Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:09

"Ўзбекистонда компютер технологиялари ривожланиши учун иқтисод очиқ бўлмоғи керак!"


Аксар ўзбекистонликлар компютер дастурларининг фаол истеъмолчисига айланиб улгурган.
Аксар ўзбекистонликлар компютер дастурларининг фаол истеъмолчисига айланиб улгурган.

Жаҳон бўйлаб ëшлар¸ хусусан¸ болаларни компютер дастурларининг пассив истеъмолчисидан янги дастурлар яратувчисига айлантиришни мақсад қилган "Код соати" акцияси давом этмоқда. Интернет тезлигининг заифлиги¸ қолаверса¸ мамлакат иқтисодий-ижтимоий тизимининг иҳоталангани боис¸ бу акция ҳозирча Ўзбекистонда оммалашганича йўқ.

Code.org нотижорат ширкати ташкил этган "Hour of Code" ("Код соати") акциясига қўшилганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Ушбу онлайн тадбир ахборот технологиялари, айниқса, дастурлаш ва код тузишга бўлган қизиқишни орттиришга қаратилган. Айни дамда акциянинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда ва унда шу кунгача дунё бўйлаб миллионлаган одамлар қатнашган.

Акция ташкилотчиларининг айтишича, "Hour of Code" 4 ёшдан 104 ёшгача бўлганлар иштирок этиши мумкин бўлган онлайн ўқув лойиҳасидир. Унда компьютер технологиялари бўйича чуқур билимга эга бўлмаганлар учун 30 хил тилда дастурлаш, мобил қурилмалар учун иловалар яратиш, веб-саҳифалар тузиш каби бепул онлайн интерактив ўқув курслари тақдим этилган.

Шунингдек, лойиҳа бола боғчалари, мактаблар ва олийгоҳларда таҳсил олаётган болалар ва ёшлар учун ўқув гуруҳларини тузиш имконини ҳам беради. АҚШ президенти Барак Обама 8 декабрь куни Ню Жерси штатидаги бошланғич мактабда ташкил этилган шундай гуруҳларнинг бирида шахсан иштирок этиб, содда бўлса ҳам компьютер кодини тузган илк президентга айланди.

Ўтган йил бошланиб айни дамда иккинчи босқичи ўтаётган “Hour of Code” акциясида шу кунгача дунё бўйлаб 65 миллиондан ортиқ одамнинг қатнашгани айтилмоқда. Ташкилотчилар яқин келажакда иштирокчилар сони 100 миллионга етишига умид билдирмоқдалар. Акцияни Фейсбук ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг, Microsoft ширкати раҳбари Билл Гейтc каби таниқли шахслар қўллаб-қувватлаб келади.

Ўзбекистон ахборот технологияларининг ривожланиши суст бораётган давлатлар қаторида бўлса-да, кичик дастурлар чиқариб кўзга кўринган ўзбеклар сони оз эмас. Шулардан бири "Учар кетмон" мобил ўйини муаллифи Аброр Шарипов айни дамда АҚШда истиқомат қилади. Унинг айтишича, Ўзбекистонда IT соҳасини ривожлантириш учун иқтисод очиқ бўлмоғи керак.

- Масалан, Америка ёки бошқа ривожланган мамлакатларда очиқ иқтисод, бизнес бу нарсани ривожлантиради. Агар Ўзбекистонда ҳам бу нарсани очиб берса, ишбилармонларга, янги компьютерчиларга ёки чет элдан компьютер соҳасига келадиган сармояларгами - шуларни очиб берса бизда ҳам бу нарса ривожланиб кетади, дейди мутахассис.

Аброр Шарипов билан суҳбатни қўйида тўлиқ тинглашинги мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:38 0:00
Бевосита линк

Агар сиз ҳам "Код соати" лойиҳасида қатнашишни истасангиз, hourofcode.org веб-саҳифасига киринг. Ўзингизга тўғри келган 30 тилдан бирини саҳифанинг пастки ўнг бурчида танлаб олишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG