Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:42

Жиззахлик Набижон Жўрабоев туҳматда айбланиб, яна судланди


Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи 75 яшар фаол Набижон Жўрабоев яна судланди ва бу гал туҳматда айбланиб, қарийб 4 миллион сўм жаримага тортилди. Жўрабоев вилоятдаги олий ўқув юртларидан бирида порахўрлик авж олгани устидан текширув талаб қилиб, республика МХХга ёзган аризаси асосида судга тортилганини даъво қилмоқда.

Озодлик тингловчилари орасида Набижон Жўрабоев исми билан танилган, асл исми Тўрабой Жўрабоев бўлган 75 ёшли фаол шу йилнинг июнь ойида вилоятдаги олий ўқув юртларидан бирида порахўрлик авж олганидан арз қилиб, республика Миллий хавфсизлик хизматига арз қилганини айтмоқда.

- Шундан кейин республикаси МХХ менинг аризамни вилоятга қайтарган. Булар судраб-судраб, охири, ўша ўзим ёзган ариза асосида менга нисбатан 139-моддани қўллаб, ўша олий ўқув юртидаги деканларга пора олди, деб туҳмат қилган, деган айблов билан қарийб 4 миллион сўм жаримага тортди, - дейди Набижон Жўрабоев.

Унинг айтишича, шу кунга қадар айни айбловга оид иккита маҳкама кўрилган - бири 14 ноябрь, яна бири 28 ноябрь куни:

- Мен шу иш якунига етсин, кейин натижасига кўра жамоатчиликка хабар бераман, деб кутиб турган эдим. Очиқдан-очиқ порахўрликни бўлмади, деб мени эса туҳматчи, деб ҳукм чиқариб турибди, қаранг! Энди адвокат аппеляцияга ариза киритамиз, деяпти, шикоят қиламиз бу ҳукм устидан, - дейди кекса фаол.

Набижон Жўрабоев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк

Озодликнинг ўттиз йиллик тингловчиси Набижон Жўрабоев бунга қадар ҳам судланган ва Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан товламачилик ва фирибгарликда айбдор деб топиб, уни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Беш ярим ой қамоқда сақланган кекса фаол амнистия акти қўлланиб, 2013 йилнинг декабриджа озод қилинган эди.

Набижон Жўрабоев Озодликнинг мамлакат ичидаги юзлаб фаол суҳбатдошларидан бири бўлиб, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ва қўшни туманларда содир бўлаётган воқеалар ҳақида ўз муносабатини билдириб келаётган тингловчилардан биридир.

Жумладан, у ўтган йилнинг баҳорида селдан жабр кўрган ғаллаоролликларга ҳукумат томонидан ваъда қилинган ёрдам деярли берилмагани ҳақида, Жиззахда сирли эпидемияга чалинган минглаб қўй ўлгани ҳақида ва шу каби қатор долзарб мавзуларда Озодликка хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG