Халқаро тоифадаги футбол ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Эрматовга Тошкент давлат иқтисодиёт университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедрасининг фахрий профессори унвони топширилди.
12news.uz нашри хабарига кўра, шу ҳақдаги қарор мазкур олийгоҳнинг Илмий кенгаши томонидан қабул қилинган.
Жорий йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилган Равшан Эрматов июль ойи охирида Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
Эрматов ва ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловга мамлакат президенти совғалари – Malibu ва Orlando автомобиллари ҳам топширилган.
Равшан Эрматов 2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида бешта ва жорий йил Бразилиядаги чемпионатда тўртта, жами, жаҳон чемпионатида тўққизта ўйинни бошқарган ягона ҳакам бўлди ва 20 йиллик рекордни янгилади.