Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:13

Ўзбекистон газидан умид узган ўшликлар домларга “чаён печка” ўрнатишаяпти


"Ўшликлар орасида “чаён печка” деб аталаётган бу печка уйни газ балон билан бир оз иситишга, бир чойнак чой ёки иккита одамга лойиқ қозон осишга мўлжалланган."
"Ўшликлар орасида “чаён печка” деб аталаётган бу печка уйни газ балон билан бир оз иситишга, бир чойнак чой ёки иккита одамга лойиқ қозон осишга мўлжалланган."

Бундан 9 ой олдин Ўзбекистон газ таъминотидан ўзиб қўйган Ўш шаҳри аҳолиси қишни қўп қаватли уйларга Хитойнинг“чаён печка”ларини ўрнатиш билан кутиб олди. Айрим ўшликларнинг айтишларича, Ўзбекистон газ бермай қўйгани сабабли шаҳарда кўмир ва суюлтирилган газ нархи ҳам қимматлаган.

"Ҳукумат ваъдаларини қисман бажарди"

Қирғизистонда бир куб метр газнинг нархи 3 қирғиз сўмига арзонлаб, бугунги кунда 13 сўм 54 тийинни, доллар ҳисобида олганда 23 центни ташкил қилмоқда. Расмий маълумотларда айтилишича, газ нархининг арзонлаши Қирғизистон ҳукумати авваллари Қозоғистондан 224 доллардан олаётган газни бугунги кунда Россиянинг “Газпром” ширкати Бишкекка 165 доллардан сота бошлагани билан боғлиқ.

Бироқ ўшликлар Қирғизистон шимолида аҳолига сотилаётган арзон газдан фойдаланиш имкониятидан маҳрумлигича қолмоқда. Бишкек расмийлари Ўшга газ таъминотини қайта тиклаш масаласида 9 ой мобайнида Ўзбекистон билан олиб борилган музокаралар натижасиз якунланганини иддао қилиб келмоқда.

Ўзбекистон газидан умид узган ўшликлар домларга “чаён печка” ўрнатишаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:43 0:00
Бевосита линк

Қирғизистон ҳукумати ўшликларга қишдан чиқиб олиш учун суюлтирилган газ етказиб беришни, кўп қаватли уйлар электр печкалари билан таъминланишини, электр энергияси ўчирилмаслигини ваъда қилган эди. Ўшлик журналист Даврон Насибхоновнинг айтишича, бу ваъдалар қисман бажарилган.

-Қўп қаватли уйларда яшовчиларга ток печкалари, биринчи қаватда яшайдиганларга эса газ балонлари олиб бериш ваъда қилинган эди. Айрим маҳаллалар, айрим домларга бу нарсалар берилган, лекин ҳаммасига эмас. Электр энергиясининг доимий ўчиши кузатилмаяпти. Ўчган пайтда ҳам 2-3 соат ичида қайта электр берилаяпти. Қиш энди бошланаяпти, буёғи қандай бўлади, буни вақт кўрсатади, -деди Даврон Насибхонов.

"Ҳовлим домлар кўп маҳаллада жойлашганидан хурсандман"

Ўзи ҳам кўп қаватли уйда яшайдиган суҳбатдошимизнинг айтишича, кўп қаватли уйларда яшайдиган ўшликлар қишдан омон чиқиб олиш учун электр энергияси таъминотида узилишлар бўлмаслигига ишониб туришибди.

-Домда ҳозир асосан электр энергиясига ишониб турибмиз. Агар электр узилиб қолса, чидашдан бошқа иложимиз қолмайди. Айрим қўшниларимиз эса Хитойнинг кичкинагина печкаларини сотиб олишмоқда. Ўшликлар орасида “чаён печка” деб аталаётган бу печка уйни газ балон билан бир оз иситишга, бир чойнак чой ёки иккита одамга лойиқ қозон осишга мўлжалланган. Аммо кўп қаватли уйларни газ балон билан иситиш техник жиҳатдан жуда хавфли, -деди Даврон Насибхонов.

Ўшнинг маҳаллаларидан бирида яшовчи ўз исмини айтмаслигимизни истаган суҳбатдошимиз эса ўз ҳовлиси кўп қаватли уйлар зич жойлашган ҳудудда эканидан хурсандлигини айтди:

-Биз шаҳарнинг ўртасида яшаганимиз учун свет камроқ ўчаяпти, чунки бизнинг атрофимизда домлар кўп. Домлар йўқ маҳаллаларда эса навбат-навбати билан олти, саккиз соатлаб чироқ ўчирилаётганини кўраяпмиз. Чироқ ўчириш бўйича ўзининг графиги бор экан. Ўша график асосида ўчириб туришибди, -деди суҳбатдош.

"Бир тонна кўмир 30-40 долларга қимматлади"

Ўш атрофидаги қишлоқлардан бирида яшовчи Раҳимжон Алижонов Ўзбекистон газ таъминотини узиб қўйганидан сўнг бир тонна кўмирнинг нархи 30-40 долларга қимматлаганини айтмоқда:

-Газ йўқлиги сабабли кўмирнинг бир килоси 1-1,5 сўмга қимматлади. Мана энди қор ёғди, совуқ тушди. Бундан буён ҳам кўмирга бўлган талабнинг кучайши оқибатида нарх кўтарилишини кутиш мумкин, -деди Раҳимжон Алижонов.

Ўзбекистон Ўшга газ беришни шу йилнинг 14 апрелида тўхтатган эди. Бунга 10 апрель куни “Қирғизгаз” “Газпром”га бир долларга сотилгани, бунинг ортидан Қирғизистонни газ билан таъминлаш ваколати тўлиғи билан Россия ихтиёрига берилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

XS
SM
MD
LG