Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:22

Қирғизистонда фамилиясини русчалаштирганлар кўпаймоқда


Қирғизистонда жорий йилда 37 минг 921 фуқаро фамилиясини ўзгартирган. Уларнинг акасари фамилиясидаги “ўғли” ва “қизи” деган қўшимчаларни “ов” ва “ова” қўшимчаларига алмаштиришни сўраган. Қирғизистонда исм ва фамилияни ўзгариштирш тартиби осонлаштирилгани учун талабгорлар сони Россияга бораётган муҳожирлар ҳисобига ошмоқда.

Қирғизистониннг Боткен вилоятида жорий йилда 3 мингдан ортиқ фуқаро фамилиясини русчалаштиргани, яъни фамилиясига “ов” ёки “ова” қўшимчаларини қайтаргани расман қайд этилди.

Боткен вилояти Фуқаровий актларни рўйхатга олиш бўлими мудири Гулмира Ўмўшўвага кўра, бу ҳолат, айниқса, жорий йилда кўпайгани кўзга ташланмоқда. Бунга Россияда ишловчи меҳнат муҳожирларининг фамилия билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келаётгани сабаб экани айтилди.

Расмийга кўра, бу борада тартиб-қоиданинг енгиллиги ҳамда давлат божининг арзонлиги (100 қирғиз сўми, қарийб 2 АҚШ доллари) талабгорларни сони ошишига сабаб бўлмоқда.

- Боткен вилояти бўйича фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартирмоқчи бўлган 3 минг 325 фуқаро рўйхатга олинган. Бизда кўп ҳолларда “қизи”, “ўғли” қўшимчаларини “ов”га ўзгартиришаётган эди. Сўнгги кунларда эса фамилиясини бошқа фамилияга ўзгартирмоқчи бўлган фуқаролар ҳам кўп мурожаат қилаяпти, - дейди Гулмира Ўмўшўва.

Қирғизистонда фамилиясини алмаштиришни истовчилардан никоҳ гувоҳномаси, ўзи ва фарзандларининг метрикасини ҳам алмаштириши сўралади, ҳамда паспорт столда анкета тўлдирилади. Анкетада фамилия нима сабабдан ўзгартирилаётгани кўрсатилиши керак.

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Изатилло Рахматулаевга кўра, исм-фамилиясини ўзгартираётганлар орасида ўзбеклар ҳам кўп учрайди. Лекин ўзбеклар исмини, асосан диний эътиқоди нуқтаи-назаридан келиб чиқиб ўзгартираяпти.

- Исми-фамилиясини ўзгартирганлар жуда кўп. Биринчидан, 90-йилларнинг бошларида фарзандига фалончи қизи ёки ўғли деб янги номлар беришганди. Шулар мухожирликда турли қийинчиликларга дуч келди ва яна фамилия, исм ва отасининг исмини олаяпти. Иккинчидан, Қирғизистонда ислом ривожлангани сари кўп одамлар "Қуъонда йўқ исимлар экан", деб исмини ўзгартирди. Исмини исломийлаштираётганларнинг асосий қисми ўзбекларни ташкил этади, дейди Изатилло Раҳматулаев.

Қирғизистон Давлат рўйхатга олиш хизмати расмийси Клара Тўқтўбаеванинг маълум қилишича, 2014 йилда мамлакатда 37 минг 921 одам исм-фамилиясини ўзгартирган ва уларнинг аксарияти Россияга ишлаш учун кетаётган меҳнат муҳожирларидир.

Ўтган йили Қирғизистонда фамилиясини ўзгартирганлар сони 36 минг 462 кишини ташкил этган.

XS
SM
MD
LG