Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:54

Собиқ милиция ходими содир этган автоҳалокатда бир киши ўлди


Ўзбекистондаги авариялар йўл носозлиги боис содир бўлгани айтилади.
Ўзбекистондаги авариялар йўл носозлиги боис содир бўлгани айтилади.

19 октябрь куни Сурхондарёнинг Термиз туманида содир бўлган автоҳалокатда 29 яшар Нуриддин Тошбоев ҳалок бўлди. Воқеа гувоҳларига кўра, авария сабабчиси бўлган Тойота ҳайдовчиси ўзининг милицияда ишлашини пеш қилиб жавобгарликдан қутилишга уринган.

Мазкур авария йўл қоидасига зид тарзда¸ қарама - қарши йўлдан келаëтган Тойота машинасининг Матизга урилиши оқибатида келиб чиққан.

Воқеа гувоҳлариининг Озодликка айтишича, Тойота ҳайдовчиси ўзининг вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ишлашини иддао қилишди.

Термиз туман ИИБ ходимлари воқеа баëнномасида Тойота ҳайдовчиси ҳеч қаерда ишламайдиган шахс дея ëзилганини айтишди.

Бир киши ўлимига олиб келган автоҳалокат тафсилотларини Озодликнинг Республика ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси гапириб берди.

Манбанинг айтишича¸ воқеа 19 октябр кечаси Термиз туманида содир бўлган:

“Қарама қарши келаëтган Матиз автомобили Тойота русумли машина билан тўқнашган. Матиз ҳайдовчиси 1985 йил туғилган Тошбоев Нуриддин авария оқибатида жиддий жароҳат олди ва ўша куннинг ўзидаëқ касалхонада жон берди. Матиз машинасидаги қолган тўрт йўловчи жиддий яраланди. ДТП (Йўл транспорт ҳодисаси- таҳр.) сабабчиси сифатида кўрилаëтган Тойота автомобилини Термиз тумани Намуна қишлоғи яшовчиси 1967 йилда туғилган Шодиев Баҳтиëр бошқарган.”

Воқеа гувоҳларининг айтишича¸ Баҳтиëр Шодиев маст ҳолда Тойота автомобилини бошқарган ва қандайдир ҳужжатни кўрсатиб “Мен ГАИда ишлайман¸ менга ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди” дея воқеа жойини намойишкорона тарк қилган.

Сурхондарë вилоят йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси ходимлари эса Баҳтиëр Шодиев исмли шахс уларнинг штат жадвалида мавжуд эмаслигини таъкидлашди.

Айни пайтда Озодлик манбалари Баҳтиëр Шодиевнинг илгари милицияда ишлаганлигини билдиришди.

Ҳозирда мазкур автоҳалокат юзасидан Термиз туман ички ишлар бўлими ходимлари суриштирув олиб бормоқда.

Воқеа гувоҳлари авария содир бўлган йўлнинг яроқсизлигини ҳам ҳодиса сабабларидан бири ўлароқ келтиришди.

Бундан бир ой олдин айни воқеа содир бўлган Қарши- Шаҳрисабз йўлида Шаҳрисабз тумани Духчи қишлоғидаги касб-ҳунар коллежининг Муборак туманига пахтага сафарбар қилинган директори Ибодулла Бобоев автоҳалокатда нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG