Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:39

Сайловга келган ЕХҲТ вакилларининг ўзлари кузатув остида


МХХ одамлари деб иддао қилинаëтган шахслар суратлари.
МХХ одамлари деб иддао қилинаëтган шахслар суратлари.

Ўзбекистондаги парламент сайловларида баҳоловчи сифатида қатнашаëтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакилларининг ҳар бир қадами Ўзбекистон хавфсизлик тизимлари тарафидан кузатиб борилаëтгани билдирилди.

ЕХҲТ вакиллари билан Тошкентда учрашган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан исми ошкор қилинишини истамаган икки журналист бу ҳақда Озодликка маълум қилди.

Суҳбатдошлардан бирининг айтишича, сайловга келган ЕХҲТ вакилларининг журналистлар билан Тошкент кафеларидан биридаги учрашувини икки номаълум шахс махсус сумкаларга солинган видеокамера билан тинимсиз суратга олган.

“ЕХҲТ вакиллари Тошкентдаги “Пойтахт” савдо марказидаги кафеда журналистлар билан норасмий учрашув ўтказди. Биз столга ўтиришимиз билан иккита қора курткали ва елкасига ғалати сумка осган йигитлар ëнимиздаги столга ўтириб олди. Биз дарҳол кафедаги бошқа столга бориб ўтирдик. Бу икки йигит ҳам тезликда ўрнидан туриб ëнимиздаги столга келиб жойлашди. Атрофда бўш столлар кўп бўлишига қарамасдан, улар айнан ëнимиздаги столга келиб ўтиришди. ЕХҲТ вакиллари билан 20 дақиқа суҳбатлашганимиздан кейин бу икки йигитдан бири ўз сумкасини бизга ошкора йўналтириб, ўзини фош қилиб қўйди”, дейди учрашув иштирокчиси бўлган журналист.

Ана шундан кейин воқеа детектив фильмлардаги “Агентнинг фош бўлиш саҳнаси” каби ривожланади.

ЕХҲТ вакилларининг журналистлар билан суҳбатига қизиққан “қора курткали” йигитнинг сумкасидан мўралаб турган видеокамера объективи уни фош қилиб қўйди¸ деди айни учрашувда қатнашган ва исми айтилишини истамаган яна бир журналист.

“Бу йигит сумкасини менинг елкам оша тираб олиб келганида сумка четидаги икки сантиметрли тешикка кўзим тушди. Тўртбурчак шаклида кесиб қўйилган тешик ичидан видеокамеранинг объективи ялтираб турар эди. Билишимча, бу йигит бизни муттасил тасвирга олиб турган. Мен кулиб, бармоғим билан обеъктивга ишора қилиб¸ "эпласанг агентлик қилгин" деб, йигитга танбеҳ бердим. Фош бўлган курткали йигит шошиб қолиб, ўзини оқламоқчи бўлди. Буни ҳам эплай олмаганидан кейин эса у индамай жойига ўтириб олди ва ўзини телефонда гаплашаëтганга солиб, без бўлиб ўтираверди”, дейди ЕХҲТ вакиллари билан учрашган журналистлардан яна бири.

ЕХҲТ вакиллари билан “Пойтахт” савдо марказидаги кафеда учрашган журналистлар бу “қизиқувчан” икки йигитни расмга тушириб, Озодликка жўнатишди.

Озодликка маълум бўлишича, 13 ноябр куни Ўзбекистон марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон МСКсида қайддан ўтган икки вакили Элма Шехалич ва Энира Броницкая Тошкентда журналистлар билан норасмий учрашув ўтказган.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида рўйхатдан ўтган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Озодлик боғланган вакили ўзларининг кузатилаëтгани борасидаги воқеа ҳеч бир шаклда изоҳланмаслигини таъкидлади.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Даан Эвертс бошчилигидаги вакиллари 21 декабрда Ўзбекистонда ўтадиган парламент сайловларини баҳолайди.

21 ноябрь куни ЕХҲТ расмийси Рэйчел Бендинг Озодлик радиосига ўз ташкилоти Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш учун тўлақонли миссияни жўнатмаслигини маълум қилган эди.

Рэйчел Бендингнинг айтишича, Ўзбекистондаги сайловларда рақобатчилик муҳитининг йўқлиги боис фақат баҳоловчи миссияни юбориш билан чекланилган.

XS
SM
MD
LG