Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:02

Россияда ўғирланган қашқадарёлик муҳожир Жаслиққа ташланди


Ўзбекистон исломий ҳаракатининг шу йил июнь ойида Карачи аэропортига ҳужум уюштиргани иддао қилинган 10 нафар худкуш аъзоси сурати.
Ўзбекистон исломий ҳаракатининг шу йил июнь ойида Карачи аэропортига ҳужум уюштиргани иддао қилинган 10 нафар худкуш аъзоси сурати.

Россияда номаълум шахслар томонидан 2013 йилда ўғирлаб кетилган қашқадарёлик 37 яшар Бахтиёр Бозоров 2014 йилнинг 13 сентябрида Ўзбекистондаги Жаслиқ қамоқхонасига йўлланди. Маҳкумнинг опаси Ойсанам Бозорованинг иддаосича, мавҳум тарзда Ўзбекистонга олиб келинган укасига Ўзбекистон ЖКнинг бир йўла 5 моддаси асосида Россия ҳудудида Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзо бўлиш ва террор гуруҳини тузиш айби қўйилган.

Қашқадарёда Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзоликда айбланган 70 га яқин шахсдан бири - 1977 йилда туғилган, Қарши шаҳрининг Миртемир кўчасида истиқомат қилган Бахтиёр Бозоровнинг опаси Ойсанам Бозорова иддаосича, укасига қўйилган айблов асоссиздир.

Ойсанам Бозорова 2010 йилнинг апрель ойида Россияга ишлагани кетган укаси 2013 йилнинг 17 августида номаълум шахслар томонидан ўғирланган ва сирли равишда Ўзбекистон республикаси ИИВ ертўласига тушиб қолганини айтмоқда.

Озодлик билан суҳбатда бу аёл укаси устидан 2014 йилнинг июнь ойида бўлган илк маҳкама "гувоҳ ва далилларсиз ўтган"и ва унда Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзо, деган "асоссиз қарор" қабул қилинганини даъво қилди.

- Укам ўзи ичувчи эди, наркологик диспансерда ҳам ётиб чиққан. 2010 йилда Россияга поездга билет олиб жўнатиб юборган эдик. Ўша кунимизга лаънатлар бўлсин! Ичса ҳам шу ерда - ёнимизда юрса яхши эди. Судда на далил бор, на гувоҳ бор. Олди, 15 йилга қамаб юборди. Шу адолатданми?! - деб даъво қилди Ойсанам Бозорова.

Илк маҳкама қарори устидан яқинлари ва ҳимоячилар киритган шикоят аризаси асосида 18 август куни ўтган апелляция тартибидаги маҳкама ҳам ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Ойсанам Бозорова укаси билан бир жиноий гуруҳ аъзоси сифатида судланган яна 5 шахс - булардан уч нафари аёл кишидир - аслида бир-бирини танимаслигини даъво қилмоқда.

- Мен уларни танимайман. Улар бир-бирини биринчи марта судда кўрди. Нигора деган қиз Москвадан келган экан, Жаҳон тиллари университетини битирган қиз экан. Уйига қидирув қоғози келгани учун ўзи Қарши ГУВДга борган, қамаб қўйишган. 6 ойлик чақалоғи онасининг қўлида қолиб кетди. Яна иккита қиз бор эди. Уларга 9 йилдан, укам билан яна бир йигитга 15 йилдан беришди, - дейди Ойсанам Бозорова.

Ойсанам Бозорова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:33 0:00
Бевосита линк

Озодликка 2014 йилнинг 19 августида чиқарилган ажрим нусхаси йўлланди.

Унда ёзилишича, судланганлар Қашқадарё вилоятида туғилган ва истиқомат қилган: Отабек Очилов(1977 йил, Қарши), Зафар Пўлатов(1986 йил, Қарши), Бахтиёр Бозоров(1977 йил, Қарши), Лолахон Қудратова(1967 йил, Марғилон), Нигора Эрназарова(1988 йил, Қарши) ҳамда Азиза Мухитдинова(номаълум)лардир.

Маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155-моддаси (Терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ҳамда 244-моддасининг 2- банди (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш)да айбдор топилган.

Суд ҳукмига кўра, бу шахслар Россия Федерациясига тирикчилик мақсадида бориб, 2010-1013 йилларда Покистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзо бўлган.

Шунингдек, ҳукмда айни шахслар ташкилот ғояларини мигрантлар орасида ёйиб, Ўзбекистондаги вазиятни беқарорлаштириш, конституциявий тузумга тажовуз қилиш ҳамда ўлкада халифалик қуришни режалагани қайд этилган:

“...шу мақсадда Россияда ишлаб топган пулларидан байтулмол учун 500 АҚШ доллари ажратиб, Россия Федерацияси ҳудудидан ўтувчи “Москва – Боку – Зоҳидон-Вана” поезди орқали Покистондаги террорчи гуруҳларга қўшилмоқчи бўлгани аниқланди. Шунингдек, Россия Федерациясининг номаълум гўшаларида ўқотар қуроллардан фойдаланиш, жиҳодчилик тайёргарлигидан ўтган жиноятчилар Ўзбекистондаги президентлик ва парламентар тузумини ўзгартиришни режалаштирган” дейилади суд ҳукмида.

37 яшар укаси Бахтиёр Бозоровга нисбатан 15 йиллик қамоқ жазоси белгилаган суд ҳукмини асоссиз, деб даъво қилган Ойсанам Бозорова Озодлик билан суҳбатда "бунга қадар тегишли жавоб бермаган" Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари, Олий суди ва бошқа масъул ташкилотларга мурожаат йўллади.

Суд ҳукмидан келтирилган нусхада айтилишича, Бахтиёр Бозоров муқаддам икки бора судланган. Биринчи бор катта миқдордаги талончилик учун, иккинчи бор эса катта миқдордаги ўғирлик учун.

Яқинлари даъвосича, мунтазам ичган ва намозхон бўлмаган; суд ҳукмига кўра эса, муқаддам талончилик ва ўғирлик учун қамалиб чиққан шахс, шу тариқа, Россияда диний радикал, террорчи ташкилот ҳисобланган Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзо бўлганлик ва Покистонга террорчилик учун кетишга ҳозирлик кўрганликда айбдор топилди.

Ўзбекистондаги “Эзгулик” жамиятининг судланувчилар ҳимоячилари ва қариндошларига таяниб ёзишича, ҳозир Қашқадарёда “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати”га мансубликда гумонланган яна 60 дан ортиқ шахсга нисбатан тергов ва суриштирув ишлари бормоқда.

Инсон ҳуқуқлари жамияти ўз баёнотида Қашқадарёда кечаётган "буюртма маҳкамалар"ни қоралаб, юқори инстанция судларини Ўзбекистон Республикаси ва халқаро ҳуқуқий нормаларга мутаносиб равишда қарорлар чиқаришга чақирган.

XS
SM
MD
LG