Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:33

Самарқандда табиий газ йўқлиги учун чироқ ўчирилаяпти


Самарқанд шаҳрида 5 октябрдан бошлаб кунига фақат 5-6 соат электр берилаяпти. Самарқанд электр тармоқлари идорасига кўра, шаҳарда табиий газ етишмовчилиги сабаб электр энергиясига талаб ошиб кетгани сабабли чироқни ўчириш орқали электр тежалмоқда.

Қурбон Ҳайитининг эртасидан бошлаб Самарқанд шаҳрида электрни қуввати ўта чекланган мқидорда берилмоқда.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган самарқандлик тадбиркор йигитга кўра, электр етишмовчилигидан айниқса, савдогарлар азият чекмоқда:

- Ҳайитдан кейин чироқ ўчиши бошланди. Мана ҳозир ҳам йўқ. Эрталаб соат 8да келиб дўконни очдик. Чироқ 1 соат ё бўлди, ё бўлмади мана ҳозир яна йўқ. Свет бўлмаса, жуда оғир шароит бўлади. Суткасига свет 5-6 соат бўлаяпти. Қолган пайти ўчади. Бу 5-6 соат бирданига бермайди. 3 соат свет ўчса, 1 соат ё ярим соат бераяпти. Кейин яна ўчаяпти. Савдо-сотиқ барибир свет бўлмаса, бўлмайди. Баъзилари пайнет, баъзилари устахона. Ҳаммаси свет билан ишлайди,- дейди исмини очиқламаган самарқандлик тадбиркор.

Бошқа бир суҳбатдошга кўра, чироқ чекланиши ортидан аҳолининг муаммолари ҳам кўпайган:

- Светофорлар ҳам ишламаяпти. Кўп жойда билинаяпти свет йўқлиги. Уйда 5 минут беради, 10 минут ўчиради,- дея шикоят қилди самарқандлик суҳбатдошимиз.

Озодлик мухбири Самарқанд шаҳар электр тармоқлари идорасига мурожаат қилиб, чироқнинг ўчирилиш сабаблари билан қизиқди.

- Сабаби 110 киловаттлик лимитимиз кам бўлиб қолган. Шунинг учун ўчирилаяпти. Ортиқча нагрузка олаяпмиз. Лимтдан ташқари ортиқча свет олаяпмиз. Шунинг учун ўчирилаяпти. Газ йўқку, ҳамма плиткага ўтган. Шунга назрузка кўпайиб кетди. 500 ампер ўрнига, 1500 ампер свет олаяпмиз. Самарқандда лимитимиз унча эмас, - деди Самарқанд шаҳар электр тармоқлари идорасининг ўзини таништирмаган мулозими.

Ўтган йили ҳам кунлар совиши билан Самарқанд шаҳрида табиий газ ва чироқ чеклови бошланган ва 5 ноябрь куни шаҳарнинг Сартепа мавзеси Хўжасоат маҳалласи хотин-қизлари норозилик тариқасида автомобил йўлини тўсганидан сўнг маҳаллага газ берила бошлаган эди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида совуқ кунлар бошланиши билан табиий газ ва электр тармоғида узилишлар суркнали муаммога айланади.

XS
SM
MD
LG