Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:11

OzodWiki: Жиҳод нима?


Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайти мuslim.uzда куни кеча эълон қилинган “Бугуннинг энг таҳликали фитнаси” сарлавҳали мақола “ҳозир дунё жамоатчилигини ташвишга солиб турган масалалардан бири Яқин Шарқдаги, жумладан, Ироқ ва Суриядаги нотинч ҳолат” ҳақидадир.

Тилга олинган “икки мамлакатнинг каттагина ҳудудида назоратни қўлга олган Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИШИД) ноқонуний диний-экстремистик ташкилоти нафақат Ироқ, Сурия ёки ён-атрофдаги мамлакатлар, балки дунёдаги тинчлик ва барқарорликка хавф солаётгани” тўғрисидаги мақолада мана бу гап мавжуд:

“...Асл мақсад-моҳияти Ислом динига, пок эътиқодга қарши курашиш бўлган бу (ИШИД) каби ташкилотлар, оқимларнинг хатти-ҳаракати туфайли бугун “жиҳод”, “ҳижрат”, “халифа” каби тушунчалар янглиш маъно касб этмоқда. Бу сўзларни эшитган бошқа дин вакилларида салбий муносабат, баъзи ҳолларда эса қўрқув пайдо бўлмоқда. Ҳатто мусулмонларнинг ўзида ҳам англашилмовчиликлар юзага келяпти. Уламолар юқорида саналган тушунчалар қўпорувчи ташкилотлар ёки бузғунчи оқимлар талқин этаётган маънодан тамоман узоқ эканини қайта-қайта таъкидламоқдалар. Бироқ давомли ахборот хуружи ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти”.

OzodWiki эшиттириши мuslim.uzдаги мақолани ўқигач, унинг муаллифи тилга олган тушунчалардан бири - “жиҳод” сўзини Ўзбекча Википедия қандай тушунтирганига қизиқди.

Шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, Википедиянинг “жиҳод” мақоласи, юмшоқроқ айтганда, мукаммалликдан йироқ.

Лекин унинг мутолааси баъзилар учун жиҳод тушунчаси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш йўлида дастлабки қадам бўлиши мумкин.

Биз бугун Сизга яна икки нуфузли манбанинг жиҳод тўғрисидаги материалларини ҳавола қилмоқчимиз.

Улардан бири Ўзбек Совет энциклопедиясининг мана бу мақоласидир:

Ўзбек Совет энциклопедиясидан
Ўзбек Совет энциклопедиясидан

Иккинчиси эса, Мустақиллик йилларида нашр этилган Ўзбек Миллий энциклопедиясининг мана бу мақоласи:

Ўзбек Миллий энциклопедиясидан
Ўзбек Миллий энциклопедиясидан

Ўзбек Миллий энциклопедиясидан
Ўзбек Миллий энциклопедиясидан

OzodWiki бугун ҳавола қилаётган учта манбанинг (Ўзбекча Википедия, Ўзбек Совет энциклопедияси, Ўзбек Миллий энциклопедияси) жиҳод тўғрисидаги мақолаларини синчковлик билан ўқиган муштарий улар орасидаги баъзан жузъий, баъзида эса, анчайин жиддий фарқларни сезган бўлса керак.

OzodWikiнинг “жиҳод” тушунчасига оид ўқиб бўлаёзганингиз материали muslim.uz сайти муаллифи айтганидай, бу тушунча “қўпорувчи ташкилотлар ёки бузғунчи оқимлар талқин этаётган маънодан тамоман узоқ эканини” тушуниш йўлида Сизга ёрдамчи бўлди, деб умид қиламиз.

Материални тайёрлашда Wiki-экспертимиз Нодир Отаевнинг кўмагига таяндик.

OzodWiki – Озодлик радиосининг илмий-маърифий эшиттиришидир.

Унинг биринчи мавсуми жорий йил январида бошланиб, майда якунланган. Биринчи мавсум давомида Ўзбекча Википедияга ташрифлар 300%га ошиб кетган эди, яъни OzodWiki лойиҳаси иш бошламай туриб, Ўзбекча Википедия бош саҳифаси 20 368 марта кўрилган бўлса, мартга келиб бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 56 274 га етган эди!

OzodWiki ёзги таътилдан 16 октябрда қайтди ва иккинчи мавсумини бошлади.

XS
SM
MD
LG