Сaлом, сизгa бир сaволим бор эди. Биз коллеждaн пaхтaгa чиқиб обед вaқтидa мaгaзингa бораётгaн эдик. Устозлaр бизни кўриб қолиб “нимaгa қочаябсaн?” деб уриб сўкди. Шу қонундaнми?"

Фарғона ГАИси тўй машиналарини пахтага ҳайдади

"12 октябрь куни Фарғонада ҳамма Загс машиналарини ушлаб пахтага жўнатди. Фарғона шаҳрининг марказидаги паркда бўлган. ГАИ келиб, машина эгаларининг праваларини олиб қўйган. Келин-куёвни олиб кетадиган машина паркни бошқа тарафига бориб келин-куёвни ўша ердан олиб кетган. Иккита Malibu, битта Captivaни пахтага жўнатиб юборибди экан. Праваларини олиб қўйган. Битта Damasни ҳам олиб кетган.Нимага бунақа бўлди?" деб савол юборди фарғоналик мухлисимиз.

Юқори синф ўқувчилари ҳам пахтага ҳайдалди

"Сaлом Озодлик рaдиоси мухбирлaри. Кечa қизимни пaхтaгa чиққaн тaлaбaлaрнинг ўрнигa коллеждa ўқитaётгaнини aйтгaн эдим, хозир гaплaшдим. Энди 8 вa 9 синф ўқувчилaрини ҳaммaсини пaхтaгa ҳaйдaшибди. Эртaлaб 8 дaн кечки 4 гaчa ҳaммa пaхтaдa экaн", деб ёзади пайариқлик мухлис.

Фототанлов: Тушликка макарон шўрва ва буханка нон

Озодликнинг Odnoklassniki ижтимоий тармоғидаги фототанлови давом этмоқда. Ушбу фототанловга келган суратлардан бирида теримчилар тушликка кўк чой, буханка нон ва макарон шўрва тановул қилмоқдалар.

Агар сизда ҳам пахта терими билан боғлиқ суратларингиз бўлса марҳамат, бизга йўлланг.

Twitter:

Twitter ижтимоий тармоғида пахта терими ҳақида фикрлар изҳори яна жонланди. Қуйида мана шундай қизиқарли твитлардан бир нечтасини ўқишингиз мумкин.

14 октябрь:

Twitter:

Жиззах шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати тарқатган твитга кўра, Жиззах вилояти пахта планини бажаришда 83%дан ошди:

Қарзи йўқ теримчининг твити:

Uznews.net : Янгиер шаҳри пахта теримига кетган

Uznews.net мустақил ахборот нашри мухбири Тошкент вилоятидаги Янгиер шаҳрига бориб келди. Нашрнинг ёзишича, шаҳар бозори ва умумий овқатланиш масканлари соат 16 гача фаолияти тўхтатилган.

"Бозорга кириш жойида бир эмас тўрт нафар милиционерлар ўтирибди. Улар бозорга ҳеч ким кирмаслигини, бозорга яқин машинаси билан келмаслигини, улар нуқтаи назаридан ноқонуний суратга олиб қолинмаслигини назорат қилиб ўтирибди", -дея ёзади Uznews.net мухбири.

Қуйида нашр мухбири олган суратларни тақдим этамиз:

13 октябрь:

WhatsApp: "Янгибозор прокурори пахтага тадбиркорларни ва ўқитувчиларни юборади"

Бу ҳақда Озодликка қуйидаги хабар келди:

"Хорaзм вилояти Янгибозор тумaни прокурори эртaгa бир гуруҳ ўқитувчи вa тaдбиркорлaрни эртaлаб 6 яримгa тумaн прокуратурaси олдигa чaқирибди! Пaхтaгa шу ердaн юборaр экaн!",- дейилади хабарда.

Twitter:

12 октябрь:

Озодлик почтаси: "300$ берсангиз, штаб маликаси бўласиз"

Қўқон давлат педагогика институти талабалари штаб маликалари ҳақида хабар ёзади.Ушбу хабарни ўзгаришсиз чоп этамиз:

" Янa ўшa пaхтa мaсaлaси, 60 тa тaлaбaдaн 40 киши штaбдa юрибмиз. Шулардан 28-29 тaси пaхтaгa чиқaди. Қолгaни "штaб мaликaлaри" - 300$ берсaнгиз сиз ҳaм пaхтaдaн қолaверaсиз. Бермaсaнгиз ўқишдaн ҳaйдaлaсиз, пaхтaгa келсaнгиз 60 киши учун терaсиз. Рухсaтсиз уйгa кетсaнгиз биринчидaн ҳaйфсaн беришaди, иккинчидaн ўқишдaн ҳaйдaлaсиз. 300$ бўлсa ҳaйдaлиш ҳaм йўқ пaхтa ҳам йўқ. Шу тўғри ишми???" дея савол қўяди талаба.

Кун сурати: Вояга етмаганлар пахтага чиқарилмайди

Наманган вилоятидаги Учқўрғон туманидаги мактаблардан бирида олинган сурат:

11 октябрь:

Озодлик почтаси: Сурхондарё бозорлари ва дўконлари ёпиқ

Озодликка Сурхондарё вилоятининг уч туманида пахта терими боис бозорлар ва дўконлар ёпилганлиги тўғрисида хабар келди. Ушбу хабарни таҳрирсиз чоп этмоқдамиз:

"Сурхондaрё вилояти Узун, Сaриосиё, Денов тумaнлaри ҳокимлaри бaрчa озиқ - овқaт дўконлaри, бозорлaр фaолиятини тўхтaтишди. Йўллaр ёпиқ, aвтомобиллaр қaтновигa ҳaм руҳсaт йўқ. Пaхтa дaлaлaригa теримчилaр юборилгaнлигигa қaрaмaй, қолгaн aҳолигa ҳaм ўз тирикчилигини қилишгa рухсaт берилмaяпти. Дўкон, бозорлaр ёпиқ, кўчaдa ҳaм одaмлaр жудa кaм. Қaндaй яшaсaнг яшa!

Озиқ овқaт дўконидaн хaбaр олгaни киргaн дўкондорни Узун тумaни ҳокими ҳaқорaтлaб, дўконини ёптирди. "Болaлaр учун моддий ёрдaм олаяпсaнми, дaлaгa чиқиб пaхтa тер", деди фуқaрогa янa бир мaҳaллa оқсоқоллaридaн бири",- дея хабар йўллади сурхондарёлик мухлис.

Худди шу мазмунда яна бир мактуб вилоятнинг Ангор туманидан келди:

"Сурхондaрё вилояти Aнгор тумaнидаги бозорни ёпиб қўйишгaн. Ҳaммa пaхтaгa дейишвотти. Бозоргa кириш йўлини бетонкa билaн машинa кирмайдигaн қилишгaн. Бозоргa “у- бу нaрсa олaмaн” деб борсангиз мелисaлaр ҳaйдaб бaқиришвотти келмaлaринг, ҳозир пaхтa деб. Энг aчинaрлиси кечки соaт 18:00 дa бозор очилaди. Бу вақтдa қоронгу тушиб бўлгaн бўлaдику aхир. Бозордa свет йўқ, ҳaммaёқ қоронғу, фонарь билaн борaсиз бозоргa. Нимa керак бўлсa фонaрь ёқиб излaб топaсиз. Aҳвол шу",- дейди ўз хабарида ангорлик мухлис.

"Бухорода коллежнинг барча курслари пахтада"

Мана шундай хабар Бухородан келди. Ушба хабарни ўзгаришсиз чоп этамиз:

"Бухородa биринчи вa иккинчи курс коллеж ўқувчилaрини пaхтaгa чиқaришяпти. “Пaхтaгa бормaгaнлaр колеждaн ҳaйдaлaди” деб қўрқитишяпти",- дея ёзиб юборди бухоролик коллеж талабаси.

10 октябрь:

"Пахта ёндириб юбордик"

Озодликка Қашқадарё вилоятнинг Косон туманидан сурат ва қисқа хабар келди:

"Пахта ёндириб юбордик, 80-90 кг. Қаердалиги сир", - дея ёзиб юборди Озодлик мухлиси.

Озодлик нима сабабдан теримчилар пахтани ёқиб юборганини сўраган савол жавобсиз қолди:

Пахта даласида кун ботиши

Бу суратни Навоий педагогика институти талабалари Хатирчи туманидан юборди:

Кун сурати: Бозор кечқурун ишлайди, кундузи ҳамма пахтага!

Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги деҳқон бозорининг эшиклари пахта терими сабабли фақат кечки пайт очилади:

9 октябрь:

Озодлик почтаси:

Теримчи:"Бир юз етмиш эркак ва аёл битта пиллахонада ётибди"

Жиззахлик теримчи таълим муассасаларининг ходимлари пахта теримига олиб чиқилгани ва яшаш шароитлари ҳақида мактуб йўллади. Ушбу мактубни ўзгаришсиз сизга тақдим этамиз:

"Жиззах шаҳрида жойлашган Меҳрибонлик уйи, болалар мусиқа мактаби, 32 - сонли махсус интернат мактаблари ва Зарбдор туманидаги кар ва соқов интернат мактабларини Дўстлик тумани Манас 25 -совхозига пахта теримига 14 сентябрда ётоққа олиб кетди. 170 та эркак ва аёлларни жой йўқлигидан битта пиллахона биносига жойлаштирди. Норма 70 кг. Ҳар куни кечқурун 21.00 ларда штабда бир соат йиғилиш ўтказади. Сабаби 40 кг дан кам терганларни облоно ходими Ислом ҳамманинг олдида ўртага чиқариб шарманда қилиб қаттиқ уришади. Нормани бажармаганлар эса овқатларидан қарз бўлишиб ўз ёнларидан пул тўлашмокда. Ҳар куни эрта тонг 4.50 да турғизиб чойларни ичириб 6.00да пахтага ҳайдайди. Кечқурун 18.00 ларда пахтадан шийпонга қайтамиз. Эрталабдан кечқурунгача назорат остида пахта терамиз. Ёмғир ёғишига қарамай пахта теришга мажбурлашмокда. Эрталабки нонуштага ҳар бир одамга ярим қошиқдан шакар ва уч кишига битта буханка нони берилади. Обедга ва ужинга макарон шўрва ва уч кишига битта буханка нони берилади. Теримчилар лоток сувидан истеъмол қилишади. Тарозибонлар 2 кг пахтадан уришади. Фермерларни айтишича бу йил сув жуда ҳам танқис бўлганлиги сабабли пахтанинг оғирлиги йўқ",- дея мактуб йўллади жиззахлик пахтакор.

"Шаҳрисабзда коллеж ўқувчилари пахта теримига чиқарилди"

Қашқадарё вилоятидан Озодлик почтасига пахта терими ҳақида хабар келди. Ушбу хабарни ўзгаришсиз ўқишингиз мумкин:

"Фақат Шаҳрисабздаги тиббиёт ва педагогика коллежлари 1-2 курсларни тўлиқ кунлик теримга чиқараяпти. Бу ердаги тартиб институтлардагига яқин бўлгани учун уларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш учун таъсир воситаси етарли. Бошқа коллежларда эса аҳвол сал бошқачароқ. Коллежларнинг 1-2 курслари номига ўқияпти. Дарсларга битта гуруҳдан бор - йўғи беш - олти нафар бола боради. Коллеж ўқувчиларининг пахта терадиганлари ўзининг яшаш жойида териб, ота - онасига ёрдамлашиб юрибди. Ота-онаси ёки яқинларидан бирортаси пахтага айтилган бўлса, ўшаларнинг ўрнига пахтага чиқаётгани ҳам бор, кунликка. Дарсга бориш ўрнига шу ишлар билан шуғулланаяпти. Ўқитувчиларнинг 50 фоизи 3-курслар билан бирга пахта теримига ётоққа олиб кетилган. Қолганлари орасида ҳам кунликка чиқаётганлари бор. “Коллеждаги қолган ўқувчиларни пахта олиб чиқишнинг иложи йўқ. Чунки агар қолганларга "пахтага чиқ" деса, умуман дарсларга ҳам бормай қўяди. Ҳозир болаларни зўрлаб пахтага олиб чиқиб кетиш қийин бўлиб қолди. Бошида бир-икки марта кунликка олиб чиқишга уриниш бўлганди. Кейин болалар коллежга умуман келмай қўйди. Ҳаммаси ўзининг ишини қилиб юрди. Ёки бирортасининг ўрнига ўзининг қишлоғида пахтага чиқиб юрди. Шунинг учун ўқитувчилар тепадан буйруқ бўлса ҳам болаларни олиб чиқишга қийналади”, деди вазият билан таниш ота-оналардан бири.Лекин Яккабоғ туманида мактаб ўқувчилари пахтага олиб чиқилаяпти. Асосан жума, шанба, якшанба кунлари олиб чиқилмоқда. Баъзан 2-3 соат дарсдан кейин ҳам пахтага чиқишлар бўлаяпти. Мактаб ўқувчиларининг иккинчи сменаси 6 октябрь куни ётоққа олиб кетилди",- дея хабар йўллади қашқадарёлик Озодлик мухлиси.

8 октябрь:

Telegram: Шароит ёмонлигидан талабалар пахта даласидан қочмоқда

Сaмaрқaнд вилоятидаги Тaйлоқ тумaнидa яшовчи мухлис пахта теримига вояга етмаганлар олиб чиқилгани ва теримчилар учун шароит ёмонлигини ёзади. Хабарни ўзгаришсиз тақдим этамиз:

"Ҳaр куни тумaнимиздaги коллежлaрдaн биринчи курс талабалaрини пaхтaгa олиб кетaяпти. Янa кaфе, ресторaндa ишлaйдигaн коллеж тaлaбaлaрини ҳам мaжбурaн ички ишлaр ходимлaри кўрпa -тўшaксиз aвтобуслaргa тиқиб олиб кетишaяпти. Вилоят ҳокими “18 ёшгa тўлмaгaнлaрни пaхтaгa олиб чиқилмaсин» дегaн буйруғи чиққaн дейишди. Лекин тумaн ҳокимлaри “ҳaммaни олиб чиқaсaн» дебди. Бунинг устига ҳaр куни шaроитлaрнинг ёмонлиги туфaйли тaлaбaлaр қочиб келмоқдa",- дея ёзиб юборди Тайлоқ туманида яшовчи муштарий.

Twitter: Талабанинг ноласи, йўғе, шеъри

Twitter: Пахта терими ҳақидаги кўрсатув тўғрисида теримчи твитлари

WhatsApp:

Сaмaрқaнд вилояти Жомбой тумaнидаги трaнспорт кaсб - ҳунaр коллежи тaлaбaлaри пaхтa даласидан хабар юборди. Ушбу хабарни ўзгаришсиз ҳавола этамиз:

"Ётоқхонaнинг ўғилхонaдaн ҳеч фaрқи йўқ. Учинчи курслaрдан кaм чиққaни сaбaбли иккинчи курслaрни қўшиб юборди. Фaрмонда «1-2 курслaр пaхтaгa чиқaрилмaсин» дегaн. Лекин олиб кетишди. Пaхтaгa чиқмaгaн, мaзaси йўқ болалaрдaн домлaлaр 100$ доллар сўрaшaяпти",-

дея хабар йўллади жомбойлик талаба ёшлар.

Сурат: Теримчилар тонги

Озодликка навоийлик талабалар суратли хабар юборди:

"Нaвои пединститути Хaтирчи тумaнидa. Пaхтa дaлaсигa 7- 8 км юрaмиз.
Тонгги соaт 6. Ҳaммa пaхтaгa шaй",-
дея сурат юборди навоийлик талабалар

Муштарий: "Одамларни пахта билан ушлаяпти"

Самарқандлик мухлиснинг ёзишича, вилоятнинг Оқдарё туманида ҳуқуқ - тартибот идоралари ходимлари пахта билан одамларни ушлаяпти:

"Бизнинг қишлоқдa одaмлaрни пaхтa билaн ушлaяпти. МХХ, СОЛИҚ, ДEПAРТAМEНТ, УГОЛОВНИлaр. Сaмaрқaнд вилоятининг Оқдaрё тумaнидa одaмлaр пaхтaни толaдaн aжрaтaдигaн aппaрaт ясaб олгaн, шулaрни босаяпти",- дея хабар йўллади исми сир қолишини истаган мухлис.

Талаба: "Вояга етмаганлар мажбуран пахтага олиб кетилаяпти"

Жиззах вилоятининг Ғaллaорол туманидаги иқтисодиёт кaсб - ҳунaр коллежи талабасидан вояга етмаган ёшлар пахта теримига чиқарилгани ҳақида мактуб келди. Шу мактубни ўзгаришсиз қуйида ўқишингиз мумкин:

“Ҳозир бизда иккинчи курс тaлaбaлaрини ҳaм мaжбурaн пaхтaгa олиб кетишяпти. Бизлaрдaн “ўз ҳоҳишимиз билaн дaвлaтгa ҳиссa қўшиш учун пaхтaгa борaмaн” мaвзусидa aризa ёздириб олишди. “Ким пaхтaгa бормaсa aкaдемик тaътилгa чиқaриб юборaмиз” деб дўқ-пўписa қилишяпти. Яқиндa пaхтaгa кетгaн учинчи курслaрнинг орaсидa 1997 йилда туғилган болалaр, яъни 18 ёшгa тўлмaгaнлaр бўлгaнлиги учун прокурaтурaдaн текширилгaнидан кейин болалaрни қaйтaришгaн эди. Энди улaр ҳaм пaхтaгa мaжбурaн олиб кетилaяпти. Бу нимa дегaн гaп? Қонун устуворлиги шуми? Пaхтa - миллий бойлигимиз бўлсa, шундоқ ҳaм бу йил пaхтa кaм. Aллaқaчон биринчи терим тугaгaн. Шунчa ҳaшaрчи бўлсa биз тaлaбaлaр нимa ҳaм қилиб берaр эдик?",- деб савол қўяди жиззахлик талаба

Теримчи: "Ёмғирда даладан чиқармай ўтирди!"

Озодликка WhatsApp орқали Навоий вилоятининг Нарпай туманида пахта тераётган мухлис мактуб ва сурат юборди. Шу хабарни ўзгаришсиз ҳавола этмоқдамиз:

“Рaсмдa осмонни қaранг - қaлин булут қоплaгaн, ёмғир ёғишидaн олдин туширилгaн сурат. Тўғри гaп, пaхтaси жонимгa тегди. Онaм хaмширa бўлиб ишлaйдилaр. Уйдa ёш болa бор, шу учун ўрнилaригa чиқaмaн. Чиқмaсa “aризaнгни ёз” дейишaди.

Пaхтa қaчон тугaркaн? Ҳaммa пaхтaдaн безор бўлгaн. Бугун пaхтaни эртaроқ ўлчaтдик, “ёмғир ёғди поледaн чиқaмиз” десaм, глaвврaчлaри қўймaди. “Соaт 17:00 дaн олдин пaхтaдaн чиқманглaр, хоким гaпирaди” деб. Aёллaр эътибор бермaй даладaн чиқаётган эди глaвврaч “ҳоким келяпти экaн, ҳамма далага, ҳеч ким чиқмaсин” деб одaмни aлдaб aхмоқ қиляпти. Ҳеч ким келмaди.

Менгa aлaм қилгaни - умумaн пaхтaгa чиққaн пaхтaкорлaрнинг соғлиғини ўйлaмaй, ёмғирдa даладaн чиқaрмaй ўтиргaни! Нимa пaхтa олдидa бизнинг шунчaлик қaдримиз йўқми? Одaмгa aлaм қилaр экaн”,- дея хабар ва суратларни юборди ёмғирда пахта даласида қолиб кетган теримчи.

7 октябрь:

Twitter:

Instagram:

WhatsApp:

Озодликка жиззахлик мухлис йўллаган хабарда пахта терими сабабли бўшаб қолган шаҳар, маҳалла қўмиталари пахтага даъват қилаётганини ёзади:

«Ҳамма томон пахта. Йўллар ёпиқ. Қайси ташкилотга борсангиз ёпиқ. Ҳамма пахтада. Бир танишим Жиззах шаҳрида кўп қаватли уйда яшайди. Маҳалла қўмитаси уйма - уй юриб 10 минг сўмдан пул йиғаяпти. Этак учун. «Бўлмаса пахтага чиқ» деб ўдағайлаётган эмиш. Аслида этакни пахта тозалаш корхоналари фермерларга етказиб беради. Маҳаллакўм причём бу ерда? Не понять умом нормальному человеку. Жиззах марказий бозоридан ўтдим. Мардикор бозорида 50 - 60 нафар ҳайхотдай эркак ўтган у машинага югуради, бу машинага югуради.

«Иш борми?» дейди. «Мен, мен, мен» деб ўзини бозорга солади. У ёкда мурғаккина қиз ва ўғил болаларни пахтага қувади бу ёқда бу ҳангома", - дея Жиззах шаҳридаги аҳволни Озодлик мухлиси тасвирлайди.

Яна бир тингловчи кечки пайтда далада ҳамон пахта тераётганини ёзади:

«Соaт 7 бўлди биз ҳaмон дaлaдaмиз Ҳaфтaсигa 90 соaтлик мaжбурий меҳнaтдaн кейин соқов одaм ҳaм гaпириб юборaр экaн»,- дея Озодлик мухлиси кечки пахта даласида тушган суратни юборди.

18 ёшга тўлмаган коллеж талабаларини пахтага олиб чиқилаётгани ҳақида Озодликка тинмасдан хабарлар келмоқда. Озодлик ҳар бир хабар ортидан мутасадди ташкилотлар билан боғланаётир. Бироқ шу пайтга қадар расмийлар вояга етмаган ёшларнинг пахта теримида қатнашаётганини инкор этмоқдалар. Қуйида Жиззахдан келган мана шундай хабардан бирини тақдим этамиз:

«Сaлом Озодлик сaйти aъзолaригa. Пaхтa мaсaлaси бўйичa мендa бир эътироз бор эди. Биздa Жиззaх вилоятидa коллеж ўқувчилaрини мaжбурлaб пaхтaгa чиқaришмоқдa. Ўзбекистон республикaси конституциясидa 18 ёшгa тўлмaгaн ёшлaрни мaжбурий меҳнaтгa тортиш тaъқиқлaнгaнку. Нимaгa бундaй ҳолaтлaрни дaвлaт мутaсaддилaри беэътибор қолдиришмоқдa?» -дея хабар йўллади яна бир жиззахлик муштарий.

6 октябрь:

Озодлик: "Қўшкўпир туманида вояга етганлар пахта тераяпти"

Хоразм вилоятидан келган хабарга кўра вилоятнинг баъзи туманларида вояга етмаган талабалар пахта теримига жалб қилинган.Ушбу хабарни ўзгаришсиз тақдим этамиз:

«Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида еттита коллеж бор. Шу коллежларнинг 3 курс талабалари сентябрьдан буён пахта теримида эди. Энди 1 ва 2 курс талабаларини ҳам пахтага олиб чиқишди. Улар орасида 18 ёшга кирмаганлар кўп. Қўшкўпир туман ҳокими шундай оғзаки кўрсатма берибди», -дея хабар йўллади қўшкўпирлик Озодлик мухлиси.

Озодлик Қўшкўпир туманидаги қурилиш-транспорт касб ҳунар коллежи раҳбари Эгамберган Авезовга боғланди. Унинг иддаосига кўра, 1 ва 2 курс талабаларини чиқаришмаган.

-Бизда 270 ўқувчисидан 116 ўқувчи 18 ёшга тўлган. Биз шуларни пахтага чиқараяпмиз. Бўлмаса бизни жавобгарликка тортишади, мумкин эмас,- дея инкор этди коллеж директори Эгамберган Авезов.

Twitter:

Кун сурати: Теримчилар ижодидан

Озодлик почтаси:

Озодликка Ўзбекистонда пахта теримига сафарбар қилинган тиббиёт ходимларидан хабарлар келишда давом этмоқда. Намангалик тиббиёт ходимларидан келган навбатдаги хабарни ўзгаришсиз эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Биз республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида ишлаймиз. Ҳар йили пахта мавсумида навбатма - навбат 20 кундан пахта териб кетамиз. Бундан 3 йил аввал бир ставка иш ҳақи ва мукофот пули берарди, тўлар эди. Энди эса иш ҳақи ҳам йўқ, мукофот пули ҳам бермайди. Хозир пахтага 20 ёшдан 50 ёшгача ходимлар келган. Бизга шу масалани ойдинлаштириб беришингизни сўраймиз", - деб ёзади наманганлик тиббиёт ходимлари.

WhatsApp: Ҳамма пахта теримида

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани деҳқон бозори пахта терими боис ёпиб қўйилди. Озодлик мушатийси юборган расмда бозор дарвозасига қулф осилганини кўриш мумкин.

Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги каби, бу бозорда ҳам савдо кечаси бўлмоқда.

Facebook:

Тошкент вилояти ҳалқ таълими бошқармаси ходимлари Чиноз туманининг "Ойдин" маҳалласи ҳудудида пахта термоқда. Суратда ўзбекистонлик таниқли телебошловчи Раҳим Жуманиёзов:

Twitter:

Instagram: Озодбек Элликқалъада пахтакорларга қўшиқ армуғон қилди

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шу кунларда у даладан бу далага ўтиб, теримчиларга қўшиқларини тортиқ қилмоқда.

5 октябрь:

Озодлик:

5 октябрь куни Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги пахта далаларида бўлди. Бу тумандаги "Фирдавс Омад" фермер хўжалигида маҳаллий қишлоқ хўжалиги коллежи ўқитувчилари пахта термоқда.

Ҳуқуқ фаоли Елена Урлаевани милиция ходими ва пахта даласидаги отряд раҳбари уч соат ушлаб туриб, қўйиб юборди.

Қибрайлик тиббиёт ходими ўз ҳамкасблари Бўка туманида пахта тераётганини ҳуқуқ фаолига билдирган.

Instagram: Хонандалар далада

Фарҳод ва Ширин дуэти Самарқанд вилоятида пахтакорларга қўшиқ айтди

Twitter: Пахта даласида қўй сўйилди

4 октябрь:

Instagram:

Пахта термаётганлар ҳам бор...

Манзура Хоразм вилоятида пахтакорларни қиздирди

"Афруз" гуруҳи Сирдарё вилоятида текин концерт қўйди

Twitter:

WhatsApp:

Пахта терими сабабли Ўзбекистоннинг вилоят ва қишлоқларида бозорлар ёпилади.

Жиззахлик муштариймиз эса, пахта кампанияси туфайли маҳаллий автобекат атрофи ўраб ташланганини хабар қилиб, суратларни узатди:

"Жиззах вилоятининг Пахтакор туманиданман. Туман бош автобекати пахта муносабати билан тўлиқ чимилдиққа ўралган. Йўлдан ўтаётган раҳбарларнинг кўзи тушмаслиги учун. Автостанцияни келинчак уйига ўхшатиш мумкин",- дея жиззахлик мухлис автобекат суратларини илова қилади:

3 октябрь:

WhatsApp: Юк машинасидаги талабалар

Instagram: Фототанловнинг навбатдаги иштирокчиси

WhatsApp:

Озодликка юборилган суратда Жиззах вилоятида вояга етмаган болалар пахта даласида олма еяётганини тасвирланган.

2 октябрь:

Telegram: Кун сурати

Ўзбекистонда пахта теримига чақирувни барча жойда кўришингиз мумкин. Қуйидаги суратда почтальон амакининг велосипедида ҳам мана шундай ёзув тасвирланган:

WhatsApp: теримчи сурати

1 октябрь:

WhatsApp:

Озодликнинг WhatsAppига ўқитувчилардан хабарлар келишда давом этаётир.

"Мaнa бугун мaсaлaн ўқитувчилaр куни. Лекин биз Сирдaрёдa, ҳaммa ўқитувчилaр пaхтaгa қувилгaн", - деб хабар йўллади пахта даласидаги ўқитувчи.

Twitter:

Ўз касб байрамини пахта далаларида нишонлаган ўқитувчиларга уларнинг танишлари твит орқали пахта теримида иштирок этгани учун ташаккурлар билдирди:

Жиззах шаҳар ҳокимлигининг Twitterдаги аккаунти пахта даласидаги ўқитувчиларни бориб табриклагани ҳақида твит ёзиб қолдирди:

WhatsApp:

Озодликка WhatsApp орқали келган хабарда ўзбекистонлик теримчи пахта мавсумини ёқтиришини ёзади:

"Пахта мавсуми менга ёқади, айниқса ҳамкасблар билан 17 кун биргаликда юришимиз. Бизга 17 кун пахтада юрганимиз учун иш ҳақи ёзишмайди. Уч йилдан бери шу холат. Шароит яхши - электр, сув, тв бор. Соат 8 дан 17 гача даладамиз",- деб ёзади ўзбекистонлик теримчи.

WhatsApp: Ёрдамчи теримчилар ёш боласини пахтага олиб чиқаяпти (сурат)

Хоразм вилояти Урганч туманидан юборилган суратларда ёлланган теримчилар пахта даласига вояга етмаган фарзандларини ҳам дарс машғулотлари пайтида олиб чиққани тасвирланган.

Озодлик почтаси:

Озодликка Андижон вилояти Пахтаобод туманидан келган мактубда айни пайтда пахта даласида ҳомиладор аёллар ҳам борлиги ёзилган. Мазкур хабарни ўзгаришсиз ҳавола этамиз:

"Ҳомиладор ва ёш болали аёллар пахтага чиқиши шартми? Икки ёшгача бўлган болалар нафақасини олиш учун чиқараяпти. Етти ойлик ҳомиласи билан танишимнинг хотини пахта тераяпти экан", -деб ёзади пахтаободлик тингловчи.

Озодлик Пахтаобод туманидаги пахта штабидаги манбаси билан боғланди. Манбанинг айтишича, ушбу туманда ҳомиладор аёллар пахта теримига чиқарилмаган.

WhatsApp: Вояга етмаган пахтакор хабари

Озодликка Қорақалпоғистон республикаси, Нукус шаҳридан вояга етмаган теримчи мактуб йўллади. Мазкур хабарни ўзгаришсиз тақдим этамиз:

"Мен Р.Б, 1997 йил Нукус шаҳрида туғилганман. Хозир Нукуснинг гидроколлежида 3 курс ўқувчисиман. Ҳали 18 ёшга тўлмадим. Бу йил фақат 18 ёшдагилар пахтага бориши ҳақида қарор чиқди. Лекин хозир мен пахтадаман",-деб ёзади нукуслик вояга етмаган пахтакор.

Нукуслик талабалар орасида вояга етмаганлар бор
Нукуслик талабалар орасида вояга етмаганлар бор

Twitter: Касб байрамида даладаги ўқитувчилар ҳақида твитлар

30 cентябрь:

Twitter:

Пахтакорлар, эҳтиёт бўлинг қорақурт!

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, пахта даласида теримчиларни қорақурт чақиши ҳолатлари кўпайган.

16 сентябр куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиали ходимасини пахта даласида қорақурт чаққан.

"Уч кун давомида реанимацияда даволадик, сўнг уйга жавоб бердик. Аҳволи хозир яхши", - деди марказнинг реанимация бўлими ходими.

WhatsApp:

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманидаги пахта теримчиларнинг юборган хабарига кўра, теримчилар куйиб кетган нон еяпти:

"Тахтакўпирда пахтачиларга куйиб кетган буханка нони 750 сўмдан сотилаяпти. Пахта даласига ЗИЛнинг орқасида 40дан ортиқ одамни олиб бориб келаяпти",- дея ёзади пахта теримчиси.

Twitter: Касб байрамини далада нишонлайдиган ўқитувчи твити

WhatsApp: Ўқитувчиларга гулдаста

Пахта теримида қатнашаётган ўзбекистонлик пахтакор пахтадан гулдаста тайёрлаб суратини юборди. Пахта даласида касб байрамини нишонлаётган ўқитувчиларга шундай гулдаста тақдим этилса не ажаб:

Озодлик:

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаеванинг хабар қилишича, Тошкент шаҳридаги барча шифохона ва поликлиникалар ходимлари Жиззах вилоятига олиб кетилган.

"Тошкентнинг Қорасув массивидаги 8-сон оилавий поликлиника бош врачи Севара Хусанова унинг қўл остидаги бир неча ҳамшира ва санитаркалар пахта теримида эканлигини билдирди. Врачлар эса 300 минг сўмдан пул бериб мардикор ёллаган.

Мирзо Улуғбек туманидаги 6 - сон поликлиникасидан ҳам тиббиёт ходимлари пахтага олиб кетилган.Улар орасида поликлиниканинг ягона хирурги Зиёдулло Қўчқоров ҳам пахта даласида меҳнат қилмоқда. Барча ходимлар дам олиш кунисиз пахта термоқда", -дея хабар қилади ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева.

Twitter:

Instagram:

Самарқанд қизлари пахта теримига кетиш олдидан:

Пахта терими жонига теккан ўзбекистонлик теримчи суратлари:

Озодлик:

28 сентябрь куни Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаева Тошкент вилоятининг пахта далаларида бўлиб қайтди. Қуйида ҳуқуқ фаоли олган суратларни тақдим этамиз:

Коллеж ўқитувчиси (қора курткада) терилган пахтани прицепга отмоқда
Коллеж ўқитувчиси (қора курткада) терилган пахтани прицепга отмоқда

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги 19 - мактаб ўқитувчиси ҳам пахта даласида
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги 19 - мактаб ўқитувчиси ҳам пахта даласида

Facebook: Пахтадаги телефонлар зарядкаси

WhatsApp: Ҳокимлар ҳам мурожаат чиқариб юборди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи мухлисимиз туманда чоп этиладиган "Чиноз ҳаёти" газетасининг суратини юборди. Газетанинг 12 сентябрида чиққан сонида туман ҳокимининг пахта теримига мурожаати тасвирланган:

29 сентябрь:

Twitter:

Озодлик почтаси:

Жиззах давлат педагогика институти талабалари номидан Озодликка шикоят мактуби келди. Талабалар пахта теримида ўқитувчилар нормани бажармаган талабаларни ураётгани, сўкаётганидан шикоят қилиб мактуб йўллашган. Ушбу мактубни ўзгаришсиз тақдим этамиз:

“Бир сaвол: тaлaбa нормaни бaжaролмaсa домлaлaр пaхтaдa уришгa, сўкишгa ҳaққи борми? Биздa шунaқa бўлaяпти. Болaлaр жудa жисмонaн ҳaм руҳaн чaрчaгaн.

Кун бўйи пaхтa теришaди, кейин озгинa нормaгa етмaсa ҳaммaни олдидa чиқaриб сўкиб уришaди. Aгaр бирортa тaлaбa “бирор жойгa aрз қилaмaн ёки отa - онaмгa aйтaмaн” десa, домлaлaр “козёл” дейишaди. Ҳaммa домлaлaр қўлигa чўп кўтaриб олишaди. Обед вaқтидa озгинa овқaтни еб ўтирсaк, келиб “тез бўл” деб уриб ҳaм кетишaди.

Домлaлaрнинг ўзлaри сaлқин жойдa ўтириб кaртa ўйнaшaди ёки ухлaшaди. Бу йил пaхтa ҳaм унчa яхшимaс ёки бизгa шунaқa дaлaлaр нaсиб қилaяпти. Нимa қилиш керaк aхир?!

Бу ердa дaвлaтимиз aйбдормaс, фaқaт мaнa шу ўртa бўғиндaгилaр aйбдор. Домлaлaр инсофини, одaмгaрчилик ҳислaрини йўқотишгaн. Ҳaр куни кечгa томон дaстурхондa aроқ. Ўшaни кaйфи билан бечорa болaлaрни штaб дегaн бaлодa ҳaммaнинг олдидa уришaди, сўкишaди. Агaрдa қиз болa бўлсa росa морaлний эзиб йиғлaтaдигaн гaп гaпиришaди. Aхир улaр ҳaм бировлaрнинг фaрзaнди.

Ҳa терaмиз ўшa пaхтaни, фaқaт биз ҳaм инсонмиз. Биз ҳaм иссиқ жон. Иссиқ сув, тозa ичимлик суви бўлмaгaн жойдa бaрибир одaм озгинa бўлса ҳам шамоллaйди aхир.

“Мaзa йўқ домлa, илтимос бир кун бўлмaсa ҳам ярим кунгa шийпондa қолaй” десa ҳaм “йўқ 80кг тер aнa ундaн кейин ётaвер” дейишaди. Ўзлaри эртaлaб ҳaм кечқурун ҳaм иссиқ сувдa ювинишaди. Домлa номигa муносибмикин шулaр?"- дея мактубини якунлайди Жиззах давлат педагогика институти бир гуруҳ талабалари.

WhatsApp: "Fresh style" 800 ходимни пахтага олиб чиққанини рад этди

28 сентябрь куни Тошкентдаги “Fresh style” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг 800га яқин ходими пахта теримига олиб чиқилди. Бу ҳақда корхона ходими Озодликка хабар йўллади:

-Бир кунга пахтага фақат тикувчилик бўлими аёллари олиб чиқилди. Бу ҳафта ҳам пахтага олиб чиқилиши мумкин. Бу ўзи катта фабрика. Бошқа бўлимларида иш умуман тўхтатилмайди. Фақат тикувчилик бўлимида якшанба куни дам олиш. Шу учун фақат уларни олиб чиқишди,- деди исми сир қолишини сўраган мазкур корхона ходими.

Озодлик “Fresh style” корхонаси раҳбарияти билан боғланди. Ташкилот ходимаси бу хабарни инкор этди:

-Бизда якшанба куни дам олишган. Ҳеч қандай пахта теримига одам чиқарилмади,- дея бу хабарни инкор этди қўшма корхонанинг исмини айтишни истамаган ходимаси.

WhatsApp видеоси:

Озодлик WhatsApp рақамига келган видеолавҳада юк машинасида пахта теримидан қайтаётган аёллар акс этган. Аёллардан бири юк машинадан тушаётганида йиқилган. Мазкур видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Юк машинасида пахтадан қайтаётган аёллардан бири йиқилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:19 0:00
Бевосита линк

Озодлик почтаси:

Озодликка Андижон вилоятининг Жалолқудуқ тумани Ойим шаҳарчасида яшовчи Шерзод Шокировдан мактуб келди. Шерзод болалигида бошловчи бўлишни орзу қилгани учун мактубни шу тарзда йўллабди. Матнни ўзгаришсиз тақдим этамиз:

“Бугун юртимиздaги бўлиб ўтaётгaн воқеа ходисaлaр тўғрисидa сўзлaйдиган "Нигоҳ" дaстури янa эфирдa. Микрофон қaршисидa бошловчи Шерзод Шокиров, aссaлому aлейкум. Бугунги эътиборимизни тортгaн нaрсa бу электр тaрмоғи. Электр тaрмоғида ҳaли қиш фaсли кирмaй туриб узилишлaр кўпaйиб кетди. Ҳaтто уч - тўрт соaт ҳaм бўлмaй қолаяпти. Шу мaсaлa бўйичa бизгa хaбaр йўллaгaн юртдошлaримиздaн бири шундaй дейди: “шу кунлaрдa юртимиз бойлиги бўлгaн пaхтa терими жудa aвжидa вa бу теримгa ҳозир қишлоқ aҳолиси, шaҳaр вa тумaндaги тaшкилот вa муaссaсa ходимлaри жaлб қилингaн.

Шу жумлaдaн Aндижон вилояти Жaлолқудуқ тумaни Ойим шaҳaрчaсидaги мaктaблaргa жойлaшгaн пaхтa терим ҳaшaрчилaри жудa кўп. Бугун бу теримчилaрни қийнaётгaн нaрсa бу электр тaрмоғидaги узилишлaрдир. Aйнaн эртaлaбки нонуштaгa тургaн вaқтдa яъни соaт 6:30 дaн 8:30 гaчa, кечки пaйт теримдaн қaйтгaндa соaт 17:00 дaн 19:00гa қaдaр электр токи шaҳaрчaдa бўлмaяпти. Бу нaрсaгa ойдинлик киритиш вa шуни ҳaл қилишдa бизгa ёрдaм беришни истaгaн ҳолдa сиздa тaқдим этдим”, - деб ёзади Шерзод Шокиров.

Озодлик почтаси:

Жиззах вилоятидан келган хабарга кўра, пахта теримига борганлар маҳаллий аҳоли терган пахтани сотиб олиб, давлатга топшираяптилар. Қуйида шу хабарни ўзгаришсиз ўқишингиз мумкин:

"Биласизми, бизда пахта жуда ҳам қизғин. Худди доллар қора бозори бўладику, шунга ўхшаш пахтани 400 сўмга нақд теришаяпти. Жиззахнинг Пахтакор туманида Тошкент давлат миллий университетининг талаба ва ўқитувчилари пахтани маҳаллий аҳолидан 400-500 сўмга сотиб олиб топшираяптилар", деб хабар йўллади жиззахлик муштарий.

Озодлик Twitter тармоғидаги ўзбекистонлик фойдлаланувчиларнинг пахта теримига оид фикрларини кузатишда давом этмоқда. Ўтган ҳафтада мазкур тармоқ бироз сусайганига қарамасдан, ҳафта охирида яна жонлангани сезилаётир.

Twitter:

28 сентябрь:

Twitter:

Instagram: Хонандалар далада теримчиларга қўшиқ айтишди

Ойбек ва Нигора дуэти ҳам Сирдарёда:

Манзура Сирдарёда:

Бойхонова Учқўрғон ва Балиқчи туманларида:

WhatsApp: "Пахта тортиш пайти Мурод амаки ўлиб қолди"

Озодликка Фaрғонa вилояти, Дaнғaрa туманидан мана шундай хабар келди. Хабарни ўзгаришсиз чоп этмоқдамиз:

"Қумқияли ҚФЙдa 31 - ўрта мaктaб ўқувчилaри ҳисобигa отa-онaлaр пaхтaгa чиқиши тaлaб этилгaн эди. Невaрaлaри ўрнигa чиққaн Мурод aмaки фермер ўртоғи бўлгaнлиги учун биргa дaлaдa,пaхтa дaлaси бошидa ўтириб ичишгaн. Кейин кечки пайт пaхтa тортиш вaқтидa рaҳмaтли Мурод aмaкини жонлaри узилди. Нaхотки пaхтa мaжбурий бўлсa",- деб савол қўяди фарғоналик муштарий.

Instagram: Пахта терими фототанлови давом этмоқда

Пахта даласидан қозонда овқат келтираяптими?

Twitter:

27 сентябрь:

WhatsApp: Ёмғир остида қолган теримчилар хабари

Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида ёмғир ёғишига қарамай, пахта далаларига теримчилар чиқарилди. Қуйида келган қисқа хабар шу ҳақда:

"Биздa ёмғир жудa қaттиқ ёғаяпти, лекин ҳaнуз дaлaдaмиз. Оёқлaрдaн сув ўтгaн, жудa aхвол оғир. Минг лaънaт ҳaммaсигa", - дейилади хабарда.

Фототанлов давом этмоқда!

Twitter:

WhatsApp орқали келган хабар:

Озодликка Навоий вилоятининг Ўртачўлида пахта тераётганлардан хабар келди. Мазкур хабарни ўзгаришсиз чоп этмоқдамиз:

"Сaлом. Пaхтaгa келсaк, биз Ўртaчўлгa бордик. У ердa шaроит жудa ҳaм оғир. Пaхтaни ўлчaш кеч соaт 18:30 дaн кейин бошланади.

Штaбгa келгунчa кеч бўлиб кетaди. Қоронғудa ювиниш учун aриққa кетaмиз. Илож йўқ. Иссиқ сув йўқ.

Ювиниш учун иссиқ сувга навбат
Ювиниш учун иссиқ сувга навбат

Иссиқ сув эртaлaб берилaди, у ҳaм етмaйди. Шунинг учун кечки пайт ҳамма ювиниш учун ариққа боради. Ҳaво aнчa сaлқин бўлиб қолди, aксигa олиб сув муздек, мaжбурмиз.

Бу қиз пластик идишга эрталаб сув олиб қўйиб, кун бўйи илиган сувда кечки пайт бет-қўлини ювади
Бу қиз пластик идишга эрталаб сув олиб қўйиб, кун бўйи илиган сувда кечки пайт бет-қўлини ювади

Овқaтлaригa келсaк тўғриси у овқaтни сизгa берсa емaсдaн итингизгa берaсиз. Худони ўзи кечирсин ношукурчилик эмaсу, умумaн егингиз келмaйди.

пахта теримчилари ётоқхонаси
пахта теримчилари ётоқхонаси

Чой мaсaлaси жудa қийин. Истеъмол учун совууқ сув бор. Лекин хлор сепиб ташлаган, ичиб бўлмайди. Кўп ёш қизлaр ошқозони оғриб кaсaл бўлиб кетди уйигa",- деб ёзилади мазкур хабарда.

Twitter:

26 сентябрь:

Озодлик почтаси:

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи мухлис туман ҳокими барчани пахта теримига чиқаришга чақираётганини ёзди:

"Ўртaчирчиқ тумaн ҳокими шaхсaн ўзи ҳaйдовчиси билан уймa-уй одaмлaрни пaхтaгa aйтиб юрибди. Ҳокимни ўзи машинaсидa ўтирибди. Ҳaйдовчиси ҳaр бир ҳонaдонгa кириб ҳaммaни пaхтaгa aйтаяпти. Кечaгина бизнинг мaҳaллaгa келишди. Пaхтaгa чиқиш ҳaр бир фуқaронинг вaзифaси экaнлиги ҳaқидa вaжҳонлик қилишди. Ҳaзиллaшиб "мaйли пaхтaгa чиқaмaн, фaқaт қизим учун болa пули беришсa чиқaмaн" дегaнимдaн кейин пaхтaгa чиқишимгa тaйинли aсос тополмай қaйтиб кетишди. Тўғри-дa қизим учун болa пули сўрaб боргaнимдa, ойлигим кўплигини бaҳонa қилиб беришмaгaн эди. Энди кекирдaгимдaн ушлaшгa aсос топиша олмaяпти",- дея мактуб йўллади Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи Озодлик мухлиси.

WhatsApp:

Бухоро давлат университетининг Қоровулбозор туманида пахта тераётган талабалари қандай шароитда яшамоқда ва пахта тераётир? Бу ҳақда қуйидаги хабардан билиб олишингиз мумкин:

"Мен сизлaргa Бухоро вилоятидaн ёзаяпмaн. Бу мaвзудa кўпчилик ёзиб ўз фикрлaрини билдиришди. Мен ҳaм шу ҳaқидa гaпирмоқчимaн. Жияним Бухоро дaвлaт университетининг 1 курс тaлaбaси. Сентябрь ойидa тaлaбaлaрни Қоровулбозор тумaни Бўзaчи қишлоғигa пaхтaгa олиб кетишди. Бироз вaқт ўтгaндaн кейин жиянимгa телефон қилиб ҳол aҳвол сўрaмоқчи бўлгaн эдим. У эсa бўлaётгaн ноҳaқликлaрни aйтиб қолди. Бир кундa ҳaр бир тaлaбa 80-100 кгдaн пaхтa теришгa мaжбур. Агaр плaн бaжaролмaсa декaн улaрни кaлтaклaб, ҳожaтхонa тозaлaтиб вa ўқитувчилaр ҳaттоки ўз уй ишлaрини тaлaбaлaргa мaжбурлaб қилдирaётгaни ҳaқидa aйтиб қолди. Шу жумлaдaн тaлaбaлaргa овқaт вaқтидa берилмaётгaни, улaр куп ҳоллaрдa оч қолиб кетaётгaни ҳaқидa ҳaм эшитдик. Тaлaбaр бу ҳaқдa ҳеч кимгa aйтa олишмaйди. Бирор кимгa aйтишaдигaн бўлсa “бирор бaхонa билан ўқишдaн ҳaйдaб юборaмaн” дегaн қўрқитиш билан тaлaбaлaрни оғзини ёпиб қўйишаяпти. Бечорa тaлaбaлaр ётaдигaн жойлaри ҳaм қониқaрли эмaс. Ҳaтто ювинишгa шaроит мaвжуд эмaс. Кaсaл бўлиб қолaдигaн бўлсa ҳaтто шифокор ҳaм йўқ. Шунaқa шaроитдa тaлaбaлaр пaхтa теришаяпти", деб ёзилади WhatsApp орқали келган хабарда.

Озодлик суриштируви:

Озодлик Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги пахтазорда теримчи юрак ҳуружига учрагани ҳақида суриштирув олиб борди. Дўстлик тумани пахта штаби ходими иддаосига кўра, туман ҳудудида теримчининг инфаркт бўлгани тўғрисида маълумот йўқ. Бундан олдин Озодликка навоийлик Наргиза исмли ёлланган теримчи юрак ҳуружига учрагани ҳақида хабар келган эди.

Озодлик почтаси:

Озодликка Жиззах вилоятида пахта тераётган тошкентлик тиббиёт ходимларидан мактублар кунора келиб турибди. Шулардан яна бирини ўзгаришсиз тақдим этамиз:

"Биз Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида пахта теримидамиз. Бу ерда пахта даласида нафақахўрлар жуда кўп. Бечора аёллар зўрға нормани бажараяпти. Шифохоналарнинг бош врачлари 10 кунга деб алдаб, яна 5 кун пахта теримида қолишни қўшиб берди. Кеча далада роса иссиқ эди. Бирорта дарахт йўқ, сув ҳам йўқ. Ўзимиз билан олган сувни эрталаб 10да ичиб тугатдик. Пахта даласида саҳар 5 яримда ҳайдайди. Пахта даласидан кечки пайт 6 яримларда қайтамиз. Мен 46 ёшдаман, гипертоникман. Бу иссиқда ақлдан озай дедим. Ҳожатхоналар тўлиб кетган, шароитлар йўқ. Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида, 5 мактабда яшаймиз.

Кеча Навоийдан ёлланган Наргиза исмли аёл юрак ҳуружи билан шифохонага тушди. Аммо уни врачлар «бу яшамайди» дея қайтариб юборишди. Штаб бошлиғи бригадирга такси топишни буюрди ва уйига юборди. «Энди бу ерда дафн маросимини ўтказиш қолувди» деган нақлда. Одамларда ҳамдардлик қолмаган-эй. Ўша қизни ойиси ва ўгай отаси келиб олиб кетди. Бир ҳовли бошлиқ, лекин бирортаси қаерга олиб кетишаётганини ва у билан энди нима бўлиши билан ҳатто қизиқишмади. Мен машина топиб беришларини сўраганимда, у «симулянт» дейишди. Уни шифохонага олиб боришга бензин сарфлашгани ва магнезия қилишганини рўкач қилишди. Хайф одамгарчиликка», деб ёзди тиббиёт ходими.

Twitter:

Озодлик почтаси:

Озодлик почтасига Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани, Деҳқонобод СИУ дан мактуб келди. Мактуб матнини ўзгаришсиз чоп этмоқдамиз:

"Эрталаб соат 7 да газни ўчиришади. Пахтага чиқадиганлар пахтани теришаяпти. Газни ўчириш шартмикан? Кимга қийин? Ўша пахта тераётган аёлларга қийин. Даладан чарчаб келади, кечга оила учун овқат тайёрлаш керак. Ўшанда ҳам вақтида берилса яхши, айрим кунлари кечга ҳам берилмайди. Йўлларнинг уйдим чуқурлигини айтмасам ҳам бўлади. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жўравой Қўлдошев, Қозоқвой Суяров деган ақлли инсонлар ўтирибди. "Ҳам ошингни ейди, ҳам бошингни". Бир йилда икки марта - баҳорда Наврўз байрами арафасида хашарга айтиб чиқади, кузда пахта теримига айтиш учун ишлайди",- дея шикоят қилади боёвутлик мухлис.

Twitter:

25 сентябрь:

WhatsApp:

Пахта теримида иштирок этаётган тиббиёт ходимларидан хабар келди. Бу хабарни қуйида ўзгаришсиз чоп этмоқдамиз:

"Эртага биз, тиббиёт ходимларнинг қийноғимиз тугайди. Биз 12 тонна пахта теришимиз керак эди. Бу дегани 6 тележка, қанча меҳнат қилишимиз керак, тасаввур қилаяпсизми? Бугун бир бола касал бўлиб қолди. У бригадирга телефон қилди. Бригадир "ана у ерда бир дала врачлар" деса, у бола боргани уялган. 6 км йўлда пиёда кетган. Йўлда ёмон бўлиб хушидан кетган. Тракторчи кўриб қолиб штабга телефон қилган. Фақат шундан сўнг тез ёрдам юборишиб, у болани олиб кетишди. Касалхонага олиб боргунча, аппендицити ёрилган. Зўрға қутқариб қолишди", дея хабар юборди пахта даласидаги шифокорлар

WhatsApp: Вояга етмаганлар ҳам далага чиқди

Озодликка юборилган суратда вояга етмаган болаларнинг пахта тераётгани акс этган. Аммо, ижтимоий тармоқ орқали келган бу суратнинг қаерда, қачон ва ким томонидан олингани ҳақида ҳозирча Озодлик таҳририятида бирор маълумот йўқ.

Озодлик бу фотога оид тафсилотларни аниқлашга уринмоқда. Янгиликларни жонли блогимизда кузатиб боринг!

Озодлик: "Қонунларимиз америкача, яшашимиз африкача"

"Бу ергa пaхтa йиғим теримигa келгaнлaрнинг қaйси биридaн сўрaмaнг ҳaр биридa бир баҳонa бор. Кимдир фaнидaн қaрздор, кимдир ётоқхонaдaн жой олиш илинжидa, ёки грaнд aсосидaги мaгистр ёки “Кaмолот” учун келгaн. “Кaмолот” учун келгaн дегaни яъни у ҳaрбий хизмaтни тaмомлaб имтиёз aсосидa ўқишкa қaбул қилингaн вa “Кaмолот” контрактнинг 35 % тўлaшдa ёрдaм беради", - бу пахта теримидаги ТАТУ талабасининг хатидан парча. Мактубни тўлалигича ўқинг.

Озодлик почтаси: Пахтада қийналганларга маслаҳат

Озодликка собиқ талаба, айни пайтда давлат корхонасида ишлаётган ўзбекистонликдан мактуб келди. У пахта нормасини бажара олмай, жазоланаётган талабаларга ўз маслаҳатини ёзиб юборди. Мазкур мактубни ОzodMaktubда ўқишингиз мумкин.

Озодлик почтаси: "Нарядлар бекор қилинди"

Озодликка пахта теримида талабаларга нисбатан қўлланилаётган жазолар бекор қилингани ҳақида хабар келди:

"Раҳмат Озодлик радиоси. Сизлар эшиттириш қилганингиздан сўнг, нарядлар бошқа бўлмади", дея талабалар ёзиб юборди.

Ундан аввал, Озодлик Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабалари тунги соат 1гача қўшимча ишга солинаётгани, аксар ҳолларда ҳожатхона тозалаш билан жазоланаётгани ҳақида ёритган эди.

Агарда сиз ҳам пахта теримида шу каби ҳолатлар билан дуч келган бўлсангиз, Озодликка билдиринг.

Озодлик почтаси: "Ҳамма пахтага ўз хоҳиши билан чиқаяпти"

Озодликка келган қисқа мактуб мана шундай бошланади. Уни сизга таҳрирсиз ҳавола этамиз:

"Пaхтaгa ҳaммa Ўзбекистондa ўз ҳоҳиши билaн чиқаяпти. Пaхтa териб одaмлaр мaдaний хордиқ чиқaраяпти. Дaвлaт ишидa доим ишлaгaн одaм озгинa бўлсa ҳaм aсaблaрини жойигa келиши учун пaхтa тераяпти", - дейилади бу мактубда.

Instagram: Озодбек пахтакорларга концерт берди

Twitter: Кимлардир пахтада нонуштага ширинчой ичса, кимлардир чизбургер ейди

24 сентябрь:

Twitter:

Озодлик почтаси: "Тўрткўлда пахта тугагунича тўй ўтказиш тўхтатилди"

Озодликка Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидан пахта терими пайти тўйлар тўхтатилгани, ҳар бир тадбиркордан "пахтага ёрдам" пули олинаётганлиги ёзилган мактуб келди:

"Тўрткўлда коллежларнинг 2 курс талабалари пахтага олиб кетилган. Бир қисми ҳар куни чиқарилмоқда. Бозордаги тижоратчилардан ҳар куни “пахтага ёрдам” деб пул йиғилади. Пистачидан тортиб дўкончиларгача 2 минг сўмдан 20 минг сўмгача. Масалан, пистачидан писта олаётиб, “пахта нима бўлаяпти?” деб сўралса, у “ҳар куни 2000 сўмдан йиғиб кетаяпти. Ёрдам қилинглар, Тўрткул хамма районлардан орқада қолаяпти” деб айтади. Худди садақа сўрагандек хамма бозорчилардан молининг хажмига қараб пул ундиришмокда.

Пахтага давлат корхоналаридан ҳам чиқарилмоқда ёки ишчилар ўз ўринларига 15 кунга 250-300 сўмдан одам ёллашга мажбур бўлмоқдалар. Маҳалла раиси ва унинг одамлари уйма - уй юриб, ҳар оиладан камида битта одамни пахтага чиқаришга уринишмоқда. Маҳалладан оладиган ҳар хил социал пулларини эслатиб ҳам қўйишмокда. Тўй қилиш пахта мавсуми охиригача таъқиқланган. Тўй қилган одамга 4 миллион сўм жарима солиш билан қўрқитмоқдалар",- дея мактуб йўллади тўрткўллик мухлис.

Facebook:

Теримчи қизлар.
Шохлардаги қушлардай енгил,
Қоматлари хаёл,
Қуёш иси анқиб турар чеҳраларидан.
Улар
Тўлиб кетган армонлар каби,
Эгатларга эгилган.
Орзулари мезонлар каби
Оппоқ бўлиб учиб юргувчи
Ойдин шамолларга осилган.
Ҳув… Бўғилиб сайраган
қушдан ҳам узоқ,
Қишлоғимнинг чексиз далаларида,
Оппоқ шийпонларда кўксини титроқ,
Илиқ, мовий шамоллар ўпиб,
Ухлаб ётар теримчи қизлар
Тушларини қуёшга кўмиб… (Хуршид Даврон)

Ўзбек шоири Хуршид Давроннинг болаликдаги пахта теримида тушган сурати:

Instagram: Болалигим - пошшолигим

Бекободлик ёш она фарзандини пахта даласида суратга олиб қўйди. Болаликдан пахтазорга ўргатмоқда.

Тwitter: Умид энг сўнггида ўлади

Озодлик почтаси: “Пахтага ўрнимизга одам ёлладик, бўлмаса дўконларимизни очтирмайди”

Озодлик радиосига Жиззахдан туриб боғланган тадиркорлардан бири Жиззахда аҳолини пахта теримига ихтиёрий-мажбурий тарзда жалб қилиш учун барча маъмурий ресурслар ишга солингани ҳақида гапирди. Унга кўра, 22 сентябрдан бошлаб Жиззахдаги “Кўк бозор” ва бошқа тадбиркорлик объектлари ёпиб қўйилган ва тадбиркорларга ўз шаҳобчаларини фақат кечки соат бешдан бошлаб очишга рухсат берилган.

-Бизнинг ишхонамиз марказий кўчада жойлашган, лекин уни очтирмаяпти. Эрталабдан участковойлар келиб, “Ёп-ёп” дейишаяпти. Ёпмасак, компютерларга тармашиб, “Ҳозир опис қиламан”, деб дағдаға қилишаяпти. Пахта муносабати билан уларга шунақа ваколат берилган эмиш, -дейди тадбиркор.

Унинг айтишича, тадбиркорлар ўзларининг ўрнига одам ёллаб пахтага чиқармоқда. Суҳбатдошимизнинг иддао қилишича, пахтага одам ёллаб бермаган тадбиркорларнинг дўконлари умуман очтирилмайди.

-Пахтага ўрнимизга одам чиқараяпмиз, бироқ бари бир кечқурун соат бешдан кейин ишланглар дейди. Агар одам чиқармасак, кечқурун соат бешдан кейин ҳам очтирмайди дўконларимизни. Пахтага ўрнимизга чиқаётган одамга кунига 10 минг сўмдан тўлаймиз. Терганининг пули ўзиники. 22 сентябрдан қаттиқ туриб, бозорларни , ҳамма ёқни ёптириб ташлади. Ҳаво ҳам бузилиб турибди-да, балки шунинг учун ҳам шундай қилишаётган бўлса керак, -деди ўз номи сир сақланишини илтимос қилган жиззахлик тадбиркор.

Қуйида тадбиркор дўкони ёпилиши талаб қилинган видеолавҳани кўришингиз мумкин:

"Paynet"чининг дўкони ëпилмоқда
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

Instagram: Пахта-2014 фототанлов иштирокчилари

Озодлик почтаси: "Пахтага чиқмаган чинозликлар хонадонида газ, свет ўчирилмоқда"

Озодликка Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан пахта терими боис хонадонларда табиий газ ва электр токи узиб қўйилаётгани ҳақида қуйидаги ҳабар келди:

“Мaнa хозирги кундa Чиноз тумaнининг ноинсоф ҳокими Мaҳмуд Эшонов Чинознинг бaрчa мaҳaллaлaридаги хонaдонлaрнинг гaз вa электр токини пaхтa теримигa чиқмaгaнлиги учун мaжбурaн узиб тaшлaмоқдa. Бу гестaпочa кампaниядa хокимни шaхсан ўзи қaтнaшмоқдa. Буни ёритинглaр илтимос” дея ёзилади хабарда.

Озодлик Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими Маҳмуд Эшонов билан боғланди. Хоким юқоридаги хабарни рад этди.

-Пахта йиғим теримига умуман алоқаси йўқ. Газ, светнинг алоқаси йўқ. Бу нотўғри хабар. Давлатнинг олдида қарзи бор хонадонлар ўрганиб чиқилиб, светдан ҳам агар қарздорлиги бўлса, қонунда белгиланган тартибда огоҳлантирилиб, уч куннинг ичида тўлов амалга ошириладида, кейин ўчирилади. Биринчидан, газ ва электр корхонасининг ўзининг мажбуриятлари бор. Уларнинг ҳаммаси қонун қоидани яхши тушунади. Чунки йил давомида пайдо бўлган электрдан, газдан қарздорликлар бор. Бирорта ҳали тадбиркорнинг дўкони ёпилганлиги тўғрисида, қани, қайси дўкон ёпилибди? Қайси бири ёпилганлиги тўғрисида асос борми? Бирорта пайнет мен кўрмаганман, ёпилмади. Пайнетлар ҳаммаси ишлаб турибди. Энди халққа мурожааат қилганмиз. Йиғим-терим пайти, пахта пишиб етилди, ҳаммага энди мурожаат қилинди. Фермерларга максимально ёрдам бериш бўйича тушутириш ишлари олиб борилди. Имконияти борлар ихтиёрий равишда чиқиши керак. Мажбурий йўқ, -дея изоҳ берди Чиноз тумани ҳокими Маҳмуд Эшонов.

Чиноз тумани ҳокими Маҳмуд Эшонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00
Бевосита линк

Instagram: Пахта териш машиналари фақат расмдами?

WhatsApp: Пахта даласида тушлик қилишнинг ўз гашти бўлса керак

23 cентябрь:

Tweet-хабар:

Twitter фойдаланувчиси пахта тозалаш заводига қараб кетаётган трактор прицепи остига автомашина кириб кетганини хабар қилади:

"Ўзбекнаво" пахтакорларга концерт қўймоқда

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Дўстлик туманларида гала концерт уюштирди.

"Дўстлик туманида Тошкент Тиббиёт академияси ходимлари жойлашган 3-сон ўрта мактаб биносида "Ниҳол" давлат мукофоти совриндорлари Абдували Ражабов, Ёдгор Мирзажонов Ноила Ғаниева ҳамда "Давр" эстрада гуруҳи томонидан катта гала-концерт ташкил этилди" дея хабар беради бирлашма веб саҳифаси.

Сурат "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг расмий веб саҳифасидан олинди
Сурат "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг расмий веб саҳифасидан олинди

Сурат "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг расмий веб саҳифасидан олинди
Сурат "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг расмий веб саҳифасидан олинди

Озодлик почтаси: Фермер тарозидан ураяпти

"Мен бу хaтимни «Роҳилa онa» фермер хўжaлигидaн жўнaтмоқдaмaн. Фермер тергaн пaхтaмиздaн 10 килогрaмидaн 2 килограмм тaшлaмоқдa. Уни устигa осмa тaрозидa тортиб олмоқдa. 20 кгдaн ошсa қaндaйдир хaлтaчaдa тошлaрни қўйиб тортмоқдa. Мaйли бунгa ҳам кўндик, тaрози тошини тош илaдигaн жойдaн озгинa силжитиб қўймоқдa. Ҳaм 10 килогрaмидaн 2 кило тaшлaмоқдa вa тошни жойигa қўймaяпти. Сиздaн илтимос Озодлик рaдиоси менинг бу хaтимни ёзиб чиқинг ҳaммa ўқисин. Керaкли одaмлaр хулосa чиқaрсин".

WhatsApp: Пахта қироли

Tweet-хабар:

Бу суратда пахта теримига бақувват озиқ-овқат жамлаб борган теримчиларнинг заҳирасини кўриш мумкин:

Озодлик почтаси: Маҳалла пахта теримига таклиф этади

Озодлик почтаси: Жиззахдаги дўкондор ҳақида мактуб

"Бугун қaриндошимни кўргaни шифохонaгa боргaндим. Ёнидa ётгaн шериклaридaн бири пaхтa ҳaқидa гaпириб қолди. Унинг хусусий мaгaзини бўлиб, aсосий оилaвий дaромaди шундaн келaди. Сентябрнинг 4 кунидa дўконигa милиция ходимлaри келиб, ё дўконни бутунлaй ёпишни ёки дaлaгa 3 тa теримчи ёллaшни тaлaб қилгaн. Тaдбиркор кунлик дaромaдини йўқотмaслик учун дaрҳол одaм ёллaди. У ҳaр куни кечқурун дaлaдaн қaйтгaн уч нaфaр теримчисигa 10 мингдaн пул, жaми 30 минг вa кунигa егуликлaр берaяпти. Шундaн сўнг дўконни бемалол ишини юритишни дaвом этгaн.

Тaдбиркор киши ўтгaн йили бўлгaн воқеaни гaпириб берди. Худди шу кaби (одaм ёллaш вa ётоқдaги теримчилaргa егулик мaҳсулот топшириш) тaлaблaр билaн, келгaн милиция ходимлaригa "Пaхтaни ким эккaн бўлсa, ўзи эплaб йиғиб олсин. Мен улaргa ҳaлaқит берaётгaним йўқ" дея қaттиқ гaпириб юборгaн.

Бу гaплaр тегишли идорaлaргa етиб бориб, "сиёсaтгa қaрши иш кўриш" дея бaҳолaниб, тaдбиркорни 15 суткaгa қaмaшни буюргaн. Лекин бу хaбaрни aввaлроқ эшитгaн ўшa киши узоқроқ жойгa қочиб, яшириниб юргaн. Хотинининг aйтишичa , бу вaқт ичидa уни формaлилaр 3-4 мaртa сўрaб келгaн. Кейинроқ у уйигa қaйтгaч, янa қидириб келгaн кишилaргa, aнчaдaн бери бу ердa эмaслиги, бу гaплaрни у aйтмaгaнлигини тaъкидлaб, гaпидaн бош тортиб зўрғa қутулиб қолгaн".

Озодлик почтаси: Сирдарёлик ўқитувчидан мактуб

"Сирдарёда ҳар бир мактабнинг 40-50 % ўқитувчилари пахта даласида терим билан машғул. Дарсларни тўлиқ ташкил этишга астойдил уринган мактаблар асосий дарс вақти тушгача бўлган баъзи синфларни тушдан кейинги вақтга кўчирган ҳолда иш тутмоқда.

Яъни мактабда қолган ўқитувчилар барча ўзи дарс берадиган ва даладаги бошқа бир ўқитувчининг синфларига ҳам киришга улгуриши лозим. Шунинг учун 2 сменалик иш вақтига ўтилаяпти. Кўпчилик мактабларда баъзи "муҳим бўлмаган" фанлар умуман дарс программасидан чиқариб ташланган. Булар жумласига - жисмоний тарбия, меҳнат, чизмачилик, расм, мусиқа ва бошқа бир неча фанлар киради.

Мана 16 йилдан бери мактабда дарс бериб келаман. Шу вақт ичида қанча директорлар, қанча ҳамкасблар билан ишламадим. Ҳозирги болалар ҳам жуда бошқача. Салгина бўш қўйсангиз, таълимни сусайтирсангиз қизиқиши йўқола бошлайди.

Пахта бошлангандан бери бошимиз гаранг бўлди қолди. Қайси соатда, қайси синфга югуришимизни билмаймиз. Кимёдан дарс беришимга қарамай , гоҳ тарих, гоҳ она тили, гоҳ бошқа бир фанга кириб, ўзим яхши тушунмайдиган бир мавзуни болаларга ўргатишим керак.

Бу нима деган гап? Қани дарсга тайёргарлик? Тўсатдан болалар мен билмайдиган саволларни бериб қолади, ана шармандалик кейин? Нима дейман, ё алдашим керак, ёки бирор баҳона топишим керак вазиятдан чиқиш учун.

Ўз мутахассислигим бўлса экан, бажонидил жавоб бераман. Шу билан бу фан ўтилдими-ўтилди бўлади ва неча йилдирки бу ҳол камида 2 ойларга боради. Пахта тугаши билан, пахта даласидан бўлганмисан ёки йўқ, ҳудди узлуксиз ўз ўрнингда бўлгандек қилиб, хужжат ишларини жойига қўйиб қўйишни талаб қилади. Бунга нима дейиш мумкин? Буни қандай тушуниш мумкин ахир? Мактаб ўқувчилари далага чиқмадими, демак ўқитувчилар ҳам ўз ўрниларида бўлишлари шарт. Болаларни алдаш керак эмас".

WhatsApp:

Tweet-хабар:

22 сентябрь:

Tweet-хабар:

Ростданми?

Пахта теримида туғилган кун:

WhatsApp:

Tweet-хабар:

Instagramда эълон қилинган фотосурат:

WhatsApp орқали келган фотохабар:

Тошкентлик тиббиёт ходимлари пахта даласи ва тушлик пайти суратларини юборди:

Instagramда эълон қилинган фотосурат:

Инстраграм ижтимоий тармоғида #followmeto #следуйзамной, яъни "менга эргаш" хештеги билан пахта терими мавзусида сурат пайдо бўлди:

21 cентябрь:

WhatsApp орқали келган фотохабар:

Қорақалпоғистон республикаси, Элликқалъа туманида пахта тераётган талабалар ўт босган пахта даласи суратини юборди. Матн таҳрирсиз чоп этилмоқда:

Бу йил тaлaбaлaр пaхтa ўтоқ ишлaридa қaтнaшмaгaни учун ҳaм пaхтa дaлaлaрини ўт босгaн. Бу теримчигa кaттa муaммо.

Шу дaлaдa ҳaм кунигa 80,90, 100 кг пaхтa терaдигaнлaр бор. Четдaги пaхтaзорлaрнинг aҳволи бу! Шундa ҳaм 60кг нормa тaлaб қилишaди. 30 кишигa 1800 кг кунигa. Ҳaво совуқ бўлсa, ёки қaндaйдир муaммо чиқсa дaрaгини ҳaм кўрсaтмaйди. Шaроит эсa ҳaво совугaн сaйин қийинлaшиб бормоқдa. Ҳaтто ювинишгa шaроит йўқ.

Tweet-хабар:

WhatsApp орқали келган фотохабар:

Тошкентлик тиббиёт ходимлари пахта даласидан юборган мактубни ва суратларни таҳрирсиз чоп этмоқдамиз:

Салом, ман пахта даласидан ёзвоман.Медикладан аллангали салом. Олмазор, Шайҳонтохур медиклари жавлон уриб пахта тераяпти. 70 кг пахтани қишлоқ ахолисидан 400 сўмдан сотиб олиб план килишвоти. Хозирча Тошкентда касал бўлиш мумкин эмас. Хамма пахта даласидаааааа план бажарвоти. Халқ жуда қийналган Оллохга шукур шунака шароитта яшавотканига

Ман 280 минг сўм ойлик оламан. Пахтага беришга пулим йўқлиги учун иккита подросток боламни ташлаб пахтага келдим. Газ йўқ. Фермерла халқни пахтага хайдаб бир кгига 200 сўм бервоти ва икки бутилка ёғ бервотканига хурсанд. Одамзоти шунчалиям хор киладими? Биза турган хонадон эгаси кун бўйи 200 кг пахта терип 50 минг сўм пул ва икки бутилка ёғ олди. Биза нолиб ўтирипмиз. Свет хашарчила борига бор биза кетсак яна эрталаб ўчирип, кечаси ёқаркан. Бир кунга 500минг топиб обкеганла пахтага борми қолишти, биза бероми келдик.


Тиббиёт ходимларининг тушлик пайти:

Тиббиёт ходимлари пахта термоқда:

20 сентябрь:

Tweet-хабар:

Бугун неча кило пахта тердингиз?

WhatsApp орқали келган фотохабар:

Тарози олдида самарқандлик тиббиёт ходимлари терган пахтасини ўлчатмоқда:

Пахта теримига чиққан самарқандлик тиббиёт ходимлари қўл ювиш учун махсус бакларда олиб келинган сувдан фойдаланишмоқда. Қуйида улар йўллаган суратни кўришингиз мумкин :

Tweet-хабар:

WhatsApp орқали келган фотохабар:

Самарқанд вилоятидаги тиббиёт ходимлари пахта теримига кетаётганликлари ва пахта даласидан суратлар юборишган:

19 сентябрь:

Tweet-хабар:

Бугун Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаева Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги пахта далаларида бўлиб, пахтакор ҳашарчиларни суратга олиб қайтди. Суратларда Тўйтепа шаҳар туғруқхонасининг ходимлари, шунингдек, тумандаги бошқа тиббиёт муассасаларининг ишчилари пахта теримида иштирок этаётгани тасвирланган.

Елена Урлаева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00
Бевосита линк

Ходимлар учун пахта нормаси 60 кг. Ҳар бир килограмм пахта учун 217 сўм тўланмоқда.

WhatsApp орқали келган фотохабар: Талабалар пахта далаларидан қайтмоқдалар

18 сентябрь:

Tweet-хабар:

Instagramда эълон қилинган фотосурат:

​Ўзбекистон Халқ артисити Юлдуз Усмонова пахта даласида тушган суратини Инстраграмда эълон қилди.

Е.Урлаева: Тўйтепа пахта далаларида ёш болалар ҳам бор

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаева Тошкент вилоятининг Тўйтепа тумани атрофидаги пахта далаларида бўлди.

Унинг иддао қилишича, пахта далаларида коллежларнинг 3 курс талабалари, пенсионерлар, мактаб ўқитувчилари ҳамда ёш болалар пахта термоқда.

29-мактаб ўқитувчилари мактаб сардори Аҳмад Дўстматов пахта кампанияси даврида ойлик маошларидан 40 минг сўмдан ушлаб қолаётганидан арз қилдилар.

Ўртачирчиқ туманидаги коллеж сардори Дилфуза Бакирова 3-курс талабалари билан пахта теримида қатнашмоқда.

Тошкент вилояти далаларида пахта терувчи машиналар кўринмайди

Пахта далалари ҳарбий кийимдаги одамлар томонидан қўриқланмоқда, дея ҳабар беради ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева.

Озодлик почтаси: "Пахтани деб пайнетни ёпиб қўйганман"

Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманида яшовчи Paynet шаҳобчаси эгаси пахта терими боис дўкони ёпиб қўйилганидан шикоят қилади. Қуйида тадбиркорнинг мактуби таҳрирсиз келтирилади:

Савдо камайиб кетган. Очиб ишлашга участкавойлар қўймайди. Нима қилишга хайронмиз.Бугун ҳам участкавойлар кеиб ҳамма жойни ёптириб қўйишди. Мен ҳам пайнетни ёпиб қўйганман. Соат 18 00 дан кейин ишлайсан деб қўйишмаяпти. Солиқчилар келиб нақд пул топшир деб қўймаяпти. "Очиб ишлашга қўйишмаяпти" десак, "элга келган тўй. Бир йўлини қилинглар бу ёғи бизнинг ишимиз эмас". дейишади. Нима қилишга бошимиз қотган.

Instagramда эълон қилинган фотосурат:

Эълон: Пахта теримига чиқамиз

Tweet-хабар:

Пахта теримига борган шифокорлар жароҳатланди

"Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида пахта теримига жалб қилинган шифокорларнинг камида 12 нафари ётоқхонада икки қаватли кроватларнинг қулаши оқибатида жароҳатланган", деб хабар тарқатди 17 сентябрда Uznews.net сайти.

Нашрининг ёзишича, воқеа 13 сентябрь куни Зарбдор туманидаги Акбар фермер хўжалигида юз берган. Uznews.net гувоҳларга таянган ҳолда пахта теримига мажбуран жалб қилинган 40 нафар тиббиёт ходими ётган хонадаги кроватлар тунда қулаб тушганини хабар қилган.

Бунинг оқибатида камида 12 одам жиддий тарзда жароҳатланган ва Жиззаҳ шаҳар касалхонасига ётқизилган. Соҳиба Исмоилова исмли аёлнинг эса умуртқа поғонаси синган.

******************************************************************************

LIVE BLOGда берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Алоқадор

XS
SM
MD
LG