Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:22

Украина Миллий гвардияси норозилик намойишига чиқди


Украина Миллий гвардияси аскарлари ҳарбий хизматдан демобилизация қилинишларини талаб қилиб, Киевдаги президент саройи олдида норозилик намойиши ўтказди. Киев расмийлари хизмат муддати тугаган аскарларни ҳарбийдан бўшатиш масаласи 16 октябрда ўтадиган Порошенко ва Путин учрашуви натижаларига қараб ҳал қилинишини билдирмоқда.

Украина матбуотининг билдиришича, 16 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Петро Порошенко Италиянинг Милан шаҳрида музокаралар ўтказади.

Украина президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Генадий Зубко хизмат муддати тугаган аскарларни ҳарбийдан бўшатиш масаласи мазкур учрашув натижаларига қараб ҳал қилинишини билдирган.

Украинада Миллий гвардиянинг 300 оддий аскари 13 октябрь куни президент маъмурияти биноси олдига демобилизация ўтказиш талаби билан норозилик намойишига чиқди.

Украина Миллий гвардияси аскарлари Киевда ўтказган намойиш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:06 0:00

Намойиш пайтида президент саройи милиция томонидан қуршаб олинган ҳолда қўриқланган. Намойишчилар “Дембель”, деб ҳайқирганлар. Хабарларда айтилишича, аскарлар норозилигига бир ярим йилдан бери ҳарбий хизматдан демобилизация ўтказилмагани сабаб бўлган.

Аввалроқ мазкур ҳарбийлар узоқ вақтдан бери берилмай келинаётган ойликлари берилишини талаб қилиб намойишга чиққани айтилган эди. Бироқ аскарлар пул учун эмас, балки ўзларини ҳарбий хизматдан бўшатиш вақти аллақачон ўтиб кетганига қарамай, демобилизация қилинмаганликлари сабабли намойишга чиққанини билдирмоқдалар.

Аввалроқ Миллий гвардия қўмондони Степан Полторак хизмат муддати якунланганига қарамай, ҳарбийдан бўшатилмаётган ҳар бир аскарга 15 октябрь куни 750 долларгача бўлган миқдорда ойлик тўланишини, олти ой ва ундан кўп вақтдан бери ҳарбийдан бўшатилмаётган аскарларга эса мукофот пули ҳам берилишини ваъда қилди. У аскарларни фитнага учмасликка чақирди.

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Александр Кривенко эса намойишга чиққан аскарларнинг ҳеч бирига жазо чоралари қўлланилмаслигига ваъда берган.

Украина матбуоти Харьковда ҳам 50 нафар аскар Миллий гвардия аскарлари қўйган талаб билан намойишга чиққани ҳақида хабар берди.

Харьковда ўтган оддий аскарлар намойиши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:44 0:00

13 октябрь куни Украина президенти Петро Порошенко парламентга Миллий гвардия қўмондони Степан Полторакни мудофаа вазири лавозимига тайинлаш таклифини ҳам киритди.

Аввалги Мудофаа вазири Валерий Гелетей Иловайск шаҳрида россияпараст исёнчилар қуршовида қолган 100 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлгани ортидан истеъфо берган эди.

Украина Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари апрель ойидан бери россияпараст исёнчиларга қарши ҳарбий амалиётга жалб этилган. Украина шимолида ҳарбий амалиётлар пайтида шу кунгача 3660 одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG