Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:55

Беларус Россия билан чегарада божхона назоратини тиклади


Кремль Беларусни Божхона иттифоқи қоидаларига хилоф равишда Россиядан келаётган транспортни текшираётганликда айбламоқда. Беларус ҳукумати икки иттифоқдош давлат ўртасида божхона назорати тикланганини расман тасдиқламаган бўлсада, Озодлик мухбирлари чегарада чиндан ҳам божхона назорати қайта тикланганига гувоҳ бўлиб қайтди. Кузатувчилар бу ҳолатни Россия ҳукуматининг Беларусдан келаётган товарларга қўйган чеклови билан изоҳламоқда.

Беларус Россия билан чегарада божхона назоратини тиклади

Россия Федерал божхона хизмати расмий вакили Елена Грачнинг билдиришича, Беларус ҳукумати Россия билан чегарадаги барча божхона назорати пунктлари ишини қайта тиклаган.

- Биз томонимиздан божхона назорати амалга оширилмаяпти, деди Россия Божхона хизмати вакиласи.

Лукашенко ҳукумати ҳанузгача бу масалада бирор изоҳ берганича йўқ. Ижтимоий тармоқларда эса Россия-Беларус чегара пунктларида бир неча километрга чўзилган транспорт навбати юзага келгани тўғрисида хабарлар пайдо бўла бошлади.

Озодлик Радиосининг Беларус хизмати мухбири икки давлатни боғлаб турувчи М1 трассасида бўлиб қайтди ва чегарада Беларус тарафидан назорат кучайтирилганига гувоҳ бўлди. Бироқ у навбатлар йўқлиги, аммо чегарадан ўтаётган ҳар бир енгил ва юк машинаси текширилаётганини маълум қилди.

Беларус-Россия чегарасида божхона назорати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00

“Кўп ҳолларда ҳайдовчиларнинг фақат ҳужжатлари текширилмоқда, айрим автомобилларни эса мобил божхона пункти ходимлари текшираётганини кўриш мумкин”, дея хабар қилди мухбир. У бундан бир неча кун олдин ҳақиқатан Россия-Беларус чегарасида катта юк машиналардан иборат навбатлар юзага келганини аниқлади.

Бу икки давлат ўртасида божхона назорати 2011 йил, 1 июлида Божхона иттифоқи тузилганидан сўнг бекор қилинган эди.

Лукашенко Россияни одобсизликда айблади

Хабарларда айтилишича, Беларус ҳукматининг божхона назоратини қайта тиклаши Москванинг Минскни Европа товарларини Россияга реэкспорт қилаётганликда айблашига жавобдир. Гап шундаки, 30 ноябрь куни Россия ҳукумати беларуслик тадбиркорларга ўз ҳудудидан учинчи мамлакатларга сакнцияларга учраган товарларни транзит қилиш ва олиб киришни тақиқлаб қўйган эди.

Александр Лукашенко Беларусда ишлаб чиқарилган бир қатор товарларнинг Россияга экспорти тўхтатиб қўйилганини ғайриқонуний, деб атаган.

- Россия кўплаб Беларус корхоналарига ўз ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотларини киритишни таъқиқлаб беодоблик қилди.Беларус товарларининг Россияга етказиб берилиши бу мамлакатда нархларнинг кескин ошиб кетишига тўсқинлик қилиб турибди. Бу эса айрим қаллобларга қўл келмайди. Гап шундаки, Россия Божхона иттифоқида келишилган барча шартномаларни бузишгача борди! Албатта, буни муайян хавфсизлик, террорчиликка ва бошқага қарши кураш билан изоҳлаш ва ёрлиқ ёпиштириш мумкин. Аммо биз тушуниб турибмизки, Россия бизнинг орқамизда туриб,биз ҳам тақиқлашимизни, биз ҳам киритмаслигимизни истамоқда, деган эди Беларус Ғарб мамлакатлари билан ўз шартномаларини ва иқтисодий алоқаларини узмаслигини очиқ-ойдин тушунтирган Александр Лукашенко.

Беларуслик иқтисодчи Леонид Злотников Минск раҳбарияти ўз ҳатти-ҳаракатлари билан Беларус товарларининг Ғарб ва Россия товарлари билан рақобатлаша олмаслигини тан олаётганини гапиради.

- Бу нима учун керак? Биринчи тахминимиз: бу россияликларнинг беларусларга контрабанда қилиб мўмай даромад олишга тўсқинлик қилаётганидан Лукашенконинг ғазаблангани натижасидир. Иккинчиси: шу тариқа Беларус товарларининг Россия бозорида рақобатбардош эмаслигидан даракдир, мумкин шу тариқа мамлакат иқтисодиётидаги муаммоларни руслар муаммолари билан боғлашдир, дейди иқтисодиёт мутахассиси Леонид Злотников.

Иқтисодчи Россия ва Беларус ўртасида бошланиб кетган низо Божхона иттифоқи лойиҳасининг тўлиқ ишга тушмасдан барҳам топишига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилди.

Кузатувчилар Россиянинг Ғарб мамлакатлари эълон қилган “санкциялар уруши”га ўз иттифоқдошларини ҳам тортаётгани на Назарбоев, на Лукашенко ва на бу тузилмага киришга иштиёқманд бўлган бошқа давлатларга ёқиб тушаётганини таъкидламоқда.

Айни пайтда, эксперт 2015 йилнинг 1 январидан Евроосиё иқтисодий кенгаши ишга тушиши ва Беларус-Россия чегараси тўлиқ очилиши ҳамда учинчи мамлакатлардан товарлар Беларусга оқиб келиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG