Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:24

Telenor Vimpelkomнинг Ўзбекистондаги фаолияти бўйича ҳисоб берди


Норвегия ҳукумат арбоблари ва сиëсатчилари 19 ноябрь куни Telenor телекоммуникация ҳолдинги раҳбариятини Ўзбекистондаги корруопцион схемаларга алоқадорлик айби юзасидан саволга тутди.

Асосий акциялари Норвегия ҳукуматига қарашли бўлган Telenor Beeline брэнди остида ўзбек мобил алоқа бозоридаги энг йирик операторга айланган Vimpelkom ширкатининг 33 фоиз акциясига эгалик қилади.

Бош қароргоҳи Амстердамда жойлашган Vimpelcom ширкати эса¸ Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи¸ яқинларгача мамлакат мобил алоқа бозорини ўз назоратига олиб келган Гулнора Каримовага 25 миллион доллар пора берганликда гумонланмоқда.

Норвегияда чиқадиган “Klassekampen” нашри чоп этган ҳужжатларга кўра¸ Telenor Вимпелкомнинг Ўзбекистонда фаолият қилишга рухсат берувчи лицензияни қўлга киритиш учун Гулнора Каримованинг шахсий ëрдамчиси бўлган Гаяне Авакян номига Nordea банки орқали Гибралтарда расмийлаштирилган Takilant ширкати ҳисобига пул ўтказган.

Акциялари АҚШ биржаларида очиқ сотувга қўйиладиган Vimpelkom ширкатининг Ўзбекистондаги шўъбаси Beeline бу мамлакатдаги энг йирик мобил алоқа оператори ҳисобланади ва март ойида АҚШ Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар қўмитаси ҳамда Ҳолландия ҳукумати Vimpelkomнинг айнан Ўзбекистондагифаолияти юзасидан тафтиш бошлаган.

19 ноябрь куни Telenor бошқаруви кенгаши раиси ва президенти билан учрашган Норвегия Саноат вазири ва қатор парламент депутатлари ҳукумат назоратидаги ширкатдан Ўзбекистон бозорига кириш учун пора бермаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни сўрашди.

Бу сўровга жавобан Telenor раҳбарлари ўз ҳолдинги Vimpelcom ширкатининг айрим акцияларига эга бўлгани боис унинг фаолиятини тўлиқ назорат қилмаслиги ва Telenorнинг Ўзбекистон билан ҳеч қандай тўғридан-тўғри бизнеси йўқлигини билдирди.

Норвегия жамоатчилиги томонидан ташвиш билан қарши олинган коррупция жанжали Швеция прокурорлариTeliaSonera ширкатининг Ўзбекистон мобил алоқа бозорига кириш ва 3G лицензияси учун президентнинг тўнғичи Гулнора Каримовага 350 миллион доллар пора берганлиги айби билан жиноий иш қўзғагани ортидан бошланди.

Ҳозирда Швеция¸ Швейцария¸ Ҳолландия¸ Франция ва Норвегия прокуратураси ўрганаëтган терговнинг асосий фигурантлари бўлмиш Рустам Мадумаров¸ Гаяне Авкян ва Гулнора Каримоваларга нисбатан Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам жиноий иш қўзғаган. Мадумаров ва Авакян устидан суд ҳукм чиқарди¸ Каримованинг эса уй қамоғида қолаëтгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG