Асли бухоролик Самира ҳақида Ўзбекистон ва Россиядаги кўплаб Интернет нашрлари ëзди¸ қон саратонига чалинган бу қизалоқ ҳаëтини қутқариб қолиш учун турли хайрия акциялари ўтказилди ва ҳамон ўтказилмоқда. Саховатпеша ўзбекистонликларга Озодлик орқали ҳам мурожаат қилган Самиранинг онаси Гулруҳга кўра¸ қизалоқнинг Москва клиникасидаги икки йиллик муолажаси учун сўралаëтган 4¸5 миллион рублдан ҳозирга қадар хайрия йўли билан 400 минги йиғилган.
“Мен ëлғиз онаман. Ëлғиз фарзандим Самира Шарипова 4 ëшда оққанга чалинган. Ҳозирги пайтда Москва шаҳрининг Д.Рогачëв номидаги Болалар гемотологияси¸ онкология ва иммунология федерал илмий-клиник марказига ҳар кун қатна даволанаяпти. Қизимни даволаш ва илик кўчириш операцияси учун катта маблағ керак. Илтимос¸ имконингизга қараб ëрдам беринглар. Яхшилик албатта қайтади!” деб мурожаат қилади Самиранинг онаси Гулруҳ.
Озодлик билан суҳбатда Гулруҳ Самиранинг отаси ташлаб кетгани¸ ўз оиласининг эса¸ Тошкентдаги беш ойлик муолажалардан сўнг бундай қиммат операцияга ëрдам бера олмай қолганини айтади.
Гулруҳ билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.
Самира Шариповага ëрдам беришни истаганлар учун онаси сўрови билан қуйидаги телефон ва банк ҳисоби рақамларини тақдим этамиз:
Телефонлар: +79261520607; +79261520626;
Skype: samira2010262;
Россия СБЕРБАНКидаги рубль ҳисоб рақами:
N46607.810.23811.8150141
САФАРОВА ГУЛРУХ
НОМЕР КАРТОЧКИ СБЕРБАНКА: (рублевый)
5469 3800 3837 4541
НОМЕР КАРТОЧКИ СБЕРБАНКА: (вaлютный)
5469 3800 3753 0648
Western Union орқали Safarova Gulrukh номига пул ўтказиб¸ сўнгра махсус рақамларини телефон орқали билдириб қўйишингиз мумкин.