Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:37

Каримов муҳим минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш учун Қозоғистонга боради


24-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов расмий сафар билан Қозоғистонга боради. Бу ҳақда маълум қилган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Борибой Жексембинга кўра¸ Каримовнинг янги сафари икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақига ҳисса қўшади.

“Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг 2014 йил 11 ноябрь куни Қозоғистон халқига мурожаатида айтилгани каби дунë жорий архитектурасининг ўзгариши ва глобал синовлар даврининг бошланиш эҳтимолига оид узоқни кўзловчи прогнозлари” икки давлат раҳбари муҳокама қиладиган кенг кўламли минтақавий ва халқаро масалалар қаторидадир¸ дейилади Қозоғистон элчиси тарқатган хабарда.

Жексембиннинг таъкидича¸ Назарбоев ва Каримовнинг катта ҳаëтий тажрибаси ва уларнинг халқаро сиëсатда эътироф этилган обрўси икки давлат ва минтақа олдида турган таҳдид ва таҳликаларни енгиб ўтиш рецептини топишга имкон беради.

Каримовнинг Қозоғистон сафари давомида қўшни ҳукуматлар турли даражада олиб борган музокаралар якуни сифатида ҳозирланган қатор икки томонлама келишувларнинг имзоланиши кутилмоқда.

“Мамлакатларимиз муаммоларнинг минтақадаги барча давлат манфаатлари инобатга олинган ҳолда халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этилиши тарафдори. Шу муносабат билан трансчегаравий дарëлар¸ хусусан¸ Сирдарë сувидан оқилона фойдаланиш юзасидан икки томонлама¸ кейинроқ эса¸ тўрт томонлама келишувлар имзоланишини энг оптимал ечим деб биламиз. Сув заҳираларидан биргаликда фойдаланиш масаласида ҳамма учун мақбул ечим топишни пайсалга солиш Марказий Осиë учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради”¸ деган фикрда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси.

Дунëнинг етакчи давлатлари бир-бирига нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаб турган ҳозирги шароитда бизнинг мамлакатларимиз учун икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик динамикасини кучайтириш ўта муҳимдир¸ деб таъкидлайди Қозоғистон элчиси.

Расмий рақамларга кўра¸ 2013 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 3¸2 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган ва 2012 йилга нисбатан 14 фоизга ошган. Жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра¸ ўзаро савдо ҳажми 3¸1 миллиард долларни ташкил этган ва бу 2013 йилнинг айни даврига нисбатан 25¸7 фоизга кўпдир.

Элчининг таъкидича¸ мавжуд транзит-транспорт коммуникацияларидан унумли фойдаланиш¸ тадбиркорлар ўртасидаги тўғрида-тўғри алоқаларни рағбатлантириш¸ шунингдек божхона назорати ва чегарадан ўтиш тартибини соддалаштириш¸ капитал ва иш кучининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш¸ шунингдек қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш¸ сақлаш ва етказиш Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларидаги истиқболли йўналишлардир.

XS
SM
MD
LG