Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:54

Бугун Ўзбекистонда сайловолди сукунат куни


Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг сайловолди тарғиботлари ниҳоясига етиб, 20 декабрь мамлакатда сайловолди “сукунат куни” деб эълон қилинган. Ўзбекистонда парламент сайловига бир кун қолган бир пайтда кўпчилик сайловчилар кимга овоз беришларини билмасликларини айтишади.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси расмийларига кўра, ушбу кунда партияларнинг ташвиқотларига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда 21 декабрь кунига белгиланган парламент сайловида ҳукумат сиёсатини қўллаб қувватловчи тўртта сиёсий партия ва Ўзбекистон Экология ҳаракати қатнашади. Бу партияларнинг биронтаси ҳам ўзини ҳукуматга мухолиф деб ҳисобламайди.

Сайловда қатнашаётган партияларнинг биронтаси ўзини ҳукуматга мухолиф деб ҳисобламайди.
Сайловда қатнашаётган партияларнинг биронтаси ўзини ҳукуматга мухолиф деб ҳисобламайди.

Бу йилги сайловда ҳам мухолиф партияларнинг қатнашишига йўл берилмаган. Аввалроқ ўзбек сиёсий мухолифатининг чет эллардаги ташкилотлари Интернет орқали ўзбекистонлик сайловчиларни “ҳўжакўрсин” парламент сайловини бойкот қилишга чақирган эди.

Мухолифатдаги партиялар тарафидан Ўзбекистондаги парламент сайловларини бойкот қилиш чақириқлари янграётган бир пайтда Озодлик билан суҳбатда бўлган аксар ўзбекистонликлар 21 декабрь куни сайловга бориб овоз беришларини айтишмоқда.

Озодлик билан суҳбатда бўлган ўзбекистонлик сайловчиларнинг кўпчилиги номзодлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасликлари, лекин 21 декабрь куниги сайловда овоз беражакларини айтишади.

-Сайловга борамиз. Бормасак барибир бўлмайди. Ҳаммани рўйхати бор у ерда. Бормасак муаммо бўлади. Лекин кимга овоз беришни билмайман, ким бўлишини ўзлари бизсиз ҳам сайлаб қўйишгандир, шунинг учун тўғри келганини белгилаб кетавераман-да, - дейди Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи Шосалим.

Хоразмлик Умид Ўзбекистондаги сайловларни театрлаштирилган томоша, деб атайди.

Хоразмлик Умид Ўзбекистондаги сайловларни "театрлаштирилган томоша", деб атайди.
Хоразмлик Умид Ўзбекистондаги сайловларни "театрлаштирилган томоша", деб атайди.

-Буни ҳаммаси театр. Бугун скунат куни эмиш. Ўзбекистонда йил ўн икки ой скунат-ку. Ташвиқот бўлди нима, бўлмади нима. Барибир ҳукумат тасдиғидан ўтган номзодлар депутатликка ўтиради, - дейди Умид.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг Бўстон қишлоғида яшовчи Улуғбек эса кимга овоз беришини билишини айтади.

-Энди ҳар хил гап-сўзлар бўляпти-ку, кимдир йўқ, боришни хожати йўқ, деяпти. Лекин борамиз. Номзодлардан биттасини биламан. Ўзимизни маҳалладан чиққан. Бизани маҳаллани марказий йўлларини аҳволи жуда ёмон, балки ўшани сайласак йўлларни ремонт қилиб берадими, деяпмиз, - дейди Улуғбек.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Нодиржон ҳам 21 декабрь куниги сайловда овоз беришини айтади.

Парламент сайловида ҳукумат сиёсатини ёқловчи тўртта сиёсий партия ва Ўзбекистон Экология ҳаракати қатнашади.
Парламент сайловида ҳукумат сиёсатини ёқловчи тўртта сиёсий партия ва Ўзбекистон Экология ҳаракати қатнашади.

-Сайловга насиб бўлса ўтамиз. Чунки сайлов арафаси депутатларимиз бизга пича ёрдам қилди. Бизда жуда тез-тез свет ўчар эди. Жарқўрғондан уланган эди. Ҳозир маҳалламизга светни Қумқўрғонни ўзидаги станциядан улаб беришди. Анча яхши бўлиб қолди. Шу ишни қилиб кетишди. Улар ваъдасидан чиқди. Биз ҳам уларга овоз берамиз, деганмиз, сайловга бориб овоз берамиз. Рости биз ҳам бу сайловни фойдаси йўқ, деб ўйлагандик. Лекин буни фойдаси тегди, бир ҳафта бўлди маҳалламизда свет бор, - дейди Нодиржон.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси расмийлари 21 декабрга мўлжалланган Ўзбекистондаги парламент сайловларида 20 миллиондан ортиқ сайловчи қатнашиши кутилаётганини айтишмоқда.

Комиссия расмийларидан бири Озодлик билан суҳбатда сайловчилар рўйҳати тузилгани ва уларга чиқирув қоғозлари жўнатилганини билдирди.

–Сайлаш ҳуқуқига эга 20 миллион 790 мингга яқин одам рўйхати тузилган. Уларга сайловга чақирув қоғозлари жўнатилган, - деди Марказий сайлов комиссияси расмийларидан бири.

Ўзбекистондаги сайловда рақобатчилик чеклангани боис ЕХҲТ ўзининг чекланган баҳоловчи миссиясини жўнатди.
Ўзбекистондаги сайловда рақобатчилик чеклангани боис ЕХҲТ ўзининг чекланган баҳоловчи миссиясини жўнатди.

Лекин сайлаш ҳуқуқига эга миллионлаб ўзбек фуқаролари шу кунларда хорижга чиқиб кетган. Уларнинг кўпчилиги Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея каби мамлакатларда тирикчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда 21 декабрда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари ва сайловолди жараёнини кузатиш учун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти чекланган кузатув миссиясини Тошкентга жўнатган.

Ташкилот Ўзбекистондаги сайловларда сиёсий рақобатнинг чеклангани сабаб чекланган гуруҳни юборишга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG